11 маъруза. Хужалик маблагларини ва мажбуриятларини


Хужалик маблагларининг ташкил топиш манбалари



Download 0,87 Mb.
bet9/30
Sana13.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#792055
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
Бух-хис назарияси

Хужалик маблагларининг ташкил топиш манбалари.

Корхоналарда хужалик юритиш учун керакли хужалик маблаглари булиши зарур. Бу хужалик маблаглари турли манбалардан ташкил топади. Халк хужалик тармокларида режалаштириш ва хисоб тажрибаларини илмий асосда умумлаштириш хамда бухгалтерия хисобининг халкаро стандартларини хисобга олган холда корхона хуалик маблагларининг ташкил топиш манбалари куйидагича туркумлаштирилиши мумкин:



  1. Корхона уз маблагларининг манбалари;

  2. Кредитлар ва карзга олинган маблагларнинг манбалари;

  3. Ижтимоий махсулотни таксимлашга доир мажбуриятлар еки хисоб-китоблар ва хар хил пассивлар.

Корхона уз маблагларининг маблагларига низом фонди, асосий воситаларнинг эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскириши, захира (резерв) фонди, даргумон карзлар буйича захиралар, таксимланмаган фойда, махсус максадга аталган фондлар, келгусида килинадиган харажат ва туловлар захираси, хисобот йилининг фойдасини ишлатилмаган кисми ва бошкалар киради.
Корхона уз маблагларининг асосий манбаи низом фондидир. Бу фонднинг бундай деб ном олишига сабаб шуки, унинг бошлангич микдори корхонанинг низомида курсатилган булади. Акцияли жамиятлар, маъсулияти чекланган жамиятлар ва кушма корхоналарнинг низом фондини хажми уларнинг низомида канча суммага акция чикарилиши ва сотилиши кузда тутилганлиги билан аникланади. Иража корхоналарининг низом фондида эса ижарага олинган асосий воситаларнинг колдик киймати ва ижара корхонаси томонидан сотиб олинган асосий воситалар биргаликда кайд килинади.
Агар давлат корхонаси акцияли жамиятга айлантирилаетган булса, у холда давлат корхонаси мулкининг кийматига тенг акция чикариб сотилади ва бу сумма акцияли жамиятнинг низом фонди хажми булиб хисобланади. Шуни айтиш керакки, акциянинг уз киймати билан уни сотиш киймати уртасида фарк булиши мумкин. Бу фарк суммалар эмиссия даромади сифатида алохида хисобга олинади ва у низом фондининг хажмини узгартирмайди.
Акцияли жамият тузиш учун унинг низом фонди жамиятни таъсис этувчилар чикарган акцияларнинг умумий киймати ______ минг сумдан кам булмаслиги керак. Чикарилган хар бир акциянинг киймати ______ сумдан кам булмаслиги керак.
Акцияли жамият тузиш ниятидаги хукукий шахс ва фукаролар аввало низом фондининг хажмини аниклайди ва шу суммага тенг булган акцияларни чикаради.
Акцияли жамият узининг низомига кура чикарган акцияларининг умумий суммасининг 10 фоизгача булган кисмини имтиезли акция сифатида чикариб сотиши мумкин. Демак, акцияли жамият узининг акцияларини оддий ва имтиезли акциялар килиб чикариши мумкин.
Акциялар обуна эълон килиб сотилиши еки муайян акцияли жамиятни таъсис этувчилар уртасида таркатилиши мумкин.
Асосий воситалар фойдаланиш давомида эскиради. Бухгалтерия хисобида акс этиши лозим булган асосий воситаларнинг эскириши амалдаги конунчиликка биноан мазкур асосий воситаларни тула тиклаш учун белгилаб куйилган амортизация ажратмалари меъерларига кура аникланади. Корхонанинг уз мулки булган асосий воситалар буйича эскиришни хисоблаш билан бирга корхона томонидан узок муддатга узок муддатга ижарага олинган асосий воситалар буйича хам эскириш хисобланади. Бу хар ойда хисобланган эскириш суммалари ишлаб чикариш харажатларига кушилади. Киймати ишлаб чикариш харажатларига амортизация ажратмаси шаклида тула кушилиб булган асосий воситалар буйича эскириш хисоблаш тухтатилади.
Корхоналарнинг номоддий активлари буйича хар ойда эскириш хисобланиб ишлаб чикариш харажатларига кушилади. Улар буйича эскириш меъери хар бир номоддий активдан фойдаланиш канча муддатга давом этиши мумкинлигига караб урнатилади. Аммо номоддий активдан фойдаланиш муддати муайян корхона фаолият курсатиши мумкин булган муддатдан куп булмаслиги керак. Агар муайян номоддий активдан фойдаланиш муддатини аниклаб булмаса, у холда ушбу номоддий активдан фойдаланиш муддати 10 йил деб кабул килиниши мумкин (аммо бу муддат корхона фаолият курсатиш муддатидан куп булмаслиги керак). Номоддий активнинг бошлангич кийматига тенг булган эскириш сумма йигилгунга кадар хар ой эскириш хисобланиб ишлаб чикариш харажатларига кушилаверади.
Корхоналарда конунчиликка хамда таъсис этиш хужжатларига биноан захира (резерв) фонди ташкил килинади. Захира фонди корхона фойдаси хисобидан ташкил килинади. Бундан ташкари акцияли жамият шаклида ташкил килинган корхонанинг захира фондига унинг эмиссия даромади хам кушилади. Эмиссия даромади деганда акцияни уз киймати билан уни сотиш бахоси уртасида фарк сумма тушунилади.
Агар акцияли жамиятнинг хисобот йилида олган фойдаси таъсис этувчиларга (катнашувчиларга) даромадлар тулаш учун етмаса еки умуман фойда олинмаган булса, у холда захира фонди хисобида таъсис этувчилар (катнашувчиларга) даромад (дивидент) туланади.
Агар корхона хисобот йилини зарар билан тугатса, у холда балансдаги копланмаган зарар суммаси захира фонди хисоби билан копланади. Шунинг учун бу фондни сугурта фонди деб хам юритилади.
Корхонанинг белгиланган муддатда узилмаган еки меъерий зарур вакт ичида аникланмаган ва тегишли кафолот билан таъминланмаган дебитор карзлари нинг хукукий шахслар ва фукаролар билан хисоб-китобларга оид кайтарилиши (узилиши) даргумон карзларнинг суммасига тенг булган микдорда хисобот йилининг охирида корхонанинг олган фойдаси хисобидан тегишли захира ташкил килинади ва уни ли охирида корхонанинг хукукий шахслар ва фукаролардаги дебитор карзлари йуклама килиниши натижалари асосида яратилади. Захиранинг микдори хар бир даргумон дебитор карз юзасидан карздор хукукий шахс еки фукаронинг молиявий холатига (тулов кобилиятига) караб хамда дебитор карзни тулик еки кисман узиш эхтимолини чамалаб алохида-алохида белгиланади. Даргумон дебитор карз буйича захира яратилган йилдан кейинги йилнинг охиригача бу захиранинг бирон-бир кисмидан фойдаланилмаган булса, у холда захиранинг бу фойдаланилмай колган кисми тегишли йилнинг фойдасига кушилади.
Илгари корхона томонидан даргумон деб топилган ва ундириб олинмаган дебитор карз даргумон карзлар буйича захиралар хисобидан копланади.
Пировард молиявий натижа (фойда еки зарар) ишлаб чикарилган махсулотларни, бажариб топширилган ишларни ва курсатилган хизматларни ва бошка моддий кийматликларни сотишдан хосил буладиган молиявий натижадан хамда сотишга алокадор булмаган бошка муомалалардан олинадиган даромадлардан мазкур муомалаларга килинган харажатлар чегириб ташлангандан кейин вужудга келади. Бунда янгидан яратилган кийматни хисоблаб чикиш ва уни таксимланиш тартибини хисобга олиш керак булади. лиявий фаолиятнинг даромади) материал харажатлар, амортизация (эскириш) ажратмалари ва хар хил харажатлар чегириб ташлангандан кейин топилади. Янгидан яратилган кийматдан ишчи ва хизматчиларга хисобланган иш хаки, турли соликлар, кредитлардан фойдаланилгани учун туланган фоизлар, кимматли когозлар билан муомалалар буйича харажатлар, конунчиликка ва таъсис хужжатларига биноан килинган бошка харажатлар ва ажратмалар чегириб ташлангандан кейин колган сумма суммасини хисоблаб чикариш ва тулаш тартиби конун ва боша меъерий хужжатлар билан тартибга солинади. Фойда хисобидан корхонанинг тегишли фондларини ташкил килиш хамда фойдани бошка максадларга ишлатиш тартиби таъсис хужжатлари билан тартибга солинади. Корхонанинг уз ихтиерида колган хисобот йилининг фойдаси билан утган йилнинг таксимланмай колган фойдаси йигиндиси корхонанинг таксимланадиган фойда суммасини ташкил килади. Корхонанинг таксимланадиган фойдасидан дивидентлар туланади ва акцияли жамият шаклидаги корхонанинг акцияли капиталини купайишига утказилиши мумкин, ундан кейин колган фойда суммаси
Ишлаб чикаришга килинган харажатларга (еки муомала сарфларига) маълум харажатлар ва туловларни бир текис кушиб боришни таъминлаш учун килинган захиралар келгусида килинадиган харажатлар ва туловлар зихаралари деб аталади. Бундай захиралар куйидаги харажатлар ва туловлар учун ташкил килинади:

  1. Ходимларнинг таътил хакларини келгусида туланадиган суммаси;

  2. Куп йиллар ишлагани учун ходимларнинг хар йилги мукофотлар суммаси;

  3. Мавсумли саноат тармокларидаги тайерлов ишлари буйича ишлаб чикариш харажатлари суммаси;

  4. Асосий воситаларни тузатишга доир келгусида килинадиган харажатлар суммаси;

  5. Ижара (прокат) буюмларини тузатишга доир келгусида килинадиган харажатлар суммаси;

  6. Вактинча иморат ва иншоотларни куришга доир харажатлар суммаси;

Корхонанинг банклардан олган кредитлари ва карзга олинган маблагларининг манбаларига банкларнинг киска муддатли кредитлари, банкларнинг урта муддатли кредитлари, банкларнинг узок муддатли кредитлари, киска муддатга карзга олинган маблаглар, узок муддатга карзга олинган маблаглар ва бошкалар киради. Банкларнинг киска муддатли кредитлари деганда бир йилгача муддат ичида кайтариб бериш шарти билан банклардан олинган кредитлар, банкларнинг урта муддатли кредитлари деганда бир йилдан уч йилгача муддат ичида кайтариб бериш шарти билан банклардан олинган кредитлар ва банкларнинг узок муддатли кредитлари деганда уч йилдан ортик муддат ичида кайтариб бериш шарти билан банклардан олинган кредитлар тушунилади.
Мажбуриятлар турли шаклда булиши мумкин. Агар корхона карз олиб уни кайтаришга огзаки ваъда берган булса, у холда корхонанинг бу мажбурияти муайян корхона (карз олган корхона) учун кредитор карз деб, карз берган корхона (кредитор) учун дебитор карз деб аталади. Агар корхона карз олиб уни кайтариш хакида ваъдасини езма хужжат шаклида берса, у холда корхонанинг бу мажбурияти муайян корхона (карз олган корхона) учун туланадиган вексель деб, карз берган корхона (кредитор) учун олинадиган вексель деб аталади. Демак, вексель муайян микдордаги карзни белгиланган муддатда тулаш мажбурияти юкланган, конунчилик ва меъёрий хужжатларга риоя килган холда тулдириб расмийлаштирилган карздорлик хужжати булиб хисобланади. Бухгалтерия хисобининг халкаро стандартларига кура бир йил еки бундан хам киска муддат ичида кайтариладиган карзлар кредитор карзлар деб, бир йил ичида тулаш мумкин булмаган туланадиган вексель узок муддатли мажбурият деб хисобланади.
Корхоналар зарурат тугилганда бошка корхоналар (банклардан ташкари) ва фукаролардан хамда ажнабий хукукий шахслар ва фукаролардан киска муддатли ва узок муддатли карзлар олиши мумкин. Карзга олинган маблаглардан фойдалангани учун муайян корхона карз берган тегишли корхона ва фукарога хамда ажнабий хукукий шахс ва фукарога маълум фоиз тулайди.
Ижтимоий махсулотни таксимлашга доир махсулотлар (еки хисоб-китоблар ва хар хил пассивлар) га моллар ва харажатлар учун, туланадиган векселлар буйича, олинган бунаклар буйича, бюджет билан, сугурта буйича, мехнатга хак тулашга доир карзлар, ходимлар учун олинган кредитлар ва бошка кредиторлар билан хисоб-китоблар киради.
Кредитор карзлар муайян корхона билан бошка корхона, ташкилот ва муассасалар уртасидаги узаро хисоб-китоблар нитажасида вужудга келган вактинчалик маблаглар манбаларидир. Кредиторлар асосан мол етказиб берувчилардан сотиб олинган моддий кийматликлар хамда пудратчилардан кабул килинган ишлар ва хизматлар буйича операциялар натижасида вужудга келади.
Корхоналардаги ишчи ва хизматчиларга иш хаки асосан хар ойда икки марта берилади. Биринчи марта шу хисобот ойининг уртасида берилиб, ишбай усулида хак олувчи ишчи ва хизматчиларга бажарилган ишининг микдори ва сифатига караб, вактбай усулида хак олувчи ишчи ва хизматчиларга эса оладиган ойлик иш хаклари ва ишлаган кунларига караб бунак берилади. ойлик узил-кесил хисоб-китоб эса келгуси ойнинг бошларида утказилади. Шунинг учун икки муддат орасидаги вактда бу маблаглар хужалик фаолиятида ишлатилиши мумкин. Бинобарин, корхона томонидан ишчи ва хизматчиларга иш хаки тарзида туланиши лозим булган карзи корхона хужалик маблагларининг вактинча манбаи булиб хизмат килади.
Ижтимоий махсулотни таксимлашга доир мажбуриятлар узига хос манба булиб, миллий даромадни таксимлаш пайтида вужудга келади. Бунга корхонанинг ишчи ва хизматчиларга хисобланиб вактинча туланмаган иш хаки юзасидан карзи, ижтимоий сугурта органларига булган карз, давлат бюджетига хисоблаб куйилган карз ва бошкалар киради.
Корхонадаги хужалик маблагларининг ташкил топиш манбалари уларнинг кандай мулкчилик шаклларига асосланганлигига боглик.
Куйида корхона хужалик маблагларининг ташкил топиш манбаларини туркумлаш келтирилади.



  1. Корхона уз хужалик маблагларининг манбалари

  1. Низом фонди.

  2. Асосий воситаларнинг эскириши.

  3. Номоддий активларнинг эскириши.

  4. Захира фонди.

  5. Даргумон карзлар буйича захиралар.

  6. Таксимланмаган фойда.

  7. Махсус максадга аталган фондлар.

  8. Хисобот йилининг фойдаси ишлатилмаган кисми.

  9. Келгусида килинадиган харажат ва туловлар захираси.

  10. Кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмларнинг эскириши.

II. Четдан жалб килинган маблагларнинг манбалари



  1. Банкларнинг киска муддатли кредитлари;

  2. Банкларнинг урта муддатли кредитлари.

  3. Банкларнинг узок муддатли кредитлари.

  4. Киска муддатли карзга олинган маблаглар.

  5. Узок муддатли карзга олинган маблаглар.

III. Ижтимоий махсулотни таксимлашга доир мажбуриятлар еки хисоб-китоблар ва хар хил пассивлар.

  1. Кредитор карзлар:

моллар ва харажатлар учун;
туланадиган векселлар буйича;
олинган бунакар буйича;
бюджет билан;
сугурта буйича;
мехнатга хак тулашга доир;
хар хил кредитор карзлар.

  1. Ходимлар учун олинган кредитлар.

  2. Хар хил пассивлар.



    1. Download 0,87 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish