Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet12/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

Таянч сузлар
Фаннинг предмети ва объекти, укув жараёни, ижтимоий фанлар, инсон омили, миллат утмиши, тарихий макон, вокеа- ходисалар, соха тарихи, инсон ва табиат, тарих фалсафаси, утмиш тажрибаси, менталитет, фан методологияси, илмий-назарий асослар, усуллар, тамойиллар, ижтимоий зарурият, назария, урганиш эволюцияси, фан тамойиллари, цивилизацион ёндошув, даврлаштириш, тарихий манбалар, ёзма манбалар, моддий манбалар, этнографик маълумотлар, лингивистик маълумотлар, архив манбалари, манбашунослик, тарихий география, топонимика, маданий мерос, гайриилмий карашлар, асотирлаштириш, “орийлар назарияси”, вайронкор гоялар, бунёдкорлик, эзгуликка интилиш.
Савол ва то штари^лар
vj ^| В 1 1 и

  1. Узбекистон тарихи фанининг тутган урнига бахо беринг.

  2. Узбекистон тарихи фанининг предмети ва объекти хакида маълумот беринг.

  3. Узбекистон тарихи фанининг усуллари ва тамойиллари хакида нималарни биласиз?

  4. Тарихни даврлаштиришда нималарга асосий эътибор бериш лозим?

  5. Тарих фанининг методологияси деганда нимани тушунасиз?

  6. Узбекистон тарихини урганишдаги манбалар хакида маълумот беринг.

  7. Тарихни урганишда ёрдамчи фанлар хакида кандай фикр билдирасиз?

  8. Тарихни урганишнинг ахамияти тугрисида гапириб беринг.

  9. Президент И.А.Каримовнинг тарихни урганишга булган муносабати хакида нималарни биласиз?

  10. Марказий Осиё халклари тарихини ёритишда кандай муаммолар мавжуд?

1 Каримов И. Узбекистон мустакилликка эришиш остонасида. - Тошкент: Узбекистон, 2011. - Б.403.

  1. мавзу буйича фойдаланилган адабиётлар

  1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йук. - Тошкент: Шарк, 1998.

  2. Каримов И.А. Узбекистоннинг 16 йиллик мустакил тараккиёт йули. - Тошкент: O’zbekiston, 2007.

  3. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 2008.

VJ

  1. Каримов И.А. Узбекистон мустакилликка эришиш остонасида. - Тошкент: Узбекистон, 2011.

с»

  1. Аскаров А. Узбек халкининг этногенези ва этник тарихи.

  • Тошкент: Университет, 2007.

  1. Аскаров А. Узбек халкининг келиб чикиши тарихи. - Тошкент: O’zbekiston, 2015.

  2. Ртвеладзе Э.В.. Сагдуллаев А.С. Современные мифы о далеком прошлом народов Центральной Азии. - Ташкент, 2007. Издание 2-ое.

  3. Тошпулатов Т., Еаффоров Я. Тарих укитиш методикаси.

  • Тошкент: Турон-Икбол, 2010.

  1. Расулов А., Исокбое^ А. Тарих фанининг Ил мш тадкикот асослари ва услубиёти. - Наманган, 2008.

  2. Эшов Б. I" Узбекистон тарихини даврлаштириш масалалари. // Узбекистон тарихи фанидаги инновациялар. - Тошкент: ношир, 2012.

VJ

  1. Узбекистон тарихи. Муаллифлар жамоаси. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. 1-мавзу.

  2. Шамсутдинов Р., Каримов Ш. Ватан тарихи. Биринчи китоб. - Тошкент, Шарк, 2010. (Лотин алифбосида).

  3. Xолбоев С. Миллий мустакиллик ва тараккиётнинг узбек модели. - Тошкент: O’zbekiston, 2015.

  4. Эшов Б.Ж., Одилов А.А. Узбекистон тарихи. I - жилд. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014.

VJ

  1. Сагдуллаев А.С. ^адимги Урта Оси ё тарихи. - Тошкент: Университет, 2004.

  2. Новая история Центральной Азии. Переоценка истории, совеременные проблемы и подходы // Материалы международной научной региональной конференции. - Тошкент, 2004.

  1. мавзу. Узбекистон тарихининг энг кадимги даври.

Режа:

    1. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараёни.

    2. Палеолит - кадимги тош даври тарихи.

    3. Мезолит, неолит ва энеолит даври тарихи.

    4. Ибтидоий эътикодлар ва тасвирий санъат.

  1. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараёни.

Хрзирги давр тарихшунослигида олимларнинг бир гурухи одамзотнинг дастлабки ватани Африка деган фикрни илгари сурса, бошкалари — Европа ва Осиё дейдилар. Инсониятнинг келиб чикиши ва ривожланиши масаласи бир неча авлод тадкикотчилари томонидан урганилиб турли назариялар юзага келган. Антропогенез энг кадимги давр тарихини урганишда мухим ва долзарб муаммо хисобланади. Турли даврларда яшаган мутафаккирлар инсониятнинг пайдо булиши хакида илмий таърифга якин фикрларни баён этганлар. Юн^н файласуфлари мил. авв. VI-V асрлардаёк одамнинг келиб чикиши тамомила табиий ходиса деб тавсифлашга уринганлар. Купчилик тадкикотчилар инсонни мехнат ва аклий жихатдан камол топиши натижасида хозирги даражасига етиб келган, деган фикрни илгари сурдилар. Одамни худо яратганлиги, ёки одам бошка коинотдан келиб ерга таркалганлиги хакидаги назариялар хам бор.
Геологик тадкикотлари натижаларига кура, осмоний жисм Ер бундан беш миллиард йил илгари пайдо булиб, унда дастлаб хеч кандай хаёт булмаган. Ер тарихи геологик жихатдан архей, палеозой, мезозой ва кайназой эраларига булинади. Архей эраси охирларида Ерда оддий мавжудотлар, палеозойда эса сувда ва курукликда яшовчи хайвонлар, мезозойда судралиб юрувчи жонзотлар ва нихоят кайназойда сут эмизувчи хайвонлар пайдо булади. Кайназой эрасининг туртламчи даври бундан 3 млн. йил илгари бошланиб, бу даврда одамзотнинг дастлабки аждодлари пайдо булади.
Фанда одамнинг пайдо булиши масаласи археологик ва антропологик маълумотлар буйича урганилади. Авваламбор, инсоният пайдо булишининг ^адимги Шарк ва Юнонистон
асотирлари маълум ва илохиёт билан боглик булган назариялар мавжуд.
Якка худоликни таргиб этган барча диний таълимотларда инсоннинг пайдо булиши ёки яратилиши илохиёт билан богланади. Xусусан, “Библия” таълимотига кура, одамзот худо томонидан 7 минг йил илгари “кизил лойдан” яратилган. Мукаддас ^уръони Каримда эса одамнинг лойдан яратилиб, Оллохнинг иродаси билан унга жон ато этилгани таъкидланади. Инсониятнинг илк вакиллари сифатида “Библия”да Адам ва Ева, ^уръони Каримда Одам Ато ва Момо Х,аво номлари келтирилади. Хрзирги кунда одам пайдо булиши хакидаги диний ва дунёвий таълимотлар бир-биридан ажралган холда, мустакил ривожланмокда. Жахон микёсида иккала таълимотнинг хам тарафдорлари куп.
Дунёвий фанлар, хусусан, антропология, археология, тарих фани антропогенез жараёнини илм-фан сохаларида эришилган натижаларнинг далилларига асосланиб урганади. Тарих фанида инсоният табиатнинг бир кисми булиб, у ердаги тараккиётнинг маълум боскичида вужудга келиб узлуксиз изланиш ва мехнат туфайли такомиллашиб борганлиги хакидаги хулоса лар устунлик килади. Фанда одамнинг пайдо булиши ва ривожланиш жараёни антропогенез (юнонча “антропос” - одам, “генезис” - келиб чикиш, ривожланиш) деб аталади.
Илмий адабиётларда антропогенез жараёни куйидаги боскичларга булиб урганилади:

  1. Одамнинг ибтидоий аждодлари.

  2. Энг кадимги одамлар.

  3. Хрзирги киёфадаги кадимги одамлар.

Одамнинг хайвонот дунёсидаги аждодлар билан богликлиги хакидаги гоя XVIII асрларнинг урталарида К.Линней, кейин XIX асрнинг биринчи ярмида Т.Гексли томонидан олга сурилган.
Ч.Дарвин (1871) одамсимон маймунлар одам аждодлари эканлигини таъкидлаб, инсоннинг хайвонот дунёсида ажралиб чикишидаги асосий омиллар - табиий сараланиш ва жинсий танланишдир деб, антропогенезга доир диний карашларга зарба беришга харакат килган. Европа табиатшунослари бу жараёнда мехнатнинг роли юксак булганлиги таъкидладилар. Аммо, замонавий тарих фанида одамнинг тугридан-тугри одамсимон маймундан келиб чикиши хакида назария рад этилди. Бунда ибтидоий одамнинг мехнат фаолияти асосида жисмоний ва аклий
47
узгаришига ургу берилган эди. Антропология фанида илк, казилма ва замонавий одамлар оиласи “hominidae” - “гоминийлар” деб аталади.
Олимлар ибтидоий одамларни австралопитек, Homohabilis (“Хомохабилис”) - “ишбилармон одам”, Homoerectus - “тик туриб юрган одам”, “неандертал” одами ва Homosapiens (хомосапиенс) - “акл-идрокли одам” турига киритганлар. Австралопитек (лотинча “аустралис” - жанубий, “питекос” - маймун, “жануб маймуни”)лар бундан 6-7 миллион йил илгари шаклланган. Антропологлар нуктаи назарига кура, автролопитекдан антропогенез жараёни бошланган. Жанубий Африка (Стеркфонтейн), Шаркий Африка (Эфиопия) хамда Танзаниядаги Олдувай дарасида бундан 3-2 миллион аввал яшаган ибтидойи одамларнинг скелет суяклари ва тош куроллари топилган (зинжантроп).
Зинжантроплардан кейинги даврда яшаган казилма одамлар колдиклари Индонезиядаги Ява оролидан XIX асрнинг охирларида топилган булиб, фанда уларни “питекантроп” (“маймун - одам”) деб аташ расм булган. Питекантроплар бундан тахминан 1 млн. - 700-600 минг йил илгари (Э.Дюбуа) яшаганлари аникланган. Шунингдек, 1927 йилда Хитой худудларидан топилган (Д.Блек) кадимги одам колдиклари (“синантроп” - “Хитой одами”) бундан 600-500 минг йил илгариги даврга оидлиги аникланган. ^адимги казилма одам колдиклари Германиянинг Гейделберг, Венгриянинг Будапешт шахри якинидан хам топилган. Олимлар питекантроп ва синантропларни Homo erectus (хомоэректус), яъни “тик юрувчи” одам турига киритадилар.
Зинжантроп, питекантроп ва синатроплар гоминийлар ривожланишининг илк палеолит даври боскичларида яшаганлар. Бу турдаги кадимги одамлар гавдаларини тик тутиб юрганлар ва тошдан турли мехнат куроллари ясаб, улардан фойдалана билганлар. ^урол ясай билиши, усимлик илдизлари ва меваларни истеъмол килишда шу куроллардан фойдаланиши, шунингдек, айрим хайвонларни овлаши илк одамларни хайвонот оламидан ажратиб турган. Ибтидоий одамларнинг маконларида купол тош куроллар ва хайвонлар суяклари топилган.
Урта палеолит одамнинг казилма колдиклари Германиянинг
Неандертал водийсидан
топилганлиги сабабли фанда у “неандертал одами” деб номлаш расм булган. Неандертал киёфадаги одамларнинг суяк колдиклари бугунги кунга кадар Африка, Урта Ер денгизи киргоклари, Урта Осиё, Якин ва
VJ
Урта Шарк мамлакатлари Неандертал одами худудларидан, ^ора денгиз
буйларидан, Шимолий Европа хамда Осиё ерларидан куплаб топилган. Бу киёфадаги одамлар жисмоний жихатдан нисбатан анча бакувват булиб, уртача 20-25 йил умр курган. Улар тошдан хилма-хил куроллар ясашни билганлар.
Неандерталнинг ташки киёфасида, ибтидоий белгилар сакланиб, шунингдек, у з^мона1ий киёфадаги одамга анча якинлашиб колган эди.
Франциянинг Тордони вилоятидаги сунгги палеолит даврига оид Кроманьон горида кадимги одам мозорнинг урганилиши туфайли бу ерда баланд буйли (180 см), мия косаси хажми замонавий инсонга ухшаш одам дафн этилганлиги аникланган. Олимлар гордан топилган одам скелет суяклари колдиклари асосида унинг ташки киёфасини тикладилар. Кроманьон горида топилган одам “кроманьон одами”, яъни Homo sapiens (акл- идрокли одам) деб аталди. Замонавий одам дастлабки вакилларининг суяк колдиклари бугунги кунда ер юзининг юздан зиёд маконларидан очиб урганилган. Кроманьон одами замонасига келиб инсоннинг биологик ва жисмоний киёфаси хозирги замон одамидан фарк килмайдиган даражада эди. Кроманьонлар даврида уругчилик жамоаси вужудга келади.
Юкорида одамнинг пайдо булиши ва ривожланиши масаласига киска таъриф берилди. Мазкур мавзу ута бахсли муаммодир. XX асрнинг 70-йилларига кадар антропогенезнинг бирёклама назарияси тан олинган эди (Homoerectus - неандертал- Hоmоsapiens). Бугунги кунга келиб, одамнинг ривожланиши жараёнидаги туртта йуналиши тугрисида куйидаги гоялар уртага
ташланди: 1) Европа неандерталлари; 2) Африка хомосапиенслари; 3) Шаркий ва Жануби-шаркий Осиё хомосапиенслари; 4) Сибир- Олтой хомосапиенслари. Олис утмиш замонларда улар умумий илдизга эга булган, кейинчалик бу одамлар бир дарахтнинг турли шохларига ухшаб ажралган ва давр утиши билан яна бирлашиб, якинлашган деб хисобланди. Мазкур назарияга кура, неандерталлар ва хомосапиенслар бир даврда, турли худудларда истикомат килганлар. Улар биологик жихатдан аралашиб (коришиб) борганлар ва узаро маданий алокаларини давом эттириб, куникмалар ва билим-тажриба, тош куроллар ясаш усуллари хамда тош куроллар билан алмашиб турганлар.
^иёсий урганиш учун мисол келтирадиган булсак, утган асрнинг 30 - йиллари бошларида Фаластинда “Эчки гори” деган урта палеолит гор-маконида тош куроллар билан бирга ибтидоий одамларнинг скелет суяклари аникланган. Антропологик белгиларга кура, “фаластин одамининг” ташки киёфаси Европа неандерталларидан фарк килган (пешонаси кенгрок, мия косаси баландрок, юзининг тузилиши замонавий одамга якинрок булган). Шу боис неандертал ва замонаий киёфадаги энг' ка диш и одамнинг кушилиши, коришиб кетиши хакидаги гоя вужудга келди. Шунингдек, замонавий куринишдаги одамнинг илдизлари жуда кадимги даврларга бориб такалиши, унинг неандерталлар билан бир замонда ривожланиши деган гоялар илгари сурилди.
Аммо, совет даври тарихшунослигида бу гоялар рад этилди, шу давр карашларига кура, антропологик куринишдаги неандертал одами доимо бир хил булмаган, у тадрижий ривожланиб, анча узгарган.
Бу назариянинг давоми шундаки, урта тош асридаги тинимсиз мехнат ва табий мухитни билишга интилиш жараёнида инсон тафаккурининг ривожланиши натижасида, неандертал киёфасидаги одамлар хозирги киёфали одамларга айлана борганлар. Улар жисмоний ва аклий жихатдан камол топиб, замонавий киёфадаги кишилар вужудга келди ва шу билан антропогенез жараёни нихоясига етди, деб тахмин килинди. Одамнинг пайдо булиши ердаги энг буюк ходисалардан бири булиб, у дастлаб тошдан оддий тукмок ясаган булса, узлуксиз мехнат, тинимсиз изланишлар натижасида юксак маданият яратиш даражасига етиб келди. Аммо, таъкидлаш лозимки, инсониятнинг пайдо булиши ва ривожланиши
масалаларини урганишда талабалар турли назарияларга эътибор беришлари лозим.
Антропогенез жараёнида мехнатнинг инсон турмуш тарзидаги узгартирувчанлик мохиятини археологияга оид турли-туман манбалар тасдиклайди. Уларга кура, турли даврларга оид моддий маданиятнинг алмашиши хамда янги асосларда ривожланиши, моддий манбаларнинг ташки куринишидан далилланади. Инсонни уни ураб олган мухитни хамда табиатда содир булган ходисаларни билиш окибатида унинг дунёкараши, илк эътикодлари ва маъанавий маданияти ривож топган. Зеро, замонавий одамнинг хам жисмоний ва аклли ривожланишини мехнатсиз тасаввур килиб булмайди.

  1. Палеолит - кадимги тош даври тарихи.

Палеолит (юнонча, “палайос” - кадимги, “литос” - тош) - инсоният тарихининг энг кадимги даври булиб, унинг бошланиш санаси дунё тарихида тахминан бундан 3 млн. йил илгариги давр билан белгиланади. Инсоният минглаб йиллар давомида тошга ишлов бериш техникасини такомиллаштириб ва риврожлантириб борган, турмуш тарзи хамда яшаш шароитини яхшилашга харакат килган. Палеолит даври арехологик нуктаи назаридан уч боскичга: илк, урта ва сунгги боскичларга булиниб урганилади. Улар археологик даврлаштиришга мансуб булиб, ибтидоий жамиятдаги куроллар ясаш хом-ашёсига ва уни ишлаш техникаси узгаришини белгиларига кура ажратилгани маълум.
Илк палеолитнинг дастлабки даврида Жанубий ва Урта Европада иклим субтропик, Жанубий Осиё ва Африкада тропик булиб, бу худудларда иссиксевар хайвонлар кенг таркалган. Мисол учун, Европада филлар, бегемотлар ва ёввойи отлар, Осиёда ёввойи хукизлар, каркидонлар, отлар ва зебралар пайдо булган ва иссиксевар усимликлар кенг таркалган.
Купчилик тадкикотчилар Урта Осиё палеолити хакидаги бахсларда бу жараённи асосан Европа палеолити билан боглаб келар эдилар. Аммо сунгги йилларда Узбекистон археологлари томонидан олиб борилган купгина тадкикотлар бу масалага анча ойдинлик киритди.
Узбекистоннинг палеолит даври ёдгорликлари урганишда кадимшунос олимларнинг хизматлари катта (А.П.Окладников,
51
У.Исломов, М.РДосимов, Т.Мирсоатов, Р.Х.Сулаймонов, Е.Б.Бижанов ва бошк.). Уларнинг тадкикотлари туфайли, кадимги тош даврига оид мухим маконлар аникланди, купдан-куп археологик кашфиётлар жахон микёсида тан олинди.
Фаргона водийсидаги Селунгур горида илк палеолит даврига оид маданий катламдан табиий жинс парчалари ва синикларидан тайёрланган кул чопкиси, тумток болталар, пичоксимон ва тишли хамда куш тумшугига ухшаш куроллар топилган. Шунингдек, маданий катламлардан 32 турдаги сут эмизувчи хайвонларга тегишли булган 5 мингдан ортик суяк колдиклари тадкик этилиб, Селенгур хайвонот дунёси мажмуаси кайта тикланган.
Селенгур куроллари куп холларда Олдувой куролларига ухшаб кетади ва бу ердаги топилмаларнинг ёши 1 млн. йилдан зиёдрокдир деб тахмин килинади. Уларнинг орасидан энг ахамиятлиси кадимги одам жаг суяклари, тишлари ва елка суякларидир. Археология фанида “Фаргона одами” - ”Фергантроп” деб номланган бу казилма одам колдиклари энг кадимги одам хакидаги тасаввурларимизни янада кенгайтириш билан бирга Урта Осиё, инсоният пайдо Оул^О ривожланган \чок.ирдан бири эканлигини узил-кесил исботлайди.
Кулбулок маконидан (Тошкент вил.) куп катламли ёдгорлик очилган булиб, унинг энг пастки катламлари илк палеолит даврига оиддир. Шунингдек, ^изилолмасой ва Тошсой (Охангарон) маконларидан хам илк палеолит катламлари очилган хамда бу ердан 100 дан зиёд чоппер, нуклеус, киргич ва кул чопкирлардан иборат тош куроллар топилган.
Кулбулокда 1993-1998 йилларда узбекистонлик археологларнинг чет эллик хамкасблари билан кушма ишлари натижасида палеолитнинг барча боскичларига оид (илк, урта, сунгги палеолит) маданий катламлар аникланди. 2007 йилда казишмалар кайта бошланиб ^изилолмасойда тадкикотлар давом эттирилди. Янги тадкикотлар натижасида топилган моддий маданият буямлари тош куроллар ривожланиши боскичларига янада аниклик киритиш имкониятини берди.
Илк палеолит даври одамлари тошдан курол ясаш жараёнида, бу куролларни такомиллаштириб, узлари хам ривожланиб борганлар. Бундан 1 млн. - 500 минг йил илгари узига хос ибтидоий маданият яратган, оддий тош курол-чукмор ясаш оркали кишилик маданиятига асос солган одамлар яшаш учун кулай
52
булган худудларга урнашадилар. Уларнинг фаолияти излари хозирги кунда ноёб моддий ёдгорликлар хисобланган маконлар ва улардаги маданий катламларда колдирилган. Урта Осиё, жумладан хозирги Узбекистоннинг географик шароити ибтидоий одамларнинг яшаши хамда турмуш тарзи учун кулай булганлигини хам таъкидлаш лозимдир.
Илк палеолит даври энг кадимги одамларнинг маконларидаги топилмаларда содда ва купол тош куроллар купчиликни ташкил этади. Бу давр кишиларининг куроллари узининг соддалиги, куполлиги ва турларининг камлиги жихатдан кейинги даврлардан кескин фаркланади. Илк палеолит даври одамлари асосан термачилик ва овчилик билан тирикчилик утказганлар хамда табиат олдида жуда ожиз булиб, унда мавжуд булган тайёр махсулотларни узлаштириб яшаганлар.
pdfelement






Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish