Илашманинг асосий қонунияти қуйидагича таърифланади: ҳаракат чизиғи марказ чизиғини тишли ғилдирак бурчак тезликларининг нисбатини тескари пропорционал бўлакларга бўлади. (10.1)
ўхшаш ифодани келтириб чиқариш, ва илашманинг асосий қонуниятини 10-маърузада келтирилган, 10.4-расмда ва (10.7) формулага қаралсин.
Бу формулада О1Р ва О2Р кесма қийматларидан ташқари, уларнинг йўналишлари ҳам топилган. 10.3-расмда схема учун бу кесма йўналишлари тескари йўналган. Шунингдек, уларнинг узунлик нисбати ва узатиш нисбати – манфий, бу боғланган тишли ғилдираклар йўналиши қарама-қарши эканлигини билдиради. ҳаракатни узатиш жараёнида илашма картинаси ва узатиш нисбати, қандай ўзгаришини кўриб чиқамиз. Бунинг учун тишли ғилдиракнинг яна битта ҳолатини чизамиз (1 ва 2 звенолар) (10.4-расм.) Ҳаракатни узатиш жараёнида контактдаги профиллар бир-бирида сирпанада ва контакт нуқта қандайдир чизиқда силжийди. Контакт нуқталарнинг геометрик ўрнини илашиш чизиғи дейилади (10.4-расм).
10.4-расм
К’ конакт нуқтадан ўтказилган биринчи ҳолатдаги n’-n’ нормал, марказ чизиғини Р’ қутбда кесади, бундан узатиш нисбати: К’’ контакт нуқтадан ўтказилган иккинчи ҳолатдаги n’’-n’’ нормал, марказий чизиқни Р’’ қутбда кесади,. қурилаётган ҳолатда Р’ қутб билан устма-уст тушмайди. Узатиш нисбати иккинчи ҳолатда:
10.4-расмдан кўриниб турибдики, кесмалар нисбати биринчи ва иккинчи ҳолатларда ҳар хил, шунинг учун:
Do'stlaringiz bilan baham: |