Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қЎмитаси самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар универцитети



Download 0,75 Mb.
bet4/20
Sana08.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#757222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Ўктамов Б

Илмий янгилиги. Ишнинг илмий янгилиги шундан иборатки, Фарғона вилоятининг фермер хўжаликлари шароитида четдан келтирилган қора-ола голштин зотли сигирларда минераллар алмашинуви бузилиши касаллигининг тарқалиши, иқтисодий зарари, сабаблари, симптомлари ҳамда олдини олиш усуллари ўрганилди.
Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишлари қондаги эритроцитлар сони, гемоглобин, глюкоза, ишқорий заҳира, каротин ҳамда умумий кальций, анорганик фосфор, мис, кобальт, марганец, рух каби минерал моддалар миқдорининг камайиши билан кечиши аниқланди.
Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларини гуруҳли профилактика қилишда ЛПП- Поливитаминли минералли озиқа аралашмасини сигирларда бўғозликнинг охирги икки ойи ва лактация даврининг биринчи икки ойида қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори эканлиги, уларни минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларининг олдини олиши, улардан туғилган бузоқлар кунлик тана вазнининг 18-20 фоизга кўпайиши тажрибаларда исботланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Ишнинг илмий-амалий аҳамияти шундан иборатки, соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишлари сабаблари, ривожланиш механизмлари ўрганилиб, рационларни такомиллаштириш, унга витаминли минералли аралашмалар қўшимча равишда киритиш билан касалликни олдини олиш мумкин.
Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касаллигини гуруҳли профилактика қилиш мақсадида ЛПП- Поливитаминли минералли озиқа аралашмасини қўллаш, уларда клиник ва қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичларига ижобий таъсир этиши тажрибаларда аниқланди.
Илмий тадқиқотлар материалларидан 5440100 - «Ветеринария» йўналишидаги олий ва ўрта махсус таълим билим юртларида талабаларнинг маъруза ва амалий-лаборатория ўқув машғулотларида фойдаланиш мумкин.


I. Адабиётлар таҳлили
1.1. Қорамолларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг сабаблари
Микроэлементозлар- патологик жараёнларнинг умумлаштирилган номланиши бўлиб, микроэлементларнинг етишмовчилиги, ортиқчалиги ёки улар орасидаги нисбатларнинг бузилиши билан характерланади. Бу гуруҳга мансуб касалликларнинг кўпчилиги эндемик касалликлар (Morbi endemica, грекча - morbis-касаллик, endemos-маҳаллий) гуруҳига мансуб бўлиб, маълум биогеокимёвий регионларда (провинцияларда) учрайди ва тупроқ, сув ҳамда озиқалар таркибида ҳаётий муҳим кимёвий элементларнинг етишмовчилиги ёки ортиқчалиги билан характерланади.
Биогеокимёвий провинциялар, ҳайвонлар организми кимёвий таркиби билан ер шарининг таркиби орасидаги чамбарчас боғлиқлик тўғрисидаги таълимотни академик В.И.Вернадский яратган. Биогеокимёвий провинциялар ва уларнинг инсонлар ва ҳайвонларда эндемик касалликларнинг келиб чиқишидаги аҳамияти тўғрисидаги таълимотнинг асосчиси А.П.Виноградов ҳисобланади.
Инсонлар ва ҳайвонларда эндемик касалликларни келиб чиқиши билан ташқи муҳитдаги кимёвий элементларнинг миқдори ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга асосланган биогеокимёвий районлаштириш таълимотини В.В.Ковальский яратган.
Табиатда учрайдиган 92 элементдан 82 таси инсонлар ва ҳайвонлар организмида аниқланган бўлиб, йод, мис, рух, кобальт, хром, молибден, рикел, ванадий, селен, марганец, сурма, фтор, кремний ва литий эссенциал, яъни ҳаётий муҳим элементлар ҳисобланади. ( Кондрахин У.П. 1995: 2005)
Қ.Н.Норбоев ва б. (2007) маълумотларига кўра минерал моддалар алмашинуви бузилишлари билан ўтадиган касалликлар гуруҳига гипомагниемиядан ташқари суякларнинг жароҳатланиши билан ўтадиган касалликлар мансуб, суяк тўқимасининг кальцийга нисбатан камбағаллашиши (остеомаляция), суяк тўқимаси элементларининг камайиши билан ўтадиган суяк таркибининг қайта қурилиши, бу элементларнинг бутунлай сўрилиб камайиб кетиши (остеопороз), суяк бўшлиқларида фиброз остеоген тўқиманинг ўсиши (остеофиброз) билан характерланади. Суяк тўқимасидаги бу уч ўзгариш патологик жараённинг кечиши ва давомийлигига кўра турлича кўринишда ривожланади. Бу ўзгаришлардан ташқари склеротик босқич (остеосклероз) ривожланиши мумкин. Бу жараён суяк тўсиқлари сонининг ортиши, уларнинг қаттиқлашиши, деформацияси, суяк – мугуз бўшлиқларининг кичрайиши ва бутунлай йўқолиб кетиши билан характерланади.
Минерал моддалар озиқа билан организмга муттасил кириб туриши керак, чунки улар буйраклар, ошқозон ичак ва тери орқали организмдан тўхтовсиз чиқиб туради. Шунинг учун баъзи тузларнинг рационда бўлмаслигигина эмас, балки етишмайдиган миқдорда бўлиши ҳам айрим тизимлар ва умуман бутун организм функцияларнинг издан чиқишига сабаб бўлади.
Минерал моддалар етишмаганда организмдаги физиологик жараёнларнинг нормал давом этиб бориши издан чиқади.
Организмда кўпроқ миқдорда бўладиган минерал моддалар макроэлементлар деб аталади. қишлоқ хўжалик ҳайвонлари организми учун натрий, калий, кальций, фосфор, магний, олтингугурт, хлор, темир тузларининг бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Натрий ва калий ҳайвонлар организмида асосан сувда эриган ва ионлашган хлорид, фосфат, карбонат, сульфатлар тузлар кўринишида бўлади. Ҳайвон организмида натрий хлорид айниқса катта аҳамиятга эга бўлиб, қон ва тўқималар орасидаги суюқлик осмотик босимини ўзгармасдан, бирдек туришига ёрдам беради. Сувнинг тўқималардан уларнинг атрофидаги муҳитга ва аксинча, ўтиб туриши натрий хлорид концентрациясининг доимий бўлишига боғлиқ.
Кальций, аввало, пластик материал сифатида сарфланади: ҳайвон организмида бўладиган кальцийнинг 97-99 фоизи суяк тўқимаси таркибига киради.
Кальций ионлари парасимпатик асаб тизими тонусини кучайтиради. Бу эса юрак силлиқ мускул толалари, қон томирлар тонуси зўрайишига, хужайра пардалари ўтказувчанлигининг ўзгаришига олиб келади. Бундан ташқари кальций ионлари талайгина ферментатив жараёнларида (қон ивиши ва бошқалар) иштирок этади, ёш ҳайвонлар организмининг ўсиши, ривожланиб боришига ёрдам беради, сигирларнинг махсулдорлиги ва сутининг ёғлилик даражасига яхши таъсир кўрсатади.
Ҳайвонларнинг кальций тузларига эҳтиёжи тахминан қуйидагича: 100 кг тирик масса ҳисобида кунига сигирлар учун 5 г атрофида, янги туғилган бузоқлар учун 32 г, қўйлар учун 3 - 10 г, отлар учун 35 - 100 г.
Фосфор организмда асосан фосфор-кальцийли бирикмалар кўринишида суяк тўқимасида бўлади. Фосфат кислота тузлари барча хужайралар ва хужайралараро суюқликлар таркибига киради. Турли оқсиллар, липидлар, углеводлар, коферментлар ва метаболизмнинг бошқа махсулотларида фосфат кислота тузлари бор. Фосфорланиш жараёни бир қанча моддаларнинг сўрилиб ўтишида ва тўқималарда алмашиниши учун катта аҳамиятга эга (Михайлова Г.Н. 2010).
Ҳайвонларнинг фосфорга бўлган кундалик эҳтиёжи қуйидагича: 100 кг тана массаси ҳисобидан олганда сигирлар учун 3г, ҳаётининг дастлабки ойларида бузоқлар учун 20-25 г, қўйлар учун 2 - 5 г ва отлар учун 60 г.
Фосфор ва кальций алмашинуви бузилганда ҳайвонларда рахит, остеопороз, остеомаляция касалликлари пайдо бўлиши мумкин.
Магнийнинг кўп қисми магний фосфати кўринишида суяк тўқимаси таркибида бўлади. Мускулларда магний суяк тўқимаси миозини билан бирикиб, мускулларнинг қисқариши жараёнида қатнашувчи фаол магний оқсилли бирикмасини ҳосил қилишига ёрдам беради. Митохондрияларда бўладиган магний ионлари оксидловчи фосфорланишда фаол иштирок этади. Магний миозин ва АТФ комплекси таркибига киради. Нормада магнийнинг 50-80 фоизи ичаклар, қолган қисми буйраклар орқали чиқарилади.
Ҳайвон организми учун олтингугуртнинг асосий физиологик аҳамияти шундан иборатки, у оқсил (муцин, мукоитлар ва бошқалар), аминокислоталар (метионин, цистин, цистеин), физиологик фаол моддалар (глютатион, инсулин, питуитрин, кофермент А ва бир қанча оқсилли органик бирикмалар таркибига киради. Витаминлардан тиамин (витамин В1) билан биотинда олтингугурт бор. Шох ва жунларда олтингугурт айниқса кўп, қўй жуни таркибида 15-21% азот ва 2,4-5% олтингугурт бўлади.
Олтингугурт организмда асосан сийдик билан сульфат кислота кўринишида, қисман ахлат ва ёғ-тер бирикмаси (қўйларда) билан чиқарилади.
И.П. Кондрахин ва бошқалар (2005) микроэлементларнинг биологик аҳамиятини қўйидагича изоҳлашади:
а) улар бир қатор ферментларнинг кофакторлари (ферментларнинг простетик гуруҳлари таркибига киради) ҳисобланади ёки физиологик фаол моддаларнинг компонентлари (кобалт В12 витаминининг, йод қалқонсимон без гармонларининг таркибий қисми) ҳисобланади;
б) микроэлементлар ферментларнинг фаоллиги ва спесефиклигига таъсир кўрсатади. Микроэлементларнинг бундай таъсири ферментлар таркибидаги оқсиллар структурасини ўзгартириши билан изоҳланади, натижада уларнинг фаоллиги ва спесефиклиги ўзгаради.
Микроэлементлар асосан ингичка бўлим ичакларида қонга сўрилиб, металлопротеинли комплекслар ҳолида ташилади. Овқат ҳазм қилиш тракти орқали организмга тушган микроелементларнинг асосий қисми тезак (60-90%) орқали ва қисман сийдик билан ташқарига чиқарилади.
В.И.Данилевский (1993) маълумотларига кўра хлор организмнинг ҳамма суюқликларида натрий ва марганец билан бириккан хлорид бирикмалар кўринишида бўлади. Хлор энг муҳим анион бўлиб, юқорида айтиб ўтилган макроэлементлар билан бирга барча физиологик ва биокимёвий жараёнларда иштирок этади. У хлорид кислота кўринишида ошқозон шираси таркибига киради. Хлор ионлари организм суюқликларида осмотик босимнинг сақланиб бориши ва баъзи ферментларнинг фаол ҳолга келишини осонлаштиради, асаб тизими функциянинг нормаллашуви ва ҳайвон махсулдорлигининг ортишига ёрдам беради.
Темир организмга анорганик бирикмалар кўринишида озиқа билан бирга тушади. Темир сўрилгандан кейин жигар, талоқ ва ҳайвонлар ичагининг шиллиқ пардасида ферритин кўринишида тўпланиб боради. Ферритин темир гидроксиди ва оқсил бирикмасидан иборатдир.
Темир етишмаганда эритроцитларнинг ҳосил бўлиши издан чиқади. Бу ҳайвонларда камқонлик, яъни анемия касаллиги пайдо бўлишига олиб келади. Сут эмадиган ёш ҳайвонларда шундай бўлиши эҳтимол кучли, чунки сут билан бирга кириб турадиган темир миқдори организм эҳтиёжлари учун етишмайди. Шу сабабдан бу макроэлементни ёш ҳайвонларга озиқаларга қўшимча тариқасида бериб туриш керак.
Организмнинг темирга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун қуйидаги миқдорда: бузоқлар учун 50 мг, чўчқа болалари учун 8-10 мг миқдорда темир сульфат бериб туриш тавсия этилади (Самохин В.Т. 2005).
Кобальт ҳайвонларда моддалар алмашинувида иштирок этиб, фосфотаза, карбоксилаза, аргиназа, каталаза ферментларини, шунингдек қоннинг гликолитик функциясини фаоллаштиради.
Кобальтнинг озиқа билан етарлича кириб турмаслиги организмдаги алмашинув реакцияларининг издан чиқишига олиб келади. Натижада гипокабольтоз ва бошқа эндемик касалликлар пайдо бўлади, кобальт етишмаганда (акобальтоз) қўйларда жун сифати пасайиб, хира ва мўрт бўлиб қолади.
Йод қалқонсимон без гормони тироксиннинг энг зарур таркибий қисмидир, тироксин эса организмда ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Организмда йод етишмаслиги махсулдорликнинг камайиб кетиши, ҳайвонлар боласининг заиф, яшовчанлиги паст бўлиб туғилиши, эндемик бўқоқнинг пайдо бўлишига олиб келади. Йод етишмовчилиги белгилари тоғли минтақаларда айниқса кучли намоён бўлади. (Ребров В.Г., Громова О.А. 2003).
Б.М.Эшбуриевнинг (2009) таъкидлашича, мис ҳайвонлар организмида бир қанча биологик жараёнларда қатнашади. У темирни гемоглобин таркибига ўтиши ва эритроцитларнинг етилишини таъминлайди. Организмда миснинг етишмовчилиги кузатилганда таркибидаги гемоглобин консентрасиясининг ўзгармаслиги билан кечадиган эритроцитлар сонининг камайиши, яъни микроситар гипохром анемия кузатилади.
Мис организмда остеогенез, тери қопламасининг пигментацияси ва креатинизацияси жараёнларида қатнашади. Церулоплазмин, ситохром-оксидазалар, тирозиназалар ва бошқа ферментлар таркибига киради. Миснинг етишмовчилигида темирнинг гемоглобин синтези учун ишлатилиши ёмонлашади, эритропоэз издан чиқиб, унинг фақатгина ретикулоцитлар босқичигача давом этиши кузатилади. Шунингдек, оксидланиш - қайтарилиш, пигментасия ва креатинизация жараёнлари ёмонлашади.
Миснинг етишмовчилигида ошқозон олди бўлимларида микрофлораларнинг нормал ҳаёт-фаолияти издан чиқади. Миснинг озиқаларда ва бўғоз сигирлар организмида етишмовчилиги янги туғилган бузоқлар қон зардобида иммун оқсиллар миқдорининг камайишига сабаб бўлади (И.П.Кондрахин, В.И.Левченко, 2005).
Исмагилова Э.Р. (1999) маълумотларида қишлов даврида сигирлар рационида протеин, кальций, темир, каротин ва микроэлементларнинг (йод, кобальт, мис, рух) етишмаслиги, қанд-оқсил нисбатларининг паст бўлиши (0,32;0,4:1) фаол мационнинг етишмаслиги, уларда яширин ҳолда кечувчи оқсил, витамин ва минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларига сабаб бўлиши таъкидланган. Ҳайвонларда витамин, минерал, углевод ва оқсиллар алмашинуви бузилишларига рационнинг силос-сенаж типида бўлиши, силос таркибидаги мой кислотасининг ортиқчалиги (3,8-4,8%), қанд-оқсил нисбатининг паст бўлиши (0,6:1) ва фосфор-кальций нисбатларининг бузилиши (0,63:1) сабаб бўлади.
Кобалт организмда азот, нуклеин, углевод ва минераллар алмашинувига таъсир кўрсатади, трансметилланиш реаксияларида қатнашади, аргиназа, карбонгидраза, алдолаза, ишқорий фосфатаза каби ферментларни фаоллаштиради. У микробиал оқсиллар синтези учун зарур ҳисобланади. Шунинг учун кобальтнинг етишмовчилигида озиқалар таркибидаги протеиннинг ҳазмланиши ёмонлашади ва оқибатда манфий азот баланси ривожланади, организмдаги заҳира оқсилларнинг зўр бериб ишлатилиши оқибатида кучли ариқлаш («сухотка») кузатилади. Кобальт остеоген микроэлемент ҳисобланади, яъни суякларнинг ривожланишида иштирок етади, шунинг учун кобальтнинг етишмовчилигида остеодистрофия ривожланади (Қ.Н.Норбоев, Б Бакиров, Б Эшбўриев 2006).
Д.В.Вороновнинг (2011) таъкидлашича, организмда кобальт етишмаганда тери қопламаси дағаллашган, шиллиқ пардалар оқарган, иштаҳа ўзгарувчан бўлади. Касалланган ҳайвонлар латта, қоғоз, ёғоч бўлаги каби еб бўлмайдиган нарсаларни оғзига олади, девор ва охирларни ялайди. Унинг оқибати сифатида ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси, ширдон ва ичакларнинг яллиғланиши, безоарлар ҳосил бўлиши кузатилади. Ҳайвоннинг семизлик даражаси ва маҳсулдорлик ва репродуктив функсиялари сезиларли даражада пасайиб кетади.
Кобальтнинг тупроқ таркибидаги миқдори 2.10-6% ни ташкил этганда қорамол ва қўйлар орасида кобальт етишмовчилиги кузатилади. Касаллик эндемик характерга эга бўлиб, рационга қўшимча равишда кобальт тузлари берилганда ҳайвонларнинг соғайишини таъминлайди. Кобальтнинг организмга таъсири нафақат гемопоэз, балки углевод ва ёғлар алмашинуви, организмнинг кўпайиши ва ўсишига таъсири билан изоҳланади.
Кобальт етишмовчилиги оқибатида суякларнинг органик ва минерал қисмларининг синтези жараёнлари издан чиқади ва ҳайвонларда остеодистрофия ривожланишига сабаб бўлади (И.П.Кондрахин, В.И.Левченко, 2005).
Қорамолларда кобальт элементининг етишмовчилиги авитаминозлар пайтидагидек, модда алмашинувларининг бузилиши, иштаҳанинг пасайиши, ич қотиши ёки ич кетиши, анемия ривожланиши, маҳсулдорлик ва семизлик даражасининг кескин камайиши, она ҳайвонлардан нимжон ва ҳаётчанлиги паст бола туғилиши билан характерланиб, кобальтнинг етишмовчилиги асосан қишлов даврида яққол намоён бўлади (Б.М.Эшбуриев, 2009).
Н.А.Уразаев ва бошқаларнинг (1990) маълум қилишича, марганец эритропоез ва шунингдек, қон ишлаб чиқаришнинг бошқа звеноларини, гемоглобин синтезини стимуллайди, ҳайвонларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, жинсий аъзолар ўсиши ва ривожланиши ҳамда репродуктив функсияларнинг меъёрида кечишини, сут бериш ва ҳайвонлар ҳаётий тонусининг юқори бўлишини таъминлайди. Рационда калций ва фосфор ортиқча бўлганда ҳайвонларнинг марганецга бўлган эҳтиёжлари ортади. Шунингдек, рационда темирнинг ортиқча бўлиши ҳам марганецнинг ҳазмланишини қийинлаштиради.
Марганец етишмаганда ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг оксидланиш жараёнлари ёмонлашади, организмда тўлиқ оксидланмаган алмашинув маҳсулотлари (кетон таначалари), пироузум кислотаси тўпланиб қолади. Жигарнинг ёғли дистрофияси ривожланади, тухумларда фолликулаларнинг етилиши бузилади, овулясия кечикади, қочиришнинг самарадорлиги пасаяди, бола ташлаш ҳоллари кўпаяди. Эркак ҳайвонларда сперманинг миқдори ва сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги камаяди (Қ.Н.Норбоев , Б Бакиров, Б Маматқулов 2007).
Ҳайвонлар организмининг микроэлементларга бўлган эҳтиёжлари асосан озиқалар ва сув таркибидаги микроэлементлар ҳисобидан қондирилади. Микроэлементларнинг озиқалар таркибидаги миқдорига қатор омиллар таъсир кўрсатади, бу омилларга иқлим, ёғингарчилик даражаси, минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳамда озиқа экинларининг турларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Масалан, бошоқли экинларга нисбатан дуккакли озиқалар таркибида микроэлементлар кўпроқ бўлиши аниқланган.
Н.А.Уразаев ва бошқаларнинг (1990) таъкидлашича, қорамоллар орасида эндемик остеодистрофия тупроқлар фосфор кислоталари, калций, кобальт, марганец, йод элементларига камбағал ва стронций, барий, никел, фтор ва бор ортиқча бўлган регионларда кўп учрайди. Шунингдек, эндемик остеодисрофия озиқалар ва сувнинг таркибида йод, оқсиллар, Д, А, C ва В гуруҳи витаминлари етишмаганда ҳамда магний, сульфатлар, фторли водород, кўмир ва бошқа кислоталар ортиқча бўлганда, натрий ва калийни калцийга, калийни фосфорга, фосфорни магнийга, кобальтни никелга, стронций ва барийни фосфор ва калцийга нисбатларининг бузилиши оқибатида келиб чиқади.
Е.Б.Прудеева (1992) маълумотларига кўра, ҳайвонларнинг энзоотик остеодистрофия билан касалланишига тупроқ ва озиқалар таркибида марганец ва кобальтнинг етишмовчилиги ҳамда никел, магний, стронсий ва барий элементларининг ортиқчалиги сабаб бўлади. Айрим ҳудудларда касалликнинг этиологиясида озиқалар ва сув таркибида йод, кобальт, рух, мис ҳамда марганец, молибден элементларининг етишмовчилиги ва хром, никел, ванадий элементларининг ортиқчалиги асосий аҳамиятга эга бўлади.
Моддаларнинг сўрилиши яхши бўлиши учун кальцийнинг фосфорга нисбати 2-3: 1 бўлиши оптимал ҳисобланади. Ишқорий элементларнинг меъёрий даржада алмашинуви учун уларнинг рациондаги миқдори 1 озиқа бирлигига 0,3-0,5 г тўғри келиши керак (В.Т.Самохин, 1981).
Кислоталик хусусятли элементлар силос, сенаж, барда, пиво чиқиндиси, қон, гўшт-қон ва балиқ уни, сут зардоби таркибида (50,6-73,7 %), ишқорий элементлар беда ва ҳар хил ўтлар пичани, арпа, сули кўк массаси ва илдизмевалилар таркибида (51,2-73,7 %) кўп бўлади. Фосфор асосан омихта емлар, кальций эса суяк уни ва ўсимликлардан олинадиган озиқалар таркибида кўп бўлади. Қорамолларда эндемик остеодистрофия кальций ва фосфорнинг рационда етарли бўлмаслиги ёки бу элементлар рационда етарли даражада бўлганда ҳам ҳазм каналидан уларнинг сўрилишининг ёмонлашуви оқибатида ҳам келиб чиқади. Ўсиш ёшидаги қорамолларда рационида лактозанинг етишмаслигида ҳам кальций ва фосфорнинг сўрилиши қийинлашади. Бу ҳолат кўпинча она ҳайвонларнинг остеодистрофия, гипатозлар, катарал мастит каби касалликлар билан хасталанишида кузатилади.
Қ.Н. Норбоев, Б.Бакиров ва Б.М.Эшбуриевларнинг (2007) таъкидлашича, гипокупрознинг асосий сабаби тупроқ ва ўсимликлар таркибида мисни «ҳаракатчан» шаклларининг етишмовчилиги ҳамда молибден, олтингугурт, қўрғошин, бор, кальций каби миснинг ҳазмланишини қийинлаштирувчи элементларнинг ортиқча миқдорда бўлиши ҳисобланади.
Буторе Жозеф (2005) ҳайвонларда диспансер тадқиқотлар ўтказиш билан шундай хулосага келганки, минераллар алмашинуви ва бошқа моддалар алмашинуви бузилишлари 30 % ни ташкил этган. Уларда охирги дум умутрқалари ва қовурғалар остеолизиси, тишларнинг қимирлаши, туёқлар ялтироқлигининг пасайиши кузатилган.
Самохин В.Т (1981, 2000) маълум қилишича ҳайвонларда асосан витамин ва минерал моддалар алмашинувининг бузилиши келиб чиқишига озиқалар билан организмга кальций ва фосфорнинг етарли даражада тушмаслиги ҳамда рационда протеин, углеводлар ва Д витаминининг етишмаслиги сабаб бўлади. Бу ҳолат кўпинча силос-жом типида боқилганда ва омихта ем, пичанлар миқдори етарли бўлмаганда кузатилади. Рациондаги силос, жом, барда каби озиқалар миқдори ортиқча ва пичанлар миқдори етишмаганда ҳайвонларнинг кальций, фосфор, магний, олтингугурт, йод, кобальт, рух, мис, А, Д, Е витаминлари ҳамда протеинга бўлган эҳтиёжлари тўлиқ қондирилмайди. Рациондаги кальцийнинг фосфорга нисбатининг 2:1 дан юқори бўлиши ҳазм трактида фосфорнинг сўрилишини ёмонлашишига сабаб бўлади. (Михайлова Галина Николаевна 2010).
А.А.Алиев (1997), Ш.С.Маматов (1996) маълумотларига кўра моддалар алмашинуви бузилиши билан кечадиган касалликлар ҳайвонлар орасида кенг тарқалган бўлиб, чорвачиликка катта иқтисодий зарар етказади. Ҳайвонларда моддалар алмашинувининг бузилишлари маҳсулдорлик ва тана вазнининг камайиши, репродуктив хусусиятлар ва табиий резистентликнинг ёмонлашиши ҳамда ҳомиланинг патологик ривожланиши кузатилиб, янги туғилган ҳайвонларда анатомик ва физиологик етишмовчиликлар ҳамда уларнинг касалланиши ва ўлими кўп қайд этилади.
Сутдан чиқарилган бўғоз сигирларни тўла қийматли рационларда боқмаслик, рационда минерал моддалар, витаминлар, айниқса А витаминнинг етишмаслиги, кетоз ва ацидоз ҳолатлари уларда модда алмашинувларининг бузилишлари, иштаҳанинг ўзгариши, шиллиқ пардалар рангининг оқариши, гипотония, камқонлик, гипогликемия, ацидоз ва гиповитаминоз белгилари билан тавсифланади.
Танкова О.В (2011) маълумотларига кўра сигирларда витамин-минерал алмашинуви бузилишларининг асосий сабаби рационда элементларнинг дисбаланси яъни миснинг 12 -15 % гача, рухнинг 18 дан 35 %гача, марганецнинг 5 дан 7 % гача, каротиннинг 41 %, витамин Е 13 %, витамин А - 97 % гача етишмаслиги, темирнинг 200 дан 243 % га ортиқчалиги сабаб бўлади.
М.А.Риш, Р.А.Даминов (1980) маълумотларига кўра, Ўзбекистон шароитида қорамолларнинг гипокупроз билан касалланиши рационнинг 1кг қуруқ моддасидаги миснинг миқдори 3-4 мг.дан кам ва молибден 1,5 мг.дан ортиқча бўлганда кузатилади.
Муаллифларнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг яйловларида ўсимликларнинг 1 кг қуруқ моддасида 0,4-0,5 мг.гача кобальт мавжуд бўлиб, бу ҳайвонларнинг эҳтиёжларини қондирсада, бўғоз сигирлар ва ёш бузоқлар орасида гипокобальтоз ривожланиши мумкин. Ўзбекистоннинг дарё ўзанлари, Мирзачўл ва Ёзёвон чўли, Амударё дельтаси ва бошқа зоналаридаги яйловларнинг асосий қисмида молибден миқдори меъёрлардан ортиқча бўлиб, ҳайвонларнинг соғлигига ёмон таъсир қилади.
И.П.Кондрахин ва бошқаларнинг (1985) маълумотларига кўра, энзоотик буқоқ сурункали касаллик бўлиб, йоднинг миқдори тўпроқ таркибида 0,00001%, сув таркибида 10 мкг/л.дан кам бўлган ҳудудларда қайд этилади. Кальций ва фтор тузларининг ортиқчалиги ва ҳайвонларга кўп миқдорда дуккакли соя, нўхат, оқ беда, карам берилганда ҳам йод етишмовчилиги кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон шароитида йод элементининг етишмаслигига унинг сўрилишини қийинлаштирадиган элементлардан кальций ва магнийнинг тупроқ, сув ва ўсимликлар таркибида ортиқча бўлиши, кобальт, мис, марганец ва рухнинг етишмаслиги сабаб бўлади (Р.П.Пушкарев, 1971).
В.Т.Самохин ва бошқаларнинг (1990) таъкидлашича, организмнинг физиологик эҳтиёжларининг тўлиқ қондирилиши учун рационнинг 1кг қуруқ моддасида 3-12 мг мис, 20-60 мг рух, 25-60 мг марганец, 0,06-1,2 мг йод, 0,3-1,0 мг кобальт ва 0,5 мг селен бўлиши лозим.
Марганецнинг етишмовчилиги қумлоқ, торфли, нейтрал ёки кучсиз ишқорий муҳитли тўпроқли биогеокимёвий провинцияларда қайд этилиб, озиқалар ва сув таркибида марганецнинг етишмаслиги касалликка сабаб бўлади. рН юқори бўлганда тўпроқдаги марганецнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши ёмонлашади. Марганецнинг етишмовчилиги узоқ муддат бир хил турдаги озиқлантиришда ҳам кузатилади. (Қ.Н. Норбоев ва бошқалар, 2007).
М.Б. Сафаровнинг (1979) таъкидлашича, қишлов даврида сигирлар рационида протеин, кальций, каротин ва микроэлементларнинг (йод, кобальт, мис, рух ва темир) етишмаслиги, қанд-оқсил нисбатларининг паст бўлиши (0,32-0,40:1) уларда яширин ҳолда кечувчи оқсил, витамин ва минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларига сабаб бўлади.
Эндемик остеодистрофия тупроқ ва озиқалар таркибида марганец ва кобальт элементларини етишмаслиги ҳамда никел, стронций ва барий элементларининг ортиқчалиги оқибатида келиб чиқадиган касаллик бўлиб, суякларда дистрофик ўзгаришлар (остеомаляция, остеопороз, остеофиброз) кузатилиши билан характерланади. (И.П.Кондархин 1989, 1998).
И.П.Кондрахин ва бошқаларнинг (2000,2005) таъкидлашича, йоднинг етишмовчилиги ёш ҳайвонларнинг ўсишдан қолиши ва катта ёшдаги қорамолларда буқоқ касаллигига сабаб бўлади. Ҳайвонларнинг йод элементига бўлган суткалик ўртача эҳтиёжи озиқанинг 1 кг қуруқ моддасида 0,4 мг.ни ташкил этади. Йод ингичка бўлим ичакларида йодидлар ҳолида сўрилади ва асосан буйраклар орқали (80%) ташқарига ажралади. Шунингдек, кам миқдорда ичаклар, тери, ўпка ва сут безлари орқали ажратилади.
Э.Р.Исмагилова (2005), йод етишмайдиган биокимёвий провинцияларда юқори маҳсулдор ҳайвонларда моддалар алмашинуви бузилишлари ҳамда организм резистентлигининг пасайиши кўп қайд этилишини таъкидлайди.



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish