Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қЎмитаси самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар универцитети



Download 0,75 Mb.
bet6/20
Sana08.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#757222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Ўктамов Б

1.3. ҳайвонларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларини профилактика қилиш ва даволаш усуллари

В.Т.Самохин, Т.Г.Ермолова ва бошқалар (2004) соғин сигирларда микроэлементлар етишмовчилигини профилактика қилиш мақсадида 1 тонна аралашма таркибига 100 г Е витамини, Д витаминидан 80 млн ҲБ, А витаминидан 350 млн ҲБ, 1524 г мис, 1100 г рух, 1000 г марганец, 1200 г темир, 24 г кобальт ва 115 г йод аралаштирилган премиксдан бир бошга бир кунда 100г, икки ой давомида беришни тавсия этади.


Б.М.Анохин ва бошқалар (1991) сигирларда энзоотик остеодистрофияни профилактика қилиш учун рационга 30 мг кобальт ва 45 мг марганец (100 кг тана вазни ҳисобида) қўшишни тавсия этади. Кобальт ва марганец тузлари ҳайвонларга 30-60 кун давомида берилади.
Сигирлар рационига қўшимча равишда таркиби: 100 г мочевина, 75 г суяк уни, 40 мг мис сульфат, 27,5 мг марганец сульфат, 16,5 г рух сульфат ва 5 мг калий йодиддан иборат аралашмани қўллаш ва ҳар куни тери остига 5 мл тривитамин инекция қилиш энзоотик остеодистрофияни даволашда юқори терапевтик самара бериши аниқланган (А.И. Баженова ва б., 1987).
Энзоотик остеодистрофияни профилактика қилиш учун ҳайвоннинг 100 кг тана вазнига 30 мг кобальт ва 45 мг марганец рационга қўшимча равишда 30-60 кун давомида омихта емлар билан қўллаш мумкин.
Д.Я.Луцкий, А.В.Жаров ва бошқалар (1998) микроэлементозларнинг олдини олишда микроэлементларнинг препатарларини алоҳида-алоҳида ҳолда қўллаш самара бермаслигини такидлашади.
Муаллифларнинг маълум қилишича йиллик сут махсулдорлиги ўртача 3-6 минг кг бўлган сигирлар учун рационнинг 1 кг қуруқ моддасида 10 мг мис, 40 мг рух, 60 мг марганец, 1 мг кобальт, 0,5 мг йод бўлиши энг оптимал миқдорлар ҳисобланади Кленова И.Ф., Яременко Н.А. (2001).
В.Н.Байматов ва Э.Р.Исмагиловалар (2000) йод етишмайдиган биокимёвий провинцияларда юқори маҳсулдор ҳайвонларда йод етишмовчилгини даволаш мақсадида «Амилоидин» препаратини қўллаш яхши самара бериши, ҳайвонларда носпецифик резистентликнинг кўтарилиши ва қон зардобидаги умумий оқсил, бета- ва гамма-глобулинлар миқдорининг ортишини таъминлашини таъкидлайди.
Йод сақловчи препаратларнинг дозасини ошириб юбориш эмбрионнинг ёки ҳомиланинг ўлиши, нимжон бола туғилиши ва маҳсулдорликнинг камайишига сабаб бўлиши мумкин. Энзоотик буқоқ билан касалланган ҳайвонларни даволашда йод препаратларидан ташқари, аъзо ва тизимлар функцияларини яхшилаш мақсадида бошқа терапевтик воситалар (симптоматик даволаш) ҳам тавсия этилади. Денисенко В.Н., ва б. (2005).
Исмагилова, Эльза Равильевна (2006) йирик шохли ҳайвонларда минерал алмашинуви бузилишини профилактика қилиш мақсадида озиқа рационига амилоидин препаратидан бир бошга 100 мг ҳиобида, БАД 50 мг дозада, кайод 0,5 г, кобальт хлорид 0,20 - 0,50 мг 1 кг тирик вазнига ёки  кайод билан бирга, 0,4 - 0,5 г дозада 1-3 ой давомида, 10 кунлик танаффус билан, микроэлементлар тузлари ва фелуцен ҳамда кайод билан комплексе с иммуностимулятор препаратлари (миксоферон, Т-активин, левамизол) уч ой давомида беришни тавсия этади.
Борисевич В.Б., Борисевич Ю.Б (2005) тадқиқотларига кўра тривит препарати организмда макро- ва микроэлементлар алмашинувига ижобий таъсир этади. Тривит қўлланилгандан кейин остеодистрофия билан касалланган сигирлар тўш суягидан олинган биоптант таркибида кальций, фосфор, темир, мис, рух ва марганец миқдорларининг ишонарли даражада ортиши, қон зардобида эса кальций ва рух миқдорини бироз камайиши кузатилган. Муаллифлар қонда айрим минераллар концентрациясининг тажрибалар бошидаги кўрсаткичларга нисбатан камайишини уларнинг суякларга сўрилишининг кўчайиши билан изоҳлайди.
Кўпчилик олимлар (Э.Ф.Арутюнян, Ф.Р.Аракелян, 1986; С.С.Асрян ва бошқалар, 1989) бентонитни ҳайвонларнинг махсулдорлигига ва жигарнинг функционал ҳолатига ижобий таъсири тўғрисида маълум қиладилар.
И.П.Кондрахиннинг (1989) тавсия этишича, остеодистрофия касаллигини даволаш ва олдини олишда терапевтик ва профилактик алост (таркиби: диаммонийфосфат, кальций фосфат, магний сульфат, натрий гидрокарбонат, кобальт, мис, рух, марганец ва йод тузлари, меласа ёки қанд, А, Д, Е витаминлари ва тўлдирувчи восита) аралашмалари яхши натижа беради.
А.А.Акапов, А.В.Абрагянларнинг (1986) маълум қилишича, сигирлар бўғозлигининг 6-7 ойлигидан бошлаб ва туққандан кейин ҳам 1-2 ой давомида рационга қўшимча равишда бир бошга ўртача 3,06 мг калий йодид, 2,02 мг мис сульфат, 1,73 мг марганец хлорид препаратларини қўллаш уларда кўпайиш хусусиятларини яхшилайди ва янги туғилган бузоқларда ошқозон ичак касалликларининг камайишини таъминлайди.
Эндемик касалликларнинг умумий профилактикаси агрокимёвий тадбирлар, турли озиқаларни қўллаш, ҳайвонларни тўла қимматли озиқлантириш, микроэлементларнинг тузларини қўллашни ўз ичига олган тадбирлар мажмуасидан иборат бўлади. Кўпинча турли об-ҳаво, иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дозаларда микроэлементларнинг тузлари қўлланилади. Озиқалар таркибидаги микроэлементлар миқдорига кўра уларнинг дозаларида анча фарқлар мавжуд.
Микроэлементларнинг тузлари эндемик касалликлар учраб турадиган биокимёвий провинцияларда максимал дозаларда ва улар учрамайдиган худудларда эса минимал дозаларда йил давомида ёки қишлов даврда қўлланилади.
Шкуратова И.А., Верещак Н.А., (2009) маълумотларига кўра Челябинский областида сигирлар орасида ўзига хос юқумсиз характердаги патология кузатилиб, бу касалликлар орасида таянч - ҳаракат аъзолари ва жигар касалликлари катта салмоққа эга, бу касалликларнинг кўп қайд этилишига ҳудудда экологик ҳолатнинг салбий томонга ўзгариши (техноген омиллар) сабаб бўлади. Касалликларнинг олдини олиш учун минерал энтеросорбент - «Вермикулит» препарати концентрат озиқаларга аралаштирилган ҳолда 0,1 г/кг дозада кунига 2 марта, 15 кун давомида берилганда унинг терапевтик самараси юқори бўлади.
Б.М.Эшбуриев (2008) томонидан Республикамиз фермер хўжаликлари шароитида ҳудуднинг биогеокимёвий хусусиятлари ўрганиш, ҳайвонларда эндемик микроэлементозларнинг кечиш хусусиятлари, клиникаси ва қондаги кузатиладиган морфобиокимёвий ўзгаришларни таҳлил қилиш асосида бўғоз сигирларда микроэлементлар етишмовчилиги касалликларини гуруҳ усулида профилактика қилиш воситаларини танлаш, уларнинг терапевтик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича илмий – хўжалик тажрибалари ўтказилган.
Тажрибалар учун бўғоз сигирлар рационига қўшимча равишда таркиби: 50 г бентонит, 150 мг калий йодид, 200 мг мис сульфат, 40 мг кобальт хлорид, 200 мг марганец сульфат, 250 мг рух сульфат, А витамини 240 минг ҲБ, Д3 160 минг ҲБ, 100 мг Е витаминидан иборат «Микровит» аралашмасидан бир бошга 50 г, бир кунда бир марта 60 кун давомида омихта емларга аралаштириб берилган. Муаллифнинг маълумотларига кўра сигирларда микроэлементозларини гуруҳли профилактика қилиш борасида ўтказилган тадқиқотларимиз асосида таркиби микроэлементлар ва витаминлардан иборат «Микровит» профилактик мажмуаси яратилиб, ишлаб чиқаришга жорий этилган. Бу препаратни қўллашнинг иқтисодий ва профилактик самараси юқори бўлиб, микроэлементозларни гуруҳлаб профилактик даволаш мақсадида 60 кун давомида омихта емларга аралаштирилган ҳолда қўллаш сигирлар сут маҳсулдорлигининг 20 фоизга, бузоқларни туғилгандаги тана вазнининг 6,4 фоизга ортиши ва уларнинг диспепсия билан касалланишининг 60 фоизга камайишини таъминлайди.
Соғин сигирларда иккиламчи остеодистрофияни олдини олиш учун таркиби 50 г монокальцийфосфат, 60 г магний сульфат, 3 г темир сульфат, 0,2 г калий йодид, 0,2 г мис сульфат, 0,03 г кобальт хлорид, 0,06 г рух сульфат ва 3 кг ўстирилган буғдой майсасидан иборат бўлган янги профилактик озиқа аралашмаси ишлаб чиқилиб, уни амалиётда қўлланилиши соғин сигирларда модда алмашинуви жараёнларини, қоннинг морфобиокимёвий ва катта қорин суюқлиги кўрсаткичларини меъёрлаштирилиши ҳисобига сут маҳсулдорлигини 16,8 фоизга кўпайиши тажрибаларда исботланган (Қ.Н.Норбоев, Б.М.Эшбуриев С.Б.Эшбуриев., 2011).
Р.А. Мерзленко (2005) юқори маҳсулдор 7-9 ойлик буғоз сигирларда витамин ва минерал моддалар алмашинуви бузилишларини олдини олиш ва даволашда бетавитон, бетацинол препаратларини суюқ озиқалар ёки ҳайвонлар ичадиган сувига қушиб бир бошга бир суткада 1,5-2,5 мл 10 кун давомида бериш ва яна 10 кун танаффус билан препаратни беришни такрорлаш мумкин.
Л.П.Авсицер (1990) рух элементининг сигирлар рационидаги миқдорининг улар маҳсулдорлиги, қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичлари, озиқаларнинг ҳазмланиш даражаси ҳамда сутнинг минерал таркибига таъсирини ўрганиб, рацион қуруқ моддасидаги рухнинг миқдори 50 мг/кг га етказилганда сут таркибидаги калций миқдорининг тажрибалар бошидаги 85,5 мг% дан 94,7 мг% га, фосфорнинг 104,0 мг% дан 111,9 мг % га, темирнинг 101,0 мг% дан 117,7 мг% га ортиши кузатилган. Сут таркибидаги магний, мис ва марганец миқдорларида айтарлик ўзгаришлар кузатилмаган.
Ҳайвонларда микроэлементозларнинг профилактикаси ҳудуднинг биогеокимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тупроқлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш, минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш, тупроқлар-нинг минерал таркибини таҳлил қилиш ва таркибида етишмайдиган элементларни микроўғитлар сифатида қўллаш, организмида етишмайдиган микроэлементларнинг препаратларини ҳайвонлар озиқаларига қўшимча равишда бериш (ўрин тўлдириш усули) каби тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиши лозим (Н.А.Уразаев ва бошқалар, 1990).
Ҳайвонларда кальций - фосфор алмашинуви жараёнларида бевосита А витаминининг фаол шакллари қатнашади. Витамин А етишмаслиги оқибатида ўсаётган суякларнинг минералланиши жараёнлари издан чиқади. Шу билан бир қаторда суякларнинг органик қисми коллоген ва бошқа компонентларининг ҳосил бўлиш жараёнлари ҳам бузилади, остеоид тўқиманинг ортиқча даражада ҳосил бўлиши кузатилади.
Касаллик кўп вақтлар давoмида яширин ривoжланиб, суякларнинг ўсишдан тўхташи, шаклланган суяклар гидрооксиапатит қисмининг остеолизиси, қон ва мускул тўқималаридаги кальций миқдорининг камайиши ва оқибатда нерв-мускул қўзғалишларининг бузилиши, тетаник қалтироқ кузатилади (И.П. Кондрахин, В.И. Левченко, 2005).
А витаминнинг етишмoвчилиги оқибатида сигирларда купайиш хусусиятларининг ёмонлашиши, эмбрионал абортларнинг кузатилиши кайд этилади. Бундан ташкари организмда калъций ва фoсфoр тузларининг ёмoн ўзлаштирилиши, қoнда ишқoрий фoсфoтаза ферменти фаоллигининг oртиши кузатилади. Oксидланиш жараёнлари сусаяди, кислoта-ишқoр мувoзoнати ацидoз тoмoнга силжийди. Қалқoнoлди бези ва буйрак усти бези пўстлoқ қаватининг фаoлияти кучаяди. Марказий асаб тизими, юрак қoн - тoмир, ҳазм ва бoшқа тизимлар фаoлияти бузилади. Севрюк И.З, Макариевич Г.Ф (2000); Ребров В.Г., Громова О.А. (2003).,Илиеш В.Д. (2006).
Я.Т.Хмелковнинг (2006) маълум қилишича, қорамолларда иккиламчи дистонияларни олдини олишда оптикар (таркиби: қуруқ миселла 100 гр, микрогранулланган А витамини - 100 минг ХБ, Д3 3-10 минг ХБ, стабиллаштирилган йод- 5,0 мг, кобалт хлорид- 30,0 мг, мис сулфат- 220,0 мг, рух сулфат- 2 г, тўлдирувчи восита- 1 кг.гача) препаратини қўллаш юқори самарадорликка ега бўлиб, ошқозон олди бўлимлари қисқаришлари-нинг ва инфузориялар сонининг кўпайиши, умумий оқсил, калсий, фосфор, йод, мис, кобалт, ва рух бўйича қон зардоби кўрсаткичларининг оптималлашувини таъминлайди. Оптикар препаратини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги 1 сўм харажат учун 3,16 сўмни ташкил этади.
Б.М.Эшбуриев (2009) томонидан бўғоз сигирларда микроэлементоз-ларни гуруҳли профилактика қилиш борасида ўтказилган тадқиқотлари асосида таркиби микроэлементлар ва витаминлардан иборат «Микровит» профилактик мажмуаси яратилди ва ишлаб чиқаришга жорий етилган. Бу препаратни микроелементозларни гуруҳлаб профилактик даволаш мақсадида 60 кун давомида омихта емларга аралаштирилган ҳолда қўллаш сигирлар сут маҳсулдорлигининг 20 фоизга, бузоқларни туғилгандаги тана вазнининг 6,4 фоизга ортиши ва уларнинг диспепция билан касалланишининг 60 фоизга камайишини таъминлайди.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish