Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қЎмитаси самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар универцитети



Download 0,75 Mb.
bet7/20
Sana08.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#757222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Ўктамов Б

«Микровит» препаратининг таркиби.



Таркиби

Ўлчов бирлиги

Профилактик дозаси

1

Бентонит

Г

50

2

Мис сульфат

Мг

200

3

Кобальт хлорид

Мг

40

4

Марганец сульфат

Мг

200

5

Рух сульфат

Мг

250

6

Калий йод

Мг

150

7

Витамин А

минг ҲБ

240

8

Витамин Д3

минг ҲБ

160

9

Витамин Е

Мг

100

Буторе Жозеф (2005) хулосаларига кўра соғин сигирлар рационига «Комбиолакс» препаратидан 1 мл/кг дозада қўшиб бериш, уларда минерал алмашинувини меъёрлаштиради, қон зардобида умумий кальций миқдорини 12,5% гача кўпайишини ҳамда кльций-фосфор нисбатларини яхшилайди. Тажрибадаги сигирларда қондаги эритроцитлар сонининг назорат гуруҳига нисбатан ўртача 26% га, гемоглобинни 33,7 %, магнийнинг 12,5 % га, ишқорий заҳиранинг 12,6 % га, глюкозанинг 25,4 %, ошишини таъминлайди.


Муаллифнинг хулосаларига кўра тажрибадаги сигирлар рационга «Комбиолакс» препаратини қўшиш билан суткалик сут маҳсулдорлигининг ўртача 7,3% га юқори бўлишига эришилган.
М.Г.Алигаджиев (2008) маълумотларида Ярославский ва Ивановский областларида тупроқ таркибидаги оғир металлар марганец, кадмий, никель, свинец, медь, ртуть, фтор миқдорлари ва Россиянинг бошқа ҳудудларида сув таркибидаги металлар миқдорини аниқлаган. Ивановский областларидаги ҳудудларда тупроқ таркибида йод, селен ва рух миқдорларининг етишмаслиги ва темир, кадмий, свинец, фтор, ртут миқдорининг ортиқчалиги аниқланганлиги таъкидланган.
Муаллифнинг фикрича соғин сигирлар организмида микроэлементларнинг етишмаслиги ва ортиқчалиги иммун тизимида етишмовчиликларни келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида лейкопения ва лимфоцитопения, фагоцитар тизим активлигининг пасайиши, Т-лимфоцитларнинг кўпайиши В-лимфоцитларнинг камайиши, оқсиллар алмашинуви ва энергия алмашинувининг бузилишига, қонда глюкоза миқдорининг камайишига сабаб бўлади. Янги туғилган бузоқларда иммунитет етишмовчилиги, ошқозон – ичак тизими касалликлари ва респиратор органлари касалликлари синдромлари кузатилган. Гипотрофик туғилган касал бузоқлар қонида ишқорий заҳиранинг камайиши, жигарнинг зарарланиши ҳамда А витаминининг етишмаслиги аниқланган.
В.Т.Самохин (1981) қорамолларда эндемик остеодистрофияни олдини олишда микроэлементлар тузларини қўйидаги миқдорларда қўллашни тавсия этади (1 бошга мг):

Ҳайвон тури

Кобальт хлорид

Мис сульфат

Калий йодид

Марганец сульфат

Рух сульфат

Катта ёшдаги қорамоллар

6-15

10-100

1,5-2,5

5-250

5

Ўсиш ёшидаги қорамоллар

3-8,0

5-50

0,75-1,0

0-30

-

Қўйлар

2-3

2-10

0,25-0,4

2-5

1,5-5

Қузилар

1-2

2-6

0,15-0,2

-

-

Юқори махсулдор бўғоз ҳайвонлар ва сут бериш даврида бу миқдорни 50-100 % га кўпайтириш мумкин.


Касалликни профилактика қилиш учун узоқ муддат силос – жом ёки силос – концентрат типида озиқлантиришга йўл қўйилмайди. Рационда пичанлар ва концентрат озиқалар етарли даражада бўлиши лозим. Кавшовчи ҳайвонлар рационидаги клетчатка миқдори қуруқ моддасининг 18% ни ташкил этиши, фосфор – кальций нисбати катта ёшдаги ҳайвонлар учун 1,5:2, бузоқлар учун 1,3:2 бўлиши лозим. Рационни бойитиш мақсадида макро ва микроэлементларнинг препаратлари рационда уларнинг етишмовчилигини ҳисобга олган ҳолда қўллаш тавсияномаларига асосан қўлланилади. Таркиби диаммонийфосфат, натрий сульфат, натрий хлорид, кобальт хлорид, рух сульфат, мис сульфат, калий йодид ва тривитаминдан иборат аралашмани қўллаш тавсия этилади.
О.В.Соколова (2007) маълумотларига кўра, юқори маҳсулдор сигирлар рационига қўшимча равишда эссенсиал микроэлементларни туғишига 15 кун қолгандан бошлаб ва туққандан кейин ҳам 100 кун давомида киритиш орқали организмининг энергетик эҳтиёжларини тўла қондириш, модда алмашинувларини маъромлаштириш ҳамда ҳайвонларнинг репродуктив хусусиятларини яхшилашга эришилган (Рахимов Р.А., 2001).
Уразаев Н.А ва бошқалар (1990) қорамолларда остеодистрофияни даволаш ва олдини олиш учун қўйидаги тадбирларни ўтказишни тавсия этади:
1. Рационни таҳлил қилиб ундаги етишмовчиликларни тугатиш, озиқаларни ҳазмланишини яхшиловчи препаратларни қўллаш;
2. Минерал аралашмаларни қўллаш билан рациондаги кальций фосфор нисбатини баланслаштириш, энедимик остеодистрофиянинг келиб чиқишига сабаб бўладиган микроэлементларнинг тузларини рационга киритиш;
3. Катта қорин микрофлорасининг фаоллигини ошириш учун оғиз орақали қанд, озиқабоп ачитқилар, В гуруҳи витаминларини қўллаш;
4. Қон зардобидаги карантиннинг миқдорини камайиши кузатилганда мускул орасига А витамини препаратларидан 200 минг ҲБ юбориш.

Ҳайвонларда микроэлементозларнинг профилактикаси ҳудуднинг биогеокимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тупроқлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш, минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш, тупроқлар-нинг минерал таркибини таҳлил қилиш ва таркибида етишмайдиган элементларни микроўғитлар сифатида қўллаш, организмида етишмайдиган микроелементларнинг препаратларини ҳайвонлар озиқаларига қўшимча равишда бериш (ўрин тўлдириш усули) каби тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиши лозим (Н.А.Уразаев ва бошқалар, 1990).


Н.М.Алтухов (1990) микроэлементлар ва витаминларнинг чўчқа болалари морфофункционал ривожланишига таъсирини ўрганган. Буғоз чўчқалар рационига қўшимча равишда микроэлементлар (Cо, Mn, Zn) ва витаминлар (А, Д, Е) препаратлари қўлланилган гуруҳдаги чўчқа болаларининг туғилгандаги тана вазни назорат гуруҳдаги чўчқа болалариникига қараганда 23,39 % га юқори бўлган. Шунингдек, жигар (11,95%), буйраклар (51,11%), ўпка (11,52%) ва талоқнинг (22,83%) оғирлиги ҳам назорат гуруҳига нисбатан кўп бўлган.
Махмуд Ахмед Хамид (2005) маълумотларига кўра буғоз ҳайвонларнинг туғишига 21-14 кун қолганида кальций, фосфор, селена ва A, D3, Е комплекс витаминларини бериш уларда модда алмашинуви жараёнларини меъёрлаштиради ҳамда туғруқ жараёнининг нормал кечиши, йўлдошнинг ушланиб қолишини 22-35 фоизга, туғруқдан кейинги эндометритни 20-35 фоизга, сервис даврни 37-42,6 кунгача қисқаришини таъминлайди.
Қорамолларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларини гуруҳ усулида профилактика қилишда таркиби ош тузи, монокальцийфосфат, кобальт хлорид, мис сульфат, рух сульфат, калий йодид ва натрий гидрокарбонатдан иборат тузли-минералли аралашма (брикет) ни қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиб, тажриба гуруҳидаги ҳайвонларда назорат гуруҳига нисбатан клиник статуснинг, қонни асосий биокимёвий кўрсаткичлари, тана вазни ортиши, она ҳайвонларда репродуктив хусусиятлар ва ҳомилада физиологик кўрсаткичларининг ҳамда сут маҳсулдорлиги ва унинг ёғлилиги юқори бўлишини таъминлайди (Джамбулатов М.М., Зубаилов Г.И.,1990; Иванов Г.И., Григорьева Т.Е., 1992).



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish