Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet25/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Диққатни чалғитиш. Манипуляциянинг бошқа ҳамма кўриниши сингари ташвиқот учун шахснинг таъсирга психологик қаршилигини сўндириш муҳим ҳисобланади. Шунинг учун кўпчилик мутахассисларнинг фикрича ҳар қандай ташвиқот кўнгил очувчи, маълумот берувчи ва ишонтирувчи бўлаклардан ташкил топиши шарт.
Кўнгил очиш бўлаги ҳар қандай ташвиқот материалини замонавий оммабоп мусиқий оханглар билан бирга тақдим қилишни талаб қилади. Бундан ташқари маълумотни узатиш пайтида қотилликлар, террористик актлар, халокатлар, шов-шувли хабарларни қўшиш ҳам яхши самара беради.
Очиқдан-очиқ ёлғон. Бу усул “шундай беюзларча ёлғон гапириш керакки, уни ёлғонлигига биров ишонмасин”, деган қоидага асосланади. Сабаби, одатда одамлар кимдир шунчалик ёлғон ишлатиши мумкинлигига ишонмайдилар.
Воқеа ходиса гувохлари. Бу усул шахсий муносабатларда ҳам, шунингдек халқаро ҳаётда ҳам у ёки бу ҳаракатни оқлашда кенг қўлланилади ва керакли самарани беради. Одатда одамлар ҳам ва давлатлар ҳам бирон бир ходисага сохта гувохларни топишиб, фикрнинг тўғрилигини тасдиқлатишади.
Қайтариш. Қайтариш ўрганишнинг онасидир, деган қоида бу усулнинг асосий шарти бўлиб ҳисобланади. Битта жумлани бетўхтов, қайта ва қайта таъкидлаш унга кўникиш, уни ақл билан эмас, эътиқод билан қабул қилишга сабаб бўлади. Лекин бунда айрим қоидаларга риоя қилиш лозим. Қайтариладиган жумла вақт ҳисобида 4-10 секунддан ошмаслиги, маълумотнинг айрим қисмлари эса 0,2 дан 0,5 секунд ичида узатилиши шарт. 8-10 секунддан ортиқ вақтдан ошадиган маълумотни қабул қилиш учун одам зўриқиши керак бўлади, лекин хеч ким ақлини зўриқтиришни хоҳламайди. Қолаверса, одатда ташвиқот мақсадидаги қайтаришлар хеч қандай далилга асосланмайди, у шунчаки субъектнинг ҳиссиётига таъсир қилиб, ҳамдардлик уйғотиши керак.
Атамаларни алмаштириш. Ташвиқотчи одатда ҳамма томонидан қабул қилинган атамаларни таъсирга берилишни кучайтириш учун ҳиссий туси кучлироқ бўлган, хаяжон қўзғатадиган атамалар билан алмаштиради. Масалан: террорчилар, экстремистлар атамасини муртадлар, қонхўрлар, инсоният душманлари каби.
Мияни ювиш”. Бу усул узоқ муддатли ташвиқот жараёнида қўл келиб, у керакли дунёқарашни аста-секин шакллантириш зарурати бўлганда, бутун жамиятни “миясини ювиш”, бу жамиятда йирик манипулияция дастурини амалга ошириш, узоқ йилларга миллатнинг соғлом фикрлашини ўчириб қўйиш керак бўлганда ишлатилади.
Манипуляциянинг замонавий технологиялари одамдаги реал ҳаётий тажриба орқали орттирган мавжуд билимни вайрон қилиб, уни “режиссёр” томонидан қурилган ёлғон билим билан алмаштиришга қодир. Борлиқнинг сунъий шакллантирилган кўриниши алохида индивидлар онгига китоблар, маърузалар, радио, телевидение, матбуот маълумотлари, театр томошалари, кинофильмлар ёрдамида сингдирилади. Мохият шундаки бундай ташвиқот натижасида одам ўзининг ҳаётини худди ёқимсиз тушдек, ташвиқот, реклама ва оммавий маданият таклиф қилаётган образни эса хақиқий релликдек қабул қила бошлайди.
Бу усул таркибида кино катта ахамиятга эга, чунки у беқиёс ҳиссий таъсир кўрсатади. Кино томошабин онгига кучли иделлаштирилган оламнинг сохта образини сингдиради. Кинода томошабин у ёки бу қахрамонни унинг бўлиб ўтаётган ёки бўлиб ўтган ходисалардаги хақиқий ролидан қатъий назар муаллифнинг режасига биноан адолат ва ахлоқий хақиқат тимсоли сифатида қабул қилади. Бунда одамга ташвиқот таъсири яширин тарзда, ҳиссиёт даражасида, унинг онгли назоратидан ташқари амалга ошади. Бу ерда хеч қандай ақлий қарши далиллар иш бермайди.
Инсоннинг онгли “Мени”га хос шундай қонуният мавжудки, турли-туман шахсий ва ижтимоий муаммоларга тўла реаллик, хақиқий ҳаёт одамни қийнайди, у ҳар доим мўъжиза кутиб яшайди, қандайдир ходиса содир бўлиб бир зумда барча муаммолари хал бўлишини, ўзини улуғвор, ҳамма нарсага қодир, ҳаммадан устун, ҳаммани жазолай оладиган, ҳамманинг тақдирини ҳал қила оладиган, деб тасаввур қилишни истайди. Турли фильмлар, компьютер ўйинлари орқали тақдим қилинаётган фантастик, виртуал олам эса инсоннинг бу истакларига тўла мос келади. Доимий ташвиқот ва таъсир натижасида одам аста-секин реалликдан узилиб, фантастик, виртуал оламга ўтиб қолади, реалликка қайтишни истамайди, унда агрессияни кучайтирган виртуал олам эса ана шу оламнинг реаллиги сифатида экстремистик, террористик ҳаракатни таклиф қилади. Жамиятдаги ижтимоий нормалар ва қадриятлар туфайли ўзидаги агрессияни сарф қила олмаётган одам бундай сохта реалликни жон-жон деб қабул қилади.
Бу ерда уни бу ҳаракатдан фақат қарши ташвиқот билангина қайтариб бўлмайди, бундай таъсир тескари реакция уйғотиши мумкин, чунки қарши далилларни одам айнан ўзига қарши ҳаракат сифатида идрок қилади. Юқорида келтирилган қонуниятга кўра бундай ҳолатда яна қайта алоқа шаклида энди, виртуал олам таклиф қилаётган реалликнинг ўрнини алмаштирадиган реалликни, одамга ўзининг истак ва хохишларига мос фаолиятни бериш мумкин холос.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish