Мавзу: шеробод туманида деградасияга учраган тупроқлар ва уларнинг унумдорлигини ошириш



Download 145,26 Kb.
bet7/12
Sana11.07.2022
Hajmi145,26 Kb.
#775588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
санам

III .БОБ АСОСИЙ ҚИСМ
3.1 Сурхондарё вилоятининг чўл ҳудудларида тарқалган тупроқлар.
Ўзбекистон респупликаси ер майдонининг деярли 70 % чўл зонасида
жойлашган бўлиб Қизилқум , Устюрт , Мирзачўл, Шеробод,Қарши чўллари
ва бошқа ҳудудларни ўзичига олади.

Сурхондарё вилоятининг паст текисликларнинг чўл ҳудуди: Шеробод ,


Қизириқ, Термиз , Музработ , Ангор ва Жарқўрғон туманларини ўз ичига
олган ҳолда воҳанинг энг иссиқ ҳудуди ҳисобланади. Ўртача йиллик ҳарорат
16,2*Cдан (Термиз) , 18,1 *C (Шеробод) , тебраниб туради , айрим
йилларда 18,9 * C гача етади , бу туманлардаги вигетасион давирнинг
ўртача ҳарорати 24,8-26,7 *C оралиғида тебраниб туради. Бу ҳудуди қишдан
баҳорга ўтиш даври ҳароратнинг кескин ўзгариши билан ҳарактерланади.
Февралда ҳарорат 5,7-6,3 *C , мартда 11,3 *C га тенг бўлса , апрелда 18,0-
18.4 C гача кўтарилади. Мартнинг иккинчи ярмидан бошлаб , вегетасия
даврининг охиригача бошланган барқарор юқори ўртача ҳарорат бу ҳудудда
ингичка толали пахта навлари етиштириш имконини яратади. Биринчи совиқ
19-октиябрдан 24-ноябргача , баҳорги совуқ 20-22 мартларга тўғри келади.
Совуқсиз давирнинг узунлиги 213-238 куни ташкил этади. Самарали
ҳароратнинг ўртача йиллик йиғиндиси Шеробод учун 3056*C, Термизда эса
2703*C ни ташкил этади. Чўл ҳудудининг ғарбий қисми (Шеробод тумани)
унинг шарқий қисмига (Термиз, Жарқўрғон туманлари) қараганда иссиқроқ .
Шу билан бирга , чўлнинг шарқий қисми йиллик ёғингарчилик миқдорининг
бироз камлиги билан ажралиб туради. Йил давомида Термизда 130 мм,
Шерободда эса 154 мм ёғин ёғади, шундан вигетасия даврига атига 31-35 мм
тўғри келади. Ҳаво ни ҳоятда қуруқлиги билан ажралиб туради, йиллик
ўртача нисбий намлик 43-54% ни ташкил этган ҳолда,июлда 21-32% гача
камайди, аксинча қишда 62-66% гача ортади. Биринчи ҳудуд учун жанубий-
ғарбий йўналишдаги иссиқ-қуруқ шамоллар (афғон шамоли) ҳарактерли
хусусиятлардан бўлиб , тез-тез такрорланиб туради, бу эса ўзнавбатида
маъданий ўсимликларга ҳалокатли тасир этади. Бу ҳудуднинг суғориладиган
майдонларини асосий қисми тақирли , тақир-ўтлоқи, сур тусли қўнғир,қумли
чўл тупроқларидан иборат бўлиб суғориладиган умумий 148729 гектар
майдонлардан 121062 гектари , ёки 81.4 % турли даражада шўрланган.
Шундан : кучсиз шўрланган тупроқлар 42.2 % ўртача шўрланган 29.9 % ва
шўрланган ерлар майдони 14.3% ни ташкил этади. Чўл зонасининг майдони
130 млнга чўлзонасининг зонал тупроқлари: Сур- қўнғир , тусли тупроқлар,
тақирва тақирли тупроқлардан иборат бўлиб, қумли чўл тупроқлари , шамол
келтириб ётқизган қумлар (40%) ва шўрхоклар (13% га яқин) ҳам кенг
тарқалган. Шунингдек чўл зонасида шўртоблар , дарё соҳиллари ва
делталарида ўтлоқи , ўтлоқ-ботқоқ ва шўрланган гидроморф тупроқлар ҳам
анча майдонни ташкил этади.Чўларда тарқалган сур қўнғир тусли тупроқлар
узоқ йиллар давомида алоҳида типга ажратилмасдан , бўз тупроқлар билан
бирга қараб келинди. Сур қўнғир тупроқларнинг тузилиши ва хоссалари ўта
қуруқ чўлларнинг кисерофит – эфемерни ўсимликларни тасирида кечадиган
тупроқ пайдо бўлиш жараёнларининг ўзига хос хусусятлари билан
белгиналади. Чўл ҳудудида тарқалган тақир тупроқлар ўзига хос тузилишга
эга бўлиб қаттиқ зич ёриқли қатқалоқдан иборат. Қуруқ ҳолда у йирик-
ковакли , жуда мустаҳкам қовушмали ва намланганда қумли кўпчиб, деярли
сувни ўтказмайдиган бўлиб қолади. Тақирларнинг келиб чиқиши ҳақида
турлича фикирлар бор . Геологлар тақирлар қадимги ва ҳозирги замон сув
оқимларидан нозик заррачаларнинг ётқизилиши натижасида ҳосил бўлади
деб тушунтиради.Тақирлар асосан оғир механик таркибли гили соз
тупроқлар жумласига киради.Тақирлар тупроқлар типии Шеробод пролювий-
аллювий текисликларида, Болдир массиви пастқам ерларида кенг тарқалган ,
106 минг гектар майдонни эганлайди шундан 43 минг гектари суғориладиган
ерлардир.

Бу ерларда асосан шувоқ , кермек , эфемерлар , шўра каби ўсимликлар ўсади.


Бу тупроқларда ёмғир , селлар оқибатида ер усти қуриши билан ёрилиб ,
яхлит қатламлар вужудга келади. Гумус ва озиқ моддалар миқдори жуда
ката аҳамятга эга. Тупроқ юқори қатламида гумус 0,6-0,8 % , умумий
фосфор 0,12-0,15 % , ҳаракатчан фосфор 15- 31мг/кг . Лекин калийга бой 1,8-
2,5 % ,ҳаракатчан калий 200-350мг/кг.Тақир тупроқлар кам шўрланган
,шўрланиши сулфатли.Сурхондарё вилояти чўл ҳудудида табиий ҳолда
ғарбдан Шеробод дарё оқиб ўтган. Ҳисор ва Кўҳитанг тоғларидан оқиб
келувчи ирмоқлари ва булоқ сувлари йиғиндисидан шакилланган. Шеробод
дарё суви Сурхондарё сувига нисбатан минераллашган 2 г/л қуруқ қолдиқ ,
Қора сув дарёсида 4 г/л га етади. Текислик ҳудудига чиққанда Шеробод
дарё суви бутунлай суғоришга тортилади. Қора сув дарёсининг Амударёга
қуйилиши жойида сув ҳажми 1,0-1,5 м/c га тушиб қилади.
Шеробод дарё сувининг кучли минераллашганлиги тупроқ-грунт ва ерости
сувларига ўз таъсирини ўтказган. Сурхон-Шеробод дарё водийлари
оралиғидаги Ховдак тепаликлари икки томонда ўзига хос геоструктуравий
тузилиш пайдо етган, шунинг натижасида , жанубий- шарқдаги Сурхондарё
водий текисликлари ва шимолий-ғарбдаги Шеробод дарё водийси бир-
бирдан фарқ қилади.Шеробод дарё водийси ер ости сувлари тўртламчи давр
аллювиал-пролювиал ётқизиқларида ҳаракат қилиб , жанубга Амударё томон
йўналади.Сурхондарё вохасида ўзига хос генетик тузилишга , хусусиятга эга
бўлган типик чўл (сахро) тупроқлари типини ташкил этади. Бу тупроқлар
Сурхондарё вохасининг субареал аллювиал хамда пролювиал
текисликларида механик таркиб жихатдан бир мунча оғир ва у ёки бу
даражада шўрланган ётқизиқлар устида пайдо бўлган .

Биринчидан , тақирли тупроқларнинг юзи текис , хар хил шаклдаги


ёриқлардан ташкил топган қалинлиги 1- 5 см , ранги қизғиш кўкимтир
товланувчи катта кесакчали қатқалоқли қатламнинг хослиги билан ажралиб
туради . Қатқалоқ остида еса қизғиш – қўнғир тангачасимон – кесакчали,
уваланувчи қатқалоқ ости қатлами бўлиб. Бу одатда, 6- 10 см қалинлигда
бўлади. Бу қатлам қўнғир-қизғиш рангли оқиш доғлар билан товланган,
жуда катта – кичик кесакчали, қалинлиги 20-25 см бўлган қатлам билан
алмашади. Бу қатламнинг остида еса жуда мураккаб рангли(қизғиш, қўнғир,
оқиш нуқталар, теми рзанглари ва қора- қўнғир доғлар билан ва х. ) 80-100
см қатлам бўлади. Тақирли тупроқларнинг мелкоземли қатлами, одатда, 200
см ва ундан ортиқ бўлади. Енг характерли морфологик тузилиши яна шундан
иборатки, барча генетик қатламлар ўта оғир механик таркиблидир (оғир,
қумоқ,енгил ) Мана шу сабабли бу тупроқни ўзлаштиришда даставвал оғир
механик таркибли ерларга хос бўлган агротехник ва мелиоратив тадбирларни
қўллашга тўғри келади. Яна тақирли тупроқлар учун хос бўлган иккинчи
морфологик белги уларнинг табиий зичланганлигидир . Биринчи кўринишда
бу тупроқлар жуда яхши агрегатлангандек кўринади , бироқ бу агрегатлар
фақатгина оддий физик кўриниш бўлиб , улар аслида “ ўта сохта ”
агрегатлардир , чунки бу агрегатлар намланганда ўз ҳолатини ўзгартиради
ва намлик ортган сари бўтқага айланади. Табиийки , тупроқ тикланадиган
жинсдир ва унинг табиат ҳамда инсоният ҳаётидаги ўрни беқиёсдир .
Ҳозирги кунда инсонлар томонидан сунъий равишда тупроқ унумдорлиги
оширилиши ва унинг ҳолатини яхшилаши мумкин.Чунки ўзининг табиий
хусусиятларига эга бўлган мустақил жинс ҳисобланган тупроқ антиропоген
омил ҳисобланмиш инсон томонидан шикастланган.

Чўл тупроқ структурасининг ёмонлашишига олиб келадиган сабаблари


сифатида тупроқдан фойдаланиш ҳолатининг бузилиши , агротехник
тадбирларнинг нотўғри йўлга қўйилганлиги унинг яроқсиз ҳолга келтириб
қўяди , натижада инсон таъсирида ирригацион ( сув ) эрозиялари вужудга
келади , тупроқларда шўрланиш юзага чиқади ва ошади ёки ботқоқлашишига
олиб келади. Афсуски , Иттифоқ даврида Ўрта Осиёдаги барча
республикаларда айниқса Ўзбекистон учун етакчи соха пахта бўлиб , умумий
суғорилиб экин екиладиган майдонларнинг деярли 75- 80 % ни ташкил
этган бўлиб пахтадан юқори ҳосил олиш учун кучайтирилган агротехник
тадбирларининг оқибатида тупроқлар зўриқтирилди , табиий унумдорлиг
кескин пасайди , тупроқ пахтага хос бўлган касалликлар ва зараркунандалар
билан касалланди , даллага оғир техникаларнинг кўплаб киритилиши
оқибатида эса тупроқларнинг юза қатлами кескин зичлашишига сабаб
бўлади. Чўл минтақасининг ўтлоқи тупроқлари сизот суви чуқурлиги 1-3 м
боиганда ҳосил бўлади. Сизот сувлари тупроқ қатламларини мўтадил намлаб,
тупроқ катламининг юза қисмида ўтлоқи тупроқларга хос ўсимликларнинг
ривожланишига олиб келади. уъсимлик қолдиқларининг аероб шароитда
парчаланиши натижасида тупроқнинг устки қатламида чимли қатлам
шаклланади ва гумуснинг тўпланиши кучаяди. Шу сабабли ўтлоқи
тупроқларда гумуснинг миқдори бошқа автоморф тупроқларга нисбатан анча
кўп бўлади. Тупроқнинг ўрта ва пастки қатламларида глейли, карбонатли ва
гипсли горизонтларнинг тузилишидан таркиб топган . Тупроқ
капиллярлари орқали тузларнинг ҳаракати кучаяди. Оътлоқи тупроқларда
кучли шурланиш жараёнлари ҳосил бўлиб ,шўрхокларни ривожланишга олиб
келади.

Чулнинг иссиқ иқлими таъсирида ўтлоқи тупроқлар таркибидаги ортиқча


намликнинг бугланиши шурланиш ва шўрхокланиш жараёнларини вужудга
келтиради. Юқорида кўрсатилган белгилар, ҳодисалар ва жараёнлар чўл
зонасида ўзига хос тупроқларни пайдо булиши, ривожланиши ва
тарқалишига имконият яратади. Ҳозирги пайтда утлоқи тупроқларнинг
деярли барча майдонлари ўзлаштирилган.

Download 145,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish