Дераза кондиционерларининг вазифаси; Дераза кондиционерларининг тузилиши ва ишлаш принципи; Дераза кондиционерларининг хисобий тахлили



Download 2,38 Mb.
bet1/43
Sana06.04.2022
Hajmi2,38 Mb.
#532761
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
бино 4 курс(1)


МАЪРУЗА 13. ДЕРАЗА КОНДИЦИОНЕРЛАРИ


Маъруза режаси:

  1. Дераза кондиционерларининг вазифаси;

  2. Дераза кондиционерларининг тузилиши ва ишлаш принципи;

  3. Дераза кондиционерларининг хисобий тахлили.

Сплит-тизимлардан фарқи ўлароқ дераза автоном кондиционерлар ягона блок сифатида тайёрланиб, деразага ёки деворнинг ўйиқ жойига ўрнатилади. Совуқ ишлаб чиқариш бўйича қуввати 8 кВт ни ҳамда иссиқлик бўйича эса 6 кВт ни ташкил этиши мумкин.


Дераза кондиционери хонани қисман тоза ҳаво ташқи ҳаво билан таъминлаш имконини беради. Камчиликларига сплит-тизимникига нисбатан шовқун даражасининг юқорилигини кўрсатиш мумкин.
Дераза кондиционерларини Hitachi, Toshiba, Samsung, GREE, Electra, Haier каби машҳур фирмалар ишлаб чиқармоқда.
Санаб ўтилган ВКТ лардан ташқари биноларнинг қандай мақсадларда ишлатилишига қараб уларнинг автоном шкафли, томли (руфтоплар) ва прецизион каби турлари қўлланилади. Конструктив жиҳатдан бу кондиционерлар совутиш машинасига эга бўлган (баъзиларида конденсатори ташқарига чиқарилган бўлади) моноблок кўринишида ишлаб чиқарилади. Конденсаторнинг совутилиши сувли ёки ҳаволим бўлиши мумкин.
Юқорида келтирилган тизимлар классик ҳисобланади ва улар эксплуатация вақтида яхши томонларини кўрсата олганлар. Лойиҳалашнинг техник-иқтисодий асослаш босқичида, бинони кўрилаётган тизимдан фойдаланиб иқлимлаштиришнинг мумкин бўлган бир неча вариантларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқорида келтирилган ВКТ ларда совуқ ҳосил қилиш бир прнципда, яъни соауқ ҳосил қилиш машинаси цикли асосида амалга оширилади. Уларнингфарқи фақат конструктив тузилишида, холос.
Буғ-компрессорли совуқ қилувчи машинанинг ишлаши жараёнида совуқ ташувчи агент компрессор, конденсатор, терморостлагувчи вентил ҳамда буғлаткичларни бирлаштирувчи қувурли контурда айланма ҳаракат қилади. Муҳитнинг совуши (хонадаги ҳавонинг) контурнинг паст босимли зонасида суюқ совуқ ташувчи агентнинг буғлантирувчи блокда буғланиши натижасида ҳосил қилинади. Совуқ ташувчи агентнинг буғланиш жараёни совитувчи муҳитдан иссиқликни актив ютилиши билан (кўрилаётган ҳолат учун - хона ҳавоси) амалга ошади. Жараённинг самарали кечиши учун вентилятордан фойдаланилади, чунки у буғлантирувчи блокда ҳаво алмашинувини тезлаштиради. Сўнгра совуқ ташувчи агентнинг буғи компрессорнинг киришига юборилади. Компрессорнинг чиқишида ҳаво босимини ошириб, у паст ва юқори босимли зоналарга ажратувчи вазифасини ҳам бажаради. Совуқ ташувчи агент юқори босим остида иссиқлик алмаштиргич-конденсаторга юборилади ва у ерда иссиқлик ажралиб чиққан ҳолда конденсациялаш содир бўлади. Бу иссиқликни атроф-муҳитга узатиш жараёнини (кўрилаётган ҳолат учун – ташқи ҳаво) тезлатиш вентилятор орқали амалга оширилади. Суюқ совуқ ташувчи агент оқим ростлагичига (терморостловчи вентил, капилляр) келиб тушади, ростлагичнинг асосий вазифаси юқори ва паст босимли зоналарга ажратиш ва сўнгра яна оқим иссиқлик алмаштиргич-буғлаткичга қайтади. Цикл қайтарилади ва хонадан иссиқликнинг атроф-муҳитга узлуксиз «тортши» ҳосил бўлади.
Маълумки, қайнаш (буғланиши) ва совуқ ташувчи агентнинг конденсацияланиш ҳароратлари қанча юқори бўлса, улаврнинг босими шунча юқори бўлади. Совуқ ташувчи агент буғларининг конденсацияланишини таъминлаш учун босимини шундай қийматга кўтариш керакки, токи атроф-муҳит (кўрилаётган ҳолатда – ташқи ҳаво) ҳарорати совуқ ташувчи агент буғларининг конденсациялаш ҳароратидан паст бўлсин. Худди шунигдек, совуқ ташувчи агентни буғлатиш учун унинг босимини шундай қийматгача камайтириш керакки, қайта ишланаётган ҳавонинг ҳарорати совуқ ташувчи агентнинг буғланиш ҳароратидан юқори бўлсин. Бунинг учун компрессор ва терморостлагичли клапан ёрдамида совуқ ташувчи агентнинг циркуляция контурида юқори ва паст босимли зоналар ҳосил қилинади.
Турар-жой, офис, маъмурий ва унча катта бўлмаган ишлаб чиқариш ҳоналарнинг иқлимлаш соҳаларида сплит (мультсплит) тизимлар ва «чиллер-фэнкойлли» тизимлардан фойдаланиш кенг русум бўлмоқда. Бу тизимларда буғлатгичдан ҳавони совитиш ва иссиқликни совуқ ҳосил қилувчи машина конденсаторидан ташқарига узатиш турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин:

  • сплит (мультсплит) тизимларда ҳавонинг совуши тўғридан-тўғри буғлатгичнинг юзасида ёки «чиллер-фэнкойлли» тизимларда эса оралиқ иссиқлик ташувчилар (сув. антифриз) ёрдамида содир бўлиши мумкин.

  • Ҳар икки тизимда ҳам иссиқликни узатиш конденсатордан тўғридан-тўғри ташқи ҳаво орқали таъминланиши мумкин, шунингдек маълум масофада жойлашган сув-ҳаволи иссиқлик алмаштиргич («қуруқ» градирли) билан циркулянион ҳаракатда бўлган қўшимча иссиқлик ташувчи (ҳаволи совутишда) ёрдамида таъминланади.

ВКТ ларни совуқ билан таъминлаш схемаларининг энергия самарадорлигини таҳлил қиламиз, чунки бу тизимларнинг совуқ ҳосил қилиш жараёнларида энергия сарф сезиларли даражада бўлади.
Қайта ишланаётган ҳавони тўғридан-тўғри совутиш схемасида (4.4 – расм) ҳаво буғлаткич (Б) юзасига урилиши натижасида совийди, иссиқлик конденсатор (К) юзасидан атроф-муҳитга (ташқи ҳаво) узатилади.

сув-ҳаво К Б
4.4 – расм. Конденсатор (сувли VRV) орқали оралиқ иссиқлик ташувчи контурли тўғридан-тўғри совутиш схемаси

Дераза кондиционерларининг сплит- ва мультисплит тизимлилари ҳам қўлланилади.


Қайта ишланаётган ҳавони тўғридан-тўғри совитишнинг конденсатор орқали оралиқ иссиқлик ташувчи контурли схемасида (4.5 – расм), иссиқлик конденсатор (К) юзасидан оралиқ иссиқлик ташувчи ёрдамида қувурлар бўйлаб сув-ҳаволи иссиқлик алмаштиргичга юборилади ва сўнгра атроф-муҳитга (ташқи ҳавога) узатилади. Сплит ва мультсплит тизимлар ҳам қўлланилиши мумкин.
Буғлаткич орқали оралиқ иссиқлик ташувчи контурли схемада (4.6 – расм), буғлаткич (Б) юзасидан совутилган иссиқлик ташувчи қувурлар бўйлаб сув-ҳаволи иссиқлик алмаштиргичга келади ва у ерда қайта ишланаётган

ҳавони совитади. «Чиллер-фэнкойлли» тизимлар ва охирги кондиционерлар ҳам қўлланилади.



4.5 – расм. Ҳавони тўғридан-тўғри совитиш схемаси (ҳаволи VRV) (кўрсаткичлар билан иссиқлик оқими – иссиқликни узатиш кўрсатилган)
Икки оралиқ иссиқлик ташувчи контурли схемада (буғлаткич ва конденсатор бўйича – 5.26 – расм) иссиқлик конденсатор (К) юзасидан оралиқ иссиқлик ташувчи қувурлар орқали сув-ҳаволи иссиқлик алмаштиргичга юборилади ва ундан атроф-муҳитга (ташқи ҳавога) йўналтирилади.
4.6 – расм. Буғлаткич ва конденсатор орқали оралиқ иссиқлик ташувчи контурли совитиш схемаси(конденсатори сув билан совитиладиган чиллерли) --
«Чиллер-фэнкойлли» тизимларда ва марказий кондиционерларни совуқ билан таъминлашда қўлланилиши мумкин. Слвуқ билан таъминлаш схемаларининг (4.4-4.7 – расмлар) энергия самарадорлик кўрсаткичлари 4.1 – жадвалда келтирилган.

4.7 – расм. Буғлаткич орқали оралиқ иссиқлик ташувчи контурли схема (конденсатори ҳаво билан совитиладиган чиллерли)


4.1 – жадвал



Схема

Нисбий совуқлик коэффициенти*E = Еi /EvRv(ҳаво)

4.4 – расм (ҳаволи VRV)

1

4.5 - расм (сувли VRV)

0,867

4.6 – расм ( ҳаволи совитиладиган
чиллерли).

0,859

4.7 – расм (сувли совитиладиган
чиллерли)

0,708

*Эслатма:
Ҳаволи VRV тизимининг совуқлик коэффициенти EvRv(ҳавод) = Q / N шартли бирлик сифатида қабул қилинган (бошқаларникидан энг катта бўлгани учун).
Q – совуқ ишлаб чиқариш қувати, кВт
N – истеъмол қилинаётган қувват, кВт



Жадвалда келтирилган кўрсаткичлар таҳлили конденсатор орқали иссиқликни узатиб ва ҳавони тўғридан-тўғри совитадиган схема (4.4 – расм) бошқа схемаларга нисбатан энг кўп энергия самарадорликка эга эканлигини билдиради. Энергия самарадрлиги паст бўлган схема эса бу оралиқ иссиқлик ташувчили икки контурли совитиш схемаси (4.7 – расм) бўлди.


Совитиш ускуналарининг техник хужжатларида одатда слвуқлик коэффициентининг қиймати бнрилади. Бироқ, бу кўрсаткич номинал иш режими учун кўрсатилади, амалдаги эксплуатация шароитлари ҳар доим ҳам номинал бўлавермайди ва шунинг учун ҳам бу кўрсаткич хатто икки мартагача номиналдан фарқ қилиши мумкин.
Шунинг учун тизимларнинг энергия истеъмолини амалдаги ишлаш даври (йил ёки мавсум) учун ишлаб чиқарилган компьютер дастурлари (об-ҳаво ва иқлимий шароитларнинг ҳамда тизим юкламасининг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда) асосида аниқлаш мақсадга мувофиқ келади. Шундай дастурлардан бири DAIKIN фирмасининг «Hi-VRV Selection» дастури асосида умумий ҳавоси кондесияландиган юзаси 5000 м2 ва хоналари сони 178 та бўлган Москванинг марказида жойлашган 10 қаватли бизнес-марказ (4.8 – расм) учун ҳисоб-китоблар қилинди. Ташқи деворларнинг термик қаршилиги 3,5 м2 град / Вт га тенг.

4.8 – расм. 10 қаватли бино қаватининг типик жойлашиш схемаси


1 – ташқи блок;
2 – ички (буғлантирувчи) блок-

Ҳисоб-китоблар натижалари 4.9 – расмда келтирилган тавсифларда қайд қилинган. Москванинг иқлимий шароитларидан келиб чиққан ҳолда (ҳисоблар ва тўғридан-тўғри ўлчашлар асосида) VRV тизимларнинг иситиш режимини ҳам ҳисобга олганда (ўтиш даврлари ҳамда қишда -20 0С ҳарорат бўлишини) бир йиллик ўртача электр энергия истеъмоли 35 кВт-соат/м2 дан кўп бўлмаган катталикни ташкил этади.



4.9 – расм. Йил давомидаги VRV –тизимнинг солиштирма электр энерия истеъмоли тавсифи
МАЪРУЗА 14. СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМЛАРИДА ЭНЕРГИЯ ВА СУВ ТЕЖАМКОРЛИГИ



Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish