11 маъруза. Хужалик маблагларини ва мажбуриятларини



Download 0,87 Mb.
bet8/30
Sana13.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#792055
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
Бух-хис назарияси

А. Мехнат воситалари


  1. Иморатлар.

  2. Иншоотлар.

  3. Утказувчи мосламалар.

  4. Машина ва асбоб-ускуналар.

  5. Хисоблаш техникаси ва унга программа воситалари.

  6. Транспорт воситалари.

  7. Ишлаб чикариш ва хужалик инвентарлари.

  8. Ишчи ва махсулдор хайвонлар.

  9. Куп йиллик дарахтлар.

  10. Кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмлар.

Б. Мехнат буюмлари


1. Хом аше ва материаллар.
2. Ярим тайер махсулотлар ва комплектлаш махсулотлари, курилмалар ва деталлар.

  1. Эхтиет кисмлар.

  2. Екилги.

  3. Курилиш материаллари.

  4. Идиш ва идиш материаллари.

  5. Тугалланмаган ишлаб чикариш.

  6. Келгуси давр харажатлари.

  7. Устирилаетган ва бурдокига бокилаетган хайвонлар.

В. Номоддий активлар


  1. Ердан, сувдан ва бошка табиий захираларидан фойдаланиш хукуклари.

  2. Муаллифлик хукуклари.

  3. Ихтиролардан фойдаланиш хукуклари.

  4. Мол тамгалари ва савдо белгиларидан фойдаланиш хукуклари.

  5. Патентлар.

  6. "Ноу-хау"дан фойдаланиш хукуклари.

  7. Ахборотдан фойдаланиш хукуклари.

  8. Электрон хисоблаш машиналари учун тузилган программалардан фойдаланиш хукуклари.

  9. Маънавий мулкдан фойдаланиш хукуклари.

  10. Фирма бахоси.

  11. Таъсис этувчилар (катнашувчилар) томонидан корхонага маълум муддатга фойдаланиш учун берилган мол-мулк.

II. Муомала фазасидаги хужалик маблаглари:

  1. Тайер махсулот.

  2. Моллар.

  3. Пул маблаглари.

а) кассадаги маблаглар;
б) хисоб-китоб счётидаги маблаглар;
в) валюта счётидаги маблаглар;
г) банклардаги хар хил счётлардаги маблаглар;

  1. Хисоб-китобдаги маблаглар:

а) жунатилган мол, бажариб топширилган иш ва хизматлар суммаси;
б) дебитор карзлар суммаси;
в) хисобдор шахслар томонидан хисобот берилмаган бунак суммаси.
III. Корхона айланишидан четлатилган маблаглар.

  1. Фойда хисобидан четга жалб килинган маблаглар.

  2. Четга жалб килинган хар хил маблаглар.

  3. Курилган зарарлар суммаси.

Хужалик маблаглари хужалик жараёнида катнашиш муддати ва хусусиятига караб асосий воситалар, номоддий активлар, айланма маблаглар ва айланишдан ташкаридаги маблагларга булинади.
Корхона хужалик маблагларини бундай туркумлаш корхонанинг кандай маблагларга эга эканлиги ва улар каерларда жойлаштирилганлигини аник курсатиб беради.
Асосий воситалар (иморатлар, иншоотлар, утказувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускуналар, ишлаб чикариш инвентари ва жихозлари, транспорт воситалари, хужалик инвентарлари, ишчи ва махсулдор хайвонлар, куп йиллик дарахтлар, мелиорация ва бошкалар) ишлаб чикариш жараёнида бир неча марта ишлатилиб, уз шаклларини саклаб колган холда аста-секин эскириб боради. Шунинг учун хам асосий воситаларнинг киймати уларнинг эскириши давомида ишлаб чикариш харажатларига аста-секин тенг микдорда кушиб борилади.
Хар бирининг киймати кам еки хизмат килиш муддати бир йилдан оз булган мехнат воситалар кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмлар деб аталади ва улар асосий воситалар таркибида эмас, балки айланма маблаглар таркибида хисобга олинади. Булар асосий воситаларни кайта бахолашни таъминлаш максадида айланма маблаглар таркибига кушилган эди. Тажриба шуни курсатмокдаки, бундай тартибнинг урнатилиши шу мехнат воситаларини сотиб олишга маблаг ажратиш ва уларнинг кийматини коплаш тартибини соддалаштириш имконини хам беради. Шунинг учун хам бундай тартиб хозирга кадар кулланиб келинмокда.
Юкорида айтилганидек, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар таркибига кийматидан катъий назар бир йилдан кам хизмат киладиган буюмлар хамда хизмат килиш муддатидан катъий назар хар бирининг киймати муайян даврга кам бахоли мехнат воситалари учун белгиланган суммадан ошмайдиган мехнат воситалари киради. Биринчи холда мехнат воситаларининг фойдаланиш муддати хисобга олинган булса, иккинчи холда эса хар бир воситанинг киймати хисобга олинган. Хар бир кам бахоли буюмнинг киймати чегараси ишлаб чикаришнинг ривожланиши билан узгариб туради. Масалан, 1934 йилнинг бошида киймати 10 сумдан ошмаган мехнат воситалари кам бахоли деб хисобланган булса, бу курсаткич 1936 йилдан бошлаб 200 сум, 1952 йилнинг 1 январидан 300 сум, 1956 йилнинг 1 декабридан бошлаб 500 сум, 1980 йилнинг июлидан 100 сум ва 1991 йилнинг январидан 300 сум килиб белгиланган ва …
Корхоналарда асосий воситалар узларининг кандай максадга хизмат килишларига караб ишлаб чикаришга тегишли булган асосий воситалар ва ишлаб чикаришга тегишли булмаган асосий воситаларга булинади.
Номоддий активлар корхонанинг низом фондига таъсис этувчилар (катнашувчилар) томонидан узининг улуши хисобига кушилган объектлар, хукукий шахслар ва фукаролардан сотиб олинган объектлар хамда хукукий шахслар ва фукаролардан текинга олинган иборат булади. Таъсис этувчи (катнашувчи) уз мол-мулкини муайян акцияли жамиятга фойдаланишга бериш билан акциянинг кийматини туласа, у холда бу мол-мулк келишилган фойдаланиш муддати тугагандан кейин уни эгаси булган акциядорга кайтариб берилади. Фойдаланишга берилган мол-мулк учун келишилган муддат давомида туланиши мулжалланган ижара хаки хажми билан акциянинг киймати туланган деб хисобланади. Таъсис этувчи (катнашувчи) бошка номоддий активлар (ердан, сувдан ва бошка табиий захиралардан фойдаланиш хукуклари; муаллифлик хукуклари; ихтиролардан фойдаланиш хукуклари; мол тамгалари ва савдо белгиларидан фойдаланиш хукуклари; патентлар; "ноу-хау" (хужалик жараёнида манфаат келтирадиган янги технология, техника ва бошка ечимлар, яширин маълумотлар ва имтиезлар) дан фойдаланиш хукуклари; ахборотдан ва электрон хисоблаш машиналари учун тузилган программалардан фойдаланиш хукуклари; маънавий мулкдан фойдаланиш хукуклари; фирма бахоси ва бошкалар) бериш билан хам акциянинг кийматини тулаши мумкин.
Айланма маблаглар хар бир ишлаб чикариш циклида тула истеъмол килинади, узининг бошлангич табиий шаклини узгартиради ва шунинг учун хам унинг кийматини ишлаб чикариш харажатларига тула киради. Шу сабабга кура хам кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмларнинг киймати ишлаб чикарилган махсулот, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматларнинг таннархига узига хос булган тартибда кушилади.
Корхона айланма маблаглари меъерлаштириладиган ва меъерлаштирилмайдиган маблагларга булинади. Меъерлаштириладиган айланма маблагларнинг эхтиет микдори махсус меъерлаштириш хисоб-китобларига асосан аникланади ва шу белгиланган эхтиет микдори чегарасида корхонада доимо айланма маблагларнинг булиши зарур.
Меъерлаштирилмайдиган айланма маблагларнинг колдиклари маълум меъер билан чегараланмайди. Меъерлаштирилмайдиган айланма маблагларга кассадаги, хисоб-китоб счётидаги банклардаги хар хил счётлардаги ва бошка пул маблаглари, харидорларга жунатилган моллар, карздорлардаги пул ва бошка маблаглар киради.
Айланишдан ташкаридаги маблагларга муайян корхона хужалик маблагларининг айланишидан четда булган хамма маблаглар киради. Булар чегирилган маблаглар ва зарарлардир.
Куйида корхона хужалик маблагларининг хужалик жараёнида катнашиш характери ва муддатига караб булиниши келтирилган.
I. Асосий воситалар

  1. Иморатлар.

  2. Иншоотлар.

  3. Утказувчи курилмалар.

  4. Машина ва асбоб-ускуналар.

  5. Хисоблаш техникаси ва унга тузилган программа воситалари.

  6. Транспорт воситалари.

  7. Ишлаб чикариш ва хужалик инвентарлари.

  8. Ишчи ва махулдор хайвонлар.

  9. Куп йиллик дарахтлар.

II. Номоддий активлар

  1. Ердан, сувдан ва бошка табиий захиралардан фойдаланиш хукуклари.

  2. Муаллифлик хукуклари.

  3. Ихтиролардан фойдаланиш хукуклари.

  4. Мол тамгалари ва савдо белгиларидан фойдаланиш хукуклари.

  5. Патентлар.

  6. "Ноу-хау"дан фойдаланиш хукуклари.

  7. Ахборотдан фойдаланиш хукуклари.

  8. Электрон хисоблаш машиналари учун тузилган программалардан фойдаланиш хукуклари.

  9. Маънавий мулкдан фойдаланиш хукуклари.

  10. Фирма бахоси.

  11. Таъсис этувчилар (катнашувчилар) томонидан корхонага маълум муддатга фойдаланиш учун берилган мол-мулк.

III. Айланма маблаглар

  1. Кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмлар.

  2. Хом-аше ва материаллар.

  3. Ярим тайер махсулотлар ва комплектлаш махсулотлари, курилмалар ва деталлар.

  4. Эхтиет кисмлар.

  5. Екилги.

  6. Курилиш материаллари.

  7. Идиш ва идиш материллари.

  8. Тугалланмаган ишлаб чикариш.

  9. Келгуси давр харажатлари.

  10. Тайер махсулот.

  11. Моллар.

  12. Устирилаетган ва бурдокига бокилаетган хайвонлар.

  13. Пул маблаглари.

а) кассадаги маблаглар;
б) хисоб-китоб счётидаги маблаглар;
в) валюта счётидаги маблаглар;
г) банклардаги хар хил счётлардаги маблаглар;

  1. Хисоб-китобдаги маблаглар:

а) жунатилган мол, бажариб топширилган иш ва хизматлар суммаси;
б) дебитор карзлар суммаси;
в) хисобдор шахслар томонидан хисобот берилмаган бунак суммаси.
IV. Айланишдан ташкардаги маблаглар

  1. Фойда хисобидан четга жалб килинган маблаглар.

  2. Четга жалб килинган хар хил маблаглар.

  3. Курилган зарарлар суммаси.

Корхона хужалик маблагларининг асосий воситалар, номоддий активлар, айланма ва айланишдан ташкаридаги маблагларга булиниши мухим ахамиятга эга, чунки уларнинг режалаштирилиши ва хисоби бир-биридан фарк килади.
Бундан ташкари корхоналарнинг ихтиерида уй-жой ва маданий-маиший максадларга мулжалланган иморат, машина, асбоб-ускуналар, инвентарь, хом-аше, материал, екилги, эхтиет кисмлар, пул маблаглари ва бошкалар хам булади.
Шуни хам айтиб утиш керакки, хар бир корхонадаги хужалик маблагларининг микдори, таркиби, жойлаштирилиши уларнинг хужалик фаолияти хусусиятлари билан чамбарчас боглик булиб, режа асосида хисоблаб чикилади. Шунинг учун хужалик маблаглари узларининг таркибига караб, ишлаб чикариш воситаларига ва муомала маблагларига булинади.
Корхоналарнинг хужалик маблаглари жойланишига караб асосий воситалар, номоддий активлар ва айланма маблаглар хамда айланишдан ташкаридаги маблагларга булинади. Айланма маблаглар уз навбатида ишлаб чикариш захиралари, ишлаб чикариш ва муомала жараёнидаги маблаглар (тайер махсулотлар, пул маблаглари, бошка корхоналар билан олиб бориладиган хисоб-китоблардаги маблаглар, айрим шахслар билан олиб бориладиган хисоб-китоблардаги маблаглар) ва бошка маблаглардан иборат булади. Умуман олганда, моддий ишлаб чикариш билан банд булган корхоналарнинг айланма маблаглари ишлаб чикариш айланма фондлари ва муомала фондларидан иборатдир.


    1. Download 0,87 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish