11 маъруза. Хужалик маблагларини ва мажбуриятларини


– мавзу. Бухгалтерия хисобининг предмети ва усуллари



Download 0,87 Mb.
bet11/30
Sana13.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#792055
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
Бух-хис назарияси

3 – мавзу. Бухгалтерия хисобининг предмети ва усуллари.


3.1. Бухгалтерия хисобининг предмети.
3.1. Бухгалтерия хисобининг усуллари.

    1. Бухгалтерия хисобининг предмети.

Бухгалтерия хисоби умумий назарияси тармок курслари билан биргаликда "Бухгалтерия хисоби" фанини ташкил этганлиги сабабли доимо уз предметига эга булади. Бу предметнинг мазмунини англаш учун бухгалтерия хисоби вазифаларини урганиш керак.


Барча корхоналарда бухгалтерия хисоби юритилади. У корхоналардаги хужалик маблагларининг тузилиши, жойланиши, кайси манбалардан ташкил топганлиги хамда хужалик жараёни ва операциялари таъсири остида булаетган узгаришларнинг бориши устидан узлуксиз назорат олиб боради. Бухгалтерия хисоби бу ишни бажаришда узининг барча усулларидан кенг фойдаланади.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш деганда махсулотни, иш кучларини ва ишлаб чикариш муносабатларини такрор ишлаб чикариш тушунилади. Махсулотни такрор ишлаб чикариш асосан таъминот, ишлаб чикариш ва сотиш жараёнларидан ташкил топади. Бошкача килиб айтганда, ишлаб чикаришни бошлашдан аввал корхонанинг тегишли булинмалари, хом-аше, материал, ярим тайер махсулот, екилги ва бошка моддий кийматликларнинг зарур захирасига эга булишлари зарур. Таъминот жараёнида корхонанинг мол етказиб берувчилар билан олиб борадиган узаро муносабатлари натижасида хисоб-китоб операциялари келиб чикади. Демак, бухгалтерия хисобининг ишлаб чикаришнинг бу палласидаги объектлари корхона томонидан сотиб олинган моддий кийматликлар, уларнинг корхона омборларига кабул килиниши ва корхона ичидаги харакати хамда моддий кийматликларнинг сотиб олишга доир мол етказиб берувчилар билан хисоб-китоблар олиб боришдир. Бу жараёндаги бухгалтерия хисоби объектларига моддий кийматликлар сотиб олишга доир хисоб-китобларда содир булган пул ва кредит операцияларини хам киритиш керак.
Ишлаб чикариш жараёнида хом-аше, материал, ярим тайер махсулотлар мехнат воситалари ва иш кучи таъсири остида кайта ишланиб тайер махулотга айлантирилади. Бу жараёнда машиналар, асбоб-ускуналар, хом-аше ва материаллар, ярим тайер махсулотлар хамда кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмларнинг ишлаб чикаришдаги даврлари харакати, мехнат воситаларидан фойдаланишни кайд килиш ва улар устидан назорат олиб бориш, сарфланган иш вакти, ишлаб чикарувчилари, мухандис-техник ходимлар ва хизматчилар бажарган ишларнинг микдорини кайд килиш ва уларга иш хаки хисоблаб чикиш хамда иш хакини тугри хисоблаш устидан назорат урнатиш иш хаки фондини аниклаш ва ундан фойдаланиш устидан назорат олиб бориш, ишчи ва хизматчилар иш хакидан ушланиб колинадиган суммаларни аниклаш ва уларни тегишли ташкилот еки шахсларга утказиш, почта оркали бериб бориш, соликларга доир ташкилотлари билан хисоб-китоблар, ишлаб чикаришни бошкариш ва уюштириш билан боглик булган харажатларни хисобга олиш ва уларни ишлаб чикарилган махсулотларнинг турлари уртасида таксимлаш, тугалланмаган ишлаб чикаришнинг хажмини аниклаш ва хисобга олиш, ишлаб чикарилган махсулотнинг таннархини хисоблаб чикиш ва бошкалар бухгалтерия хисобининг объектлари булиб хисобланади.
Ишлаб чикарилган тайер махсулот харидорларга юборилади ва буларнинг эвазига корхона пул олади. Бу жараён сотиш жараёни деб юритилади. Сотиш палласида бухгалтерия хисобининг объектларига корхона тайер махсулотини омборда хисобга олиш ва улар устидан назорат олиб бориш, тайер махсулотни харидорларга юбориш ва бунинг натижасида вужудга келган харидор ва буюртмачилар билан булган хисоб-китоблар, сотиш ва ортиб жунатиш, молиявий натижаларни аниклаш, пул маблаглари ва бошка хисоб-китоблардаги маблаглар киради.
Хужалик маблагларининг даврий айланишининг асосий боскичлари кетидан таксимот ва истеъмол хам келади. Бу паллада иш хакига доир туловлар, фойдадан давлат бюджетига туловлар ва фойданинг корхона ихтиерида колган кисмидан фойдаланиш, махсус максадларга аталган фондлар ва бошкалар хам бухгалтерия хисобининг объектлари булиб хисобланади. Истеъмол уч кисмдан, яъни ишлаб чикаришнинг узидаги истеъмол, ишлаб чикаришга тегишли булмаган истеъмол ва шахсий истеъмоллардан иборат.
Ишлаб чикаришнинг узидаги истеъмол деб шу ишлаб чикаришда хом-аше,материал, ярим тайер махсулот, екилги, машина, асбоб-ускуна сифатида махсулотнинг бир кисмини истеъмол килишга айтилади. Ишлаб чикаришнинг узидаги истеъмол хужалик маблаглари даврий айланишининг ишлаб чикариш жараёнида хисоб килинади.
Бюджетдаги ташкилот ва муассасаларга давлат бюджети хисобидан маълум микдорда маблаг ажратилади. Уз навбатида улар бу маблагларга моддий кийматликлар сотиб олади ва уз ходимларига иш хаки беради. Бундай ташкилот ва муассасаларнинг истеъмоли ишла чикаришга тегишли булмаган истеъмол хисобланиб, бу хам бухгалтерия хисобининг объектидир. Бухгалтерия хисоби предметига умумий таъмриф берилаетганда бундай ташкилот ва муассасаларнинг хужалик маблаглари даврий айланишнинг хамма боскичларини утамаслигини хам хисобга олмок зарур. Бу ташкилот ва муассасалар уз вазифаларини бажаришлари давомида хеч кандай даромад олмайди ва давлат бюджетидан берилган маблагларни юкори ташкилот томонидан тасдикланган харажатлар сметасига асосан харажат килади. Уларда бухгалтерия хисобининг асосий объектлари давлат хисобидан ажратилган ана шу маблагларнинг бутлиги ва улар хисобидан сотиб олинган моддий кийматликларнинг холати, харакати хамда улардан тугри фойдаланиш, турли корхона, ташкилот ва муассасалар билан булган хисоб-китоб муносабатлари хамда смета буйича ажратилган маблаглардан самарали фойдаланиш хисобланади.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришнинг асосий максади жамият аъзоларининг усиб бораетган эхтиежларини туларок кондиришдир. Шунинг учун хам махсулотни истеъмол килиш турлари ичида шахсий истеъмол катта уринни эгаллайди. Бу масала куриб чикилаетганда шахсий истемъол хам бухгалтерия хисобининг объекти буладими, деган савол тугилади. Шахсий истеъмол бухгалтерия хисоби томонидан бевосита камраб олинмайди, чунки хар бир жамият аъзоларининг истеъмоли бухгалтерия хисобида бевосита акс эттирилмайди. Лекин шуни хам назарда тутиш керакки, давлат савдоси, матлубот кооперацияси ва умумий овкатланиш корхоналари, согликни саклаш, халк таълими муассасалари, давлат ва жамоа хужаликларининг бухгалтерия хисобида шахсий истеъмол хакидаги маълумотлар булади. Шунинг учун шахсий истеъмол бухгалтерия хисобида умуман акс эттирилмайди деб хисоблаш хам тугри келмайди.
Моддий неъматлар ишлаб чикарадиган тармокларнинг корхоналарида шу корхоналарнинг уз маблаглари ва четдан вактинча жалб килинган маблагларнинг холати ва уларнинг даврий айланишидаги харакати, хужалик маблагларининг холати ва харакати, хужалик жараёнидаги ишлаб чикариш хамда ишлаб чикарилган тайер махсулотни сотиш билан боглик булган харажатлар, сотиб олинган моддий кийматликлар ва ишлаб чикарилган тайер махсулотнинг холати ва харакати, корхонанинг уз хужалик фаолиятида вужудга келган хисоб-китоб ва кредит операциялари ва нихоят корхона хужалик фаолиятини молиявий натижалари бухгалтерия хисобининг объектлари булиб хисобланади.
Давлат бюджетидан ажратилган маблаглар хисобига уз вазифаларини бажараетган ташкилот ва муассасаларда бухгалтерия хисобининг объектлари булиб, уларга давлат бюджетидан ажратилган маблагларнинг ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг холати ва харакати, бошка ташкилот ва муассасалар хамда ишчи ва хизматчилар билан буладиган пул ва хисоб-китоб операциялари хисобланади.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришга ижтимоий муносабатларни такрор ишлаб чикариш хам киради. Иш кучларини такрор ишлаб чикариш бухгалтерия хисобининг объекти буладими?
Бухгалтерия хисоби кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришга жараёнининг хамма томонини камраб олмайди. Масалан, иш кучларини такрор ишлаб чикариш, тула хажмда кадрларнинг купайиши, улар малакасининг оширилиши ва кадрлардан фойдаланиш бухгалтерия хисобида акс эттирилмайди. Бухгалтерия хисобида кадрлар тайерлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатлари, иш кучларини такрор ишлаб чикариш буйича иш кучларини тайерлаш билан боглик булган хар хил харажатлар акс эттирилади, холос.
Шунингдек ишлаб чикариш муносабатларини такрор ишлаб чикаришни хам бухгалтерия хисоби тула камраб олмай, балки унинг айрим кисмларинигина хисоб килади. Масалан, иш хаки сифатида ишчи ва хизматчиларнинг ижтимоий ишлаб чикаришга булган муносабати хисоб килинади.
Бухгалтерия хисобида корхона ихтиеридаги маблаглар, хужалик жараёни ва унинг таъсири остида хужалик маблагларининг хажми, тузилиши, жойланиш ва тайинланишидаги содир буладиган узгаришлар акс эттирилади хамда корхоналар хужалик фаолиятининг молиявий натижалари аникланади.
Бухгалтерия хисоби воситасида корхоналар хужалик фаолиятининг жараёни, маблаглари акс эттирилади хамда уларнинг ташкил топиш манбалари нималардан иборат эканлиги тугрисидаги маълумотлар олинади.
Шуниси хам борки, бухгалтерия хисобида факат пул улчовларидан фойдаланиш мумкин булан хужалик жараёни ва маблагларигина уз аксини топади, холос. Пул ифодасига эга булмаган корхоналарнинг мулклари, масалан, ер, ер багри, урмонзор ва бошкалар бухгалтерия хисобида уз аксини топмайди. Агар уларнинг киймати аникланиб пулда ифодаланадиган булса, у холда булар хам бухгалтерия хисобида хисобга олина бошланади.
Демак, бухгалтерия хисоби предмети кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш шароитида корхонанинг пул ифодасида акс эттириладиган хужалик маблаглари ва шу маблаглар манбалари, уларнинг хужалик фаолияти ва молиявий натижаларидир.
Бухгалтерия хисоби предметини бундай таърифлаш билан барча корхоналар учун умумий булган халк хужалигининг кенгайтирилган такрор ишлаб чикаришини олиб бориш курсатилади. Бу бухгалтерия хисобининг энг мухим хусусиятларидан биридир. Шу билан бирга таърифда бухгалтерия хисобини куллаш доираси ва факат пул улчовидан фойдаланиш мумкин буладиган хужалик маблагларигина хисоб килиниши курсатилган. Бухгалтерия хисоби предмети халк хужалигининг кандай доирасини акс эттиради деган масала иктисодий адабиетларда хар хил ифодаланган.
Мамлакатимизда бухгалтерия хисоби саноат, кишлок хужалик, курилиш ва бошка корхоналарда, согликни саклаш, халк таълими, давлат банклари ва бошка ташкилот ва муассасаларда юргизилади. хозирги пайтда нохия, вилоят, улка, мухтор жумхуриятлар халк хужалигининг айрим тармоклари ва бутун халк хужалиги буйича бухгалтерия хисоботларини йигиш ва бу маълумотларни керакли курсаткичларда гурухлаштириш натижасида хамма корхоналарнинг хужалик маблаглари, уларнинг тузилиши, жойланиши ва таъминланиши, хужалик фаолияти хакидаги бухгалтерия хисобининг маълумотларига эга буладилар.
Бундан ташкари бухгалтерия хисобининг юкорида куриб утилган объектлари унинг предметининг асосий мазмунини ташкил килади. Бухгалтерия хисобининг объектлари, асосан айрим хужалик корхонаси доирасидан четга чикмайди. Шунинг учун хам бухгалтерия хисобини куллаш доираси айрим корхона булиб, нихоя, вилоят, улка, мухтор жумхуриятлар, халк хужалигининг айрим тармоклари ва бутун халк хужалиги микесида керакли бухгалтерия хисобининг маълумотлари юкори ташкилот томонидан катъий белгиланган муддатларда уларга топширилиб туриладиган бухгалтерия хисоботларининг маълумотларини йигиш натижасида олинади. Демак, бухгалтерия хисоби айрим корхоналарда ташкил этилиб, уларнинг хужалик маблаглари, фаолияти жараёнини узлуксиз кузатиб боради ва улар устидан назорат олиб боради. Лекин бу бухгалтерия хисоби предмети айрим корхоналар доираси билан чекланиб колади деган гап эмас албатта, чунки уларнинг хар бири халк хужалигининг ажралмас бир кисми булиб хисобланади.


    1. Download 0,87 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish