Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қЎмитаси самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар универцитети


-жадвал Хўжалик бўйича бир бош сигирдан соғиб олинган сут (бир сут бериш даврида)



Download 0,75 Mb.
bet9/20
Sana08.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#757222
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Ўктамов Б

2-жадвал
Хўжалик бўйича бир бош сигирдан соғиб олинган сут (бир сут бериш даврида)

Кўрсаткичлар

2019 йил

2020йил

2021 йил

Сигирлардан олинган сут миқдори (кг)

2000

2100

2300

100 бош сигирдан бузоқ олиш

76

78

80

Фермер хўжалигига қарашли қорамолларда пода синдроматикаси таҳлил қилинганда сигирлар семизлигининг ўртачадан пастлиги, улар орасида қисир қолиш, сут маҳсулдорлигининг жуда пастлиги, бузоқларнинг жуда кичик вазнда туғилиши, улар орасида диспепсия, рахит, бронхопневмония каби юқумсиз касалликларнинг кузатилиши билан характерланди.


Бу маълумотлар хўжаликка сигирларнинг рацион туйимлиги пастлиги, минерал моддалар етишмовчилиги оқибатида катта иқтисодий зарар келаётганидан далолат бериб, бу касалликлар туфайли иқтисодий зарар сигирлар сут маҳсулдорлигининг кескин камайиши ва улардан нимжон ва ҳаётчанлиги паст бузоқларнинг туғилиши, уларнининг чиқими ва қўшимча ветеринария харажатларидан иборат бўлади.
2.2.Тадқиқотлар жойи, объекти ва услублари

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги «Ғофуржон Дехқон» қорамолчилик фермер хўжалиги шароитида соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг тарқалиши, иқтисодий зарари, этиологияси ва касалликнинг симптом ва синдромларини ўрганиш мақсадида диспансер текширишлар ўтказилди.


Диспансер текширишлар учун хўжаликдаги қора-ола зотли, 4-5 ёшли сутдан чиқарилган сигирлардан “ўхшаш жуфтликлар” тамойили асосида эталон ҳайвонлар сифатида 10 бош ажратилиб, ҳар ойда бир марта клиник-физиологик статус, қоннинг айрим морфобиокимёвий кўрсаткичлари бўйича текшириб борилди.
Лаборатория текширишлари СамВМИ Ички юқумсиз касалликлари кафедрасининг «Ҳайвонларда модда алмашинувнинг бузилиши" илмий-тадқиқот лабораториясида, Самарқанд Давлат Университетининг «Экология масалалари бўйича муаммовий лабораторияси»да, озиқаларнинг тўйимлилиги ва таркиби Самарқанд вилоят ветеринария лабораториясининг химтоксикология лабораториясида ўтказилди.
Рациондаги озиқаларнинг озиқа бирлиги, ҳазмланувчи протеин, қанд, кальций, фосфор, каротин, клетчатка миқдорлари, қанд-оқсил ва фосфор-кальций нисбатлари зоотехникавий таҳлил қилиниб, озиқлантириш меъёрлари билан таққослаш асосида ҳайвонлар организми эҳтиёжларининг қондирилиш даражаси ўрганилди.
Рацион таркибидаги озиқалар таркибидаги ҳазмланувчи протеинга (Кельдал усули), клетчатка, каротин, кальций (Чорвачилик илмий тадқиқот институти тавсияси бўйича), глюкоза (Самоджи усули), фосфор (ванадомолибдат усули бўйича), микроэлементлар: мис, кобальт, рух, йод, марганец (атомли абсорбцион анализаторида ) текширилди.
Сигирларда клиник текширишлар ўтказиш орқали тана ҳарорати, умумий ҳолат, иштаҳа, семизлик даражаси, ташқи таъсиротларга жавоб реакцияси аниқланади. Умумий қабул қилинган клиник текшириш усуллари билан сигирларда кўзга кўринадиган шиллиқ пардалар, тери ва тери қопламаси ҳолати, иштаҳанинг ўзгариши, ошқозон олди бўлимларининг 2 дақиқадаги қисқаришлари, 1 дақиқадаги юрак уриши ва нафас сони, кесувчи тишларнинг қимирлаши ва охирги дум умуртқаларининг сўрилиш даражаси аниқланди.
Ҳайвонлар организмида модда алмашиниши даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш учун ҳар бир сигирнинг бўйинтириқ венасидан 2 та пробиркага қон олинди. Пробиркаларнинг бирига қоннинг ивимаслиги учун 0,5 мл гепарин солинди.
Тажрибадаги сигирлардан қон намуналари эрталаб овқат ва сув қабул қилингунча олинди. Қондаги гемоглобин миқдори (гемоглобин-цианидли усули), эритроцитлар (Горяев саноқ тўрида), қант (Ортотолуидин билан рангли реакция), микроэлементлар: кобальт, мис, марганец ва рух миқдорлари (Хитачи-2008 аппаратида атом абсорбцион усулда), умумий оқсил (Рефрактометрик усули), каротин (Карр Прайс усули, Юдкин модификацияси), умумий кальций (В.П.Вичев, Л.В.Каракашов усули), анорганик фосфор (Пулс бўйича В.Ф.Коромыслов ва Л.А.Кудрявцева усули), ишқорий заҳира (И.П.Кондрахин усули) текширилди.
Соғин сигирлар организмида витамин ва минерал моддалар алмашинуви бузилишларини профилактика қилувчи воситаларни танлаш, уларни сигирлар организмига таъсирини ўрганиш ҳамда гуруҳли профилактика воситаларини иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича хўжалик тажрибалари ўтказилди.
Тажрибаларда хўжаликдаги соғин сигирлар голштинлаштирилган қора-ола зотли 4-5 яшар сигирлардан 10 бош ўхшаш жуфтликлар тамойили асосида ажратилиб, уларни 5 бошдан икки гуруҳга бўлдик. 1- гуруҳ биринчи тажриба гуруҳи, 2- гуруҳ назорат гуруҳи қилиб белгиланди. Биринчи тажриба гуруҳидаги сигирларга озиқа рационига қўшимча равишда ҳар куни бир бошга 80 гр ЛПП-2 ( витаминли-минералли премикс), 50 гр монокальцийфосфат ва 50 г ОШ тузи қушиб берилди.
Иккинчи назорат гуруҳидаги сигирлар фақат хўжалик рационида боқилди. Тажрибалар уч ойида яъни 90 кун давом этди.
Тажрибаларнинг иқтисодий ва терапевтик самараси ҳайвонларда клиник ва гематологик кўрсаткичларнинг яхшиланиши, сут маҳсулдорлигининг ўзгариши, туғилган бузоқларнинг клиник, физиологик ҳолати, туғилгандаги тана вазни ва қонни морфологик ва биокимёвий кўрсаткичлари бўйича текшириш натижалари, янги туғилган бузоқларни диспепсия ва бошқа ҳазм тизими касалликлари билан касалланиш даражасига қараб баҳоланди.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish