Мавзу: шеробод туманида деградасияга учраган тупроқлар ва уларнинг унумдорлигини ошириш


Сурхон-Шеробод тупроқлари ҳақида умумий тушунча



Download 145,26 Kb.
bet6/12
Sana11.07.2022
Hajmi145,26 Kb.
#775588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
санам

2.1 Сурхон-Шеробод тупроқлари ҳақида умумий тушунча.
Сурхон- Шеробод тупроқлари , тузларнинг тупроқ профилида жойланишига
караб юза ва чуқур шо`рхоксимон болиши мумкин шо`рхокларнинг
тарқалган асосий ҳудудлари субареал ва субтропик минтақаларнинг дашт ва
яримдашт минтақалари ҳисобланади. Шо`рхоклар майдони ер шарида 69.8
млн.гани, барча шо`рланадиган тупроқлар майдони эса 240 млн.гани ташкил
этади.Сурхондарё вилоятининг умумий ермайдони 2,099 млнг ектарни
ташкил қилади.Шундан жами сугориладиган ерлар 324,6 минг гектар.
Шундан экин экиладиган 281,2 минг гектар. Деҳқончилик экинлари
экилмасдан сугориладиган ерлар ҳам мавжуд. Масалан гулзорлар, манзарали
дарахтлар, пичанзорлар ва бошқалар.
Шеробод текислигида шорланмаган ерлар бутун ер майдонининг (159,1минг
гектар) атиги 7,1 фоизни ташкил қилади. Бу шорланмаган ер лар ёйилма
конусларнинг ер ости сувлари яхши оқиб кетадиган баландроқ жойларда
жойлашган.Шеробод текислигида ерларнинг 61,4 фоизи кам ва уртача
шурланган 31,5 фоизи еса кучли шурланган ва шурхоклардан иборатдир .
Кейинги йилларда мелиоратив тадбирларнинг сустлиги туфайли шурланган
ер лар янада купайди. Шо`рланган тупроқларда асосан тупроққа сув
бостириб ювиш усули ҳар тарафлама қу`лланиладиган усул булиб қолди.
Бундай усул билан шур ювишда участ камуваққатариқ ва уватлар ёрдамида
чек (пол)лар га булиб чиқилади. Жо`якларга сувмуваққатариқлардан
берилади. Сурхон – Шеробод водийсининг.Тоғ ва тоғолди минтақаси (
лиёссимон ва учламчи давр ётқизиқларида шакилланган тўқтусли бўз ,
тоғжигарранг карбонатли ва тоғжигарранг типик тупроқлар) , бўз тупроқлар
( эскидан суғороладиган ботқоқ- ўтлоқи , ўтлоқи, бўз- ўтлоқи , ўтлоқи-бўз ,
оч тусли бўз , янгидан суғориладиган типик бўз янгидан ўзлаштирилган
ботқоқ- ўтлоқи тупроқлар ) ва чўл минтақаси шароитида ( эскидан
суғориладиган сур-қўнғир , эскидан ва янгидан суғориладиган тақир-ўтлоқи,
ўтлоқи- тақир , ботқоқ-ўтлоқи, ўтлоқи , тақир, тақирсимон-ўтлоқи, ўтлоқи
қумли- чўл , чўл-ўтлоқи) тарқалган тупроқлар ҳисобланади.
Шеробод туманининг тупроқларининг умумий физик хоссалари уларнинг
механик таркиби,органик моддалар билан таминланганлиги суғориш
давомийлиги ерозияланганлиги ва шўрланганлигига боғлиқ равишда ўзгариб
бориши кузатилди. Тоғ жигарранг тупроқларнинг устки қатламида ҳажим
оғирлиги 1,08-1,21г/cм бўлса , лийёсларда шакилланган тўқ тусли бўз
тупроқларда бу кўрсаткич 1,30 г/cм , ўлчамли ётқизиқларда шакилланган
тўқ тусли бўз тупроқларда эса 1,54 г/cм ни ташкил этади.
Солиштирма оғирлик 2,40-2,71 г/ cм , ғоваклик эса 43,1 дан 55, 0 %
оралиғида ўзгариб туради . Бўз тупроқлар минтақасининг суғориладиган
тупроқларида профил бўйлаб ҳажим оғирлиги 1,23-1,54 г/cм , солиштирма
оғирлиги эса 2,54-2,71 г/cм оралиғида тебраниб туради.
Тупроқларнингсолиштирма ва ҳажим оғирлигидаги ўзгаришлар ғовакликда
ўз ифодасини топади.Ҳудуднинг чўл минтақаси тупроқлари юқори зичликка
( 1,33- 1,58 г/cм )ва кам ғовакликка ( 42,3- 47,8 %) эгалиги билан
ҳарактерланади. Сурхон – Шеробод водийси тупроқларидаги
микроорганизим гуруҳларининг турлича тақсимланиши : Тоғ жигарранг ва
бўз тупроқлар минтақасинингсуғориладиган тупроқларида
аммонификаторлар улуши устунлик қилади.Чўл минтақаси тупроқларида эса
ноқулай шароитларда ривожланишга қодир актиномисентлар ва анаероб
шароитда ривожланувчи мойкислотали бактерялар улуши ортиши
кузатилади. Бу ҳолатни микроорганизимлар суксессияси билан изоҳлашимиз
мумкин , яъни бактерялар ва замбуруғлар ривожланишига

шўрланиш катта таъсир кўрсатиши туфайли уларнинг миқдори кескин


камаяди.Бу эса актиномисентлар ва мойкислотали бактерялар ривожланиши
учун айни муддао бўлади. Қолган микроорганизим гуруҳлари барча
тупроқларда кам миқдорда учради. Қулай агрокимёвий ва агофизикавий
хоссалари тоғ жигарранг типик тупроқларини юқори микробиологик
фаоллигини таминлайди. Ушбу тупроқларда бўз тупроқлар ва чўл минтақаси
тупроқларига нисбатан микробиологик жараёнлар фаол бориши кузатилади.
Аммонификаторлар миқдорининг юқорилиги аммонийфикасия жараёнини
фаоллигини кўрсатади ва бу тупроқда кўп миқдорда органик модда
мавжудлигидан далолат беради. Аммонификассия жараёнининг фаоллиги ўз
навбатида нитрификаторларни жадал ривожланишини таминлайди.
Нитрификаторлар миқдоринингошиши ўсимликларнинг азотли
озиқланишини яхшилайди. Тупроқларни азотнингминерал шакли билан
таминланиши селлюлоза парчаловчи микроорганизимларни ривожланишига
имкон яратадиа, селлюлозани жадал парчаланиши эса азотфиксаторларни
фаоллашувига олиб келади. Бўз тупроқлар минтақаси тупроқлари профили
бўйлаб аниқланган микроорганизим гуруҳлари миқдорининг тақсимланиши
уларнинг суғориш давомийлигига бўғлиқ ҳолда ўзгаради.
Ескидан суғориладиган тупроқларининг бутун профили бўйлаб янгидан
суғориладиган ва янгидан ўзлаштирилган тупроқларга нисбатан
микроорганизимлар миқдорининг юқорилиги кузатилади. Бу ҳолатни
эскидан суғориладиган тупроқлар узоқ муддат органик ва минерал ўғитлар
қўлланиши натижасида микроблар ривожланиши учун озиқа манбалари
билан яхши таминланганлиги туфайли микроорганизимлар чуқур
қатламларига кириб бориши билан изоҳлаш мумкин.
Туманнинг чўл минтақасининг суғориладиган тупроқларининг турли
даражада шўрланганлиги , гумус ва озиқа элементлари билан кам
таминланганлиги , шунингдек юқори зичлашганлиги сабабли ушбу
тупроқларнинг профили бўйлаб микроорганизимлар суст ривожланганлиги
кузатилади. Айниқса , суғориладиган сур-қўнғир , тақирсимон-ўтлоқи ,
ўтлоқи , ўтлоқи қумли-чўл ва ўтлоқи-чўл тупроқларнинг ҳаттоки устки
қатламларида ҳам барча микроорганизимлар гуруҳлари жуда кам миқдорда
бўлиб , қуйи қатламларда еса айрим гуруҳлари умуман учрамаганлиги
кузатилади. Бизга маълумки , микроорганизимлар тупроқ-екологик
шроитларининг ўзгаришига ўта сезгир индикатор ҳисобланади. Ҳудуд
тупроқларининг турли даражада ерозияланганлиги ва шўрланганлиги
микроорганизимлар ривожланишининг асосий чекловчи омилларидан
ҳисобланади. Эрозияланиш ва шўрланиш даражаси ортгани сайин уларнинг
миқдори кескин камаяди. Деградасия жараёнлари натижасида ўрганилган
тупроқларнинг асосий агрокимёвий , агрофизикавий ва микробиологик
хоссаларини ўзгариши уларнинг ферментатив фаоллигига ҳам ўз ифодасини
топади. Деярли барча ферментлар фаоллиги, асосан , устки энг биологик
фаол қатламларда намоён бўлади. Тупроқ профили бўйлаб ўрганилган
ферментлар фаоллиги тупроқ микроорганизимлари миқдорига нисбатан бир
текис камаяди.


Download 145,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish