Замонавий психология муаммолари


Обрўли манбаларга мурожаат қилиш



Download 0,7 Mb.
bet24/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Обрўли манбаларга мурожаат қилиш. Бу усулда шахс психологиясининг энг синалган қонунияти бўлиб ҳисобланган, “шундай обрўли, билимдон мутахассислар тасдиқлаётган экан, демак шу тўғри”, деган қоидадан фойдаланилади. Ҳар қандай реклама, табиб, хусусий шифокор, экстрасенс, муттахам, фирибгар ва баъзан сиёсатда ҳам шу усулдан фойдаланилади. Бунда ҳар доим обрўли гувох текширилмаган, яширин манба бўлиб қолаверади.
Ён қанотдан айланиб ўтиш. Бу усулнинг битта техникаси одамлар хақида фактографик маълумотлар тўплаш ва ташвиқотда тўғридан-тўғри шу одамга мурожаат қилиш бўлиб ҳисобланади. Хозир бу техникадан уяли алоқа компаниялари кенг фойдаланишмоқда.
Иккинчиси, ташвиқотни аудиториянинг қарашлари, таъби ва мойилликларига мослаштириш. Учинчиси, материални шундай узатиш керакки, гўёки у шу аудиторияда қабул қилинган тасаввурларнинг узвий давоми бўлиб туюлсин. Бунда аудитория аста-секин, қадамма-қадам керакли мафкуравий ва сиёсий қарашлар домига тортиб борилади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича бундай техника хали қатъий қарашларга эга бўлмаган, ўзининг алохида одамлар гуруҳининг қарашлари, ҳаёт ва турмуш тарзига мансублигини тўла англаб етмаганларга нисбатан қўлланганда катта самара беради. Бундай тоифага ёшлар, доимий яшаш жойини ўзгартирганлар – мигрантлар, эмигрантлар, қочоқлар, шунингдек, ижтимоий мақоми кескин ўзгарган одамлар киради.
Америкалик психологлар одамнинг ўз дунёқараши, ижтимоий мақоми, ижтимоий муҳитига ёт қарашлар, нуқтаи-назарлар, фикрларни қандай ўзлаштиришини шундай изохлашади. Одам илгари ўзига таниш бўлмаган маълумот: варақа, адабиётга дуч келади. У билн танишиб ундан ўзи учун қизиқарли масала, ўзини ўйлантириб юрган мауаммо бўйича ўзига хос ечимни топади. Фақат шундан кейингина бу рақиб, ёт маълумот эканини билиб қолади. Буни илгарироқ билганида уни қўлига олмаган бўларди, у маълумотни рад қилади. Шу ерда мойиллик узилиб қолади. Лекин унинг мустаҳкамланган тасаввурларига садоқати қаторида “шундай фикр ҳам бўлиши мумкин-ку” деган, толерантлик элементи пайдо бўлади. Яна бир марта айнан ўша манбадан, айнан ўша мазмундаги маълумот учраганда энди уни отиб юбормайди. Қайта алоқа пайдо бўлганида қизиқиш кучлироқ бўлади, у аниқ мақсад кўзлаб шундай маълумотни қидира бошлайди. Агар у янги маълумотда ўз-ўзича тушунадиган қизиқишлари ва эҳтиёжларининг изохини топса ва шу пайтгача ўзи фойдаланиб келган анъанавий, расмий манбалардан қизиқишлари ва эҳтиёжларининг ишончли талқинини тополмаса, унда у ўзи ҳам сезмаган ҳолда ўз қарашларини ўзгартиради. Шу билан бирга бундай одам ўз қарашларимни ўзгартирганим йўқ, деб ҳисоблаши ҳам мумкин. Лекин энди у дунёни бутунлай бошқа позициядан туриб тушунтира бошлайди.
Бу жараёнда шундай вариант эҳтимоли ҳам мавжуд. Одам биринчи мартадаёқ душман ташвиқот материалига дуч келганлигини билади ва унга шубха билан муносабатда бўлади. Лекин қизиқувчанлик устун келади ва уни ўргана бошлайди. Бундан бу ёғига юқоридаги механизм ишга тушади. Ундаги шубха ва хатто қатъий бидъат ҳам янги маълумот таъсирида олдин четга сурилиши, кейинчалик бутунлай йўқолиши, тескари позицияга ўтиб қолиши, одам ўзимнинг шахсий позициямни шакллантирдим, деб ўйлаб бутунлай ёт мафкуравий тизим таъсирига тушиб қолиши мумкин.
Ён томондан айланиб ўтиш усулини ишлаб чиққанларнинг шундай қатъий тавсияси мавжудки, асл мақсадни яшириш лозим, ташвиқот материалида хеч қачон таъсир ўтказилаётган жамият, аудиторияда мустаҳкамланган қарашлар, қадриятлар, нормалар, устун дунёқарашга қарши бормаслик керак. Агар шундай қилинмаса жамиятдаги олдиндан шаклланган салбий муносабат деворини ёриб ўтиб бўлмайди. Уларнинг фикрича “ташвиқот ташқи кўринишидан ташвиқотга ўхшаб қолса, мағлубиятга учрайди”.
Бу усулда яна аудиторияни бошини айлантириш механизмидан ҳам фойдаланилади. Миллатнинг миллий фазилатлари, миллий алломаларининг ютуқлари, тарихий буюк ўтмишини кўкларга кўтариб туриб, айни пайтда алохида ижтимоий гуруҳлар ва алохида шахсларнинг ахволига ачиниш билдирилади, хозирги тузум бу ютуқларни ривожлантирмаётганлиги, алохида ижтимоий гуруҳлар ва индивидуумларнинг қадрига етмаётганлиги таъкидланади. Бунда таъсир ўтказилаётган миллат шаънига бирон-бир ёмон сўз айтилмайди ёки таъсир ўтказаётган миллат мақталмайди. Бир вақтнинг ўзида турли хомийлик ёрдами, беғараз грантлар кўринишида тил ўрганиш, таъсир ўтказаётган миллат билан яқиндан танишиш, унинг олдиндан танлаб олинган, керакли маълумотларга эга бўлган бадиий адабиётларини нашр қилиш, унинг буюклиги, буюк тарихий ўтмишини улуғлайдиган сериалларини тақдим қилиш ҳам амалга оширилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish