O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi muqimiy nomidagi qo’qon davlat pedagogika instituti «Jismoniy tarbiya va sport»


ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ БЎЙИЧА МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИШГА



Download 1,17 Mb.
bet13/70
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#200366
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70
Bog'liq
Bоlаlаr jismоniy tаrbiyasi

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ БЎЙИЧА МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИШГА
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР.

Болалар боғчасининг юқори гуруҳларида жисмоний машқлар ҳафтасига 3марта,30


минут давомида олиб борилади.Ҳар учинчи машғулот об-ҳавога қараб боғча май-
дончасида ўтказилади.
Жисмоний машқларнинг структураси:
-кириш қисми-4-6 мин
-асосий қисм-18-20 мин
-якунловчи қисм-3-4минут этиб қабул қилинган.
Машғулотнинг биринчи қисмида юриш,югуриш,сафланиш,қайта сафланиш,мурак-
каб бўлмаган ўйин машқлари вазифа қилиб берилади.
Тарбиячи алоҳида эътиборни юриш ва югуриш машқларининг навбатма-навбат
бажарилишига қаратиши керак: уларнинг бир ҳилдалиги болаларни чарчатади,
машқлар сифатини пасайтиради,ҳамда нохуш натижаларга олиб келиши мумкин
(қоматни бузилиши,товоннинг қалинлашуви ва ҳокозалар).
Машғулотнинг 2-кисмида умумий ривожлантирувчи характерга эга бўлган машқ-
лар,ҳаракатнинг асосий турларига ўргатилиб,ҳаракатли ўйин уўтказилади.
Якунловчи қисмида ҳаракатдаги машқлардан фойдаланиб,мураккаб бўлмаган
ўйин вазифалари берилади.
Умумий ривожлантирувчи машқлар организмга,алоҳида мускул группаларига ва
бўғимларга йуўналтирилган ҳолда яхлит таъсир этади,ҳамда ҳаракат координация-
сини яхшилашга,турган жойни аниқлай олишга,организмнинг юрак-томир сис-
темаси ва нафас олиш функцияларига ижобий таъсир этади.
Дастлабки ҳолат умумий ривожлантирувчи машқларни бажаришда муҳим
аҳамиятга эгадир. Дастлабки ҳолатнинг турли холларидан фойдаланилади: тик
турганда, ўтирганда, тиззада туриб, чалқанча ва қоринда ётиб. Тарбиячи дастлабки
ҳолатни ўзгартириб ҳаракат вазифасини мураккаблаштириши ёки соддалаштириши
мумкин. Катта гурухларда умумий ривожлантирувчи машқларга ўргатаётганда
тарбиячи майда (байроқчалар, кубиклар, арғҳамчилар, таёқчалар ва хокозо)ва йи-
рик(қасқонлар,арқон)физкультура жихозларидан фойдаланади. Физкультура
жихҳозларининг турли кетма- кетликда ишлатилиши, ҳилма- ҳилликни киритади.
Масалан: бола машқни каттароқ жиҳоз билан бажарганда ундан онглиликни талаб
қилинади, ўз ҳаракатларини ўртоқларининг ҳаракатлари билан биргаликда
бажаришга ундайди. Тарбиячи машғулотда қандай жихоздан фойдаланишига қараб
сафланишни ўйлаб чиқади ва режалаштиради: масалан таёқлар ва байроқчалар
билан машқ бажарганда колоннада, бир - биридан узоқроқда туриши керак, чунки
саф бўлиб турганида ҳаракат амплитудаси паст бўлади ва бундан ташқари болалар
бир- бирига жарохат етказиши мумкин. Катта гуруҳларда УРМ ларини бажаришда
болаларга мураккаброқ вазифалар қўйилади: турли дастлабки ҳолатларни аниқ
қабул килиш, машқларни турли амплитуда билан бажариш (катта, кичик), ҳаракат
йўналишига амал қилиш ва ҳоказо. Машғулотларни бошлашдан аввал тарбиячи
йирик ва майда физкультура жиҳозларини тайёрлаб уларни танланган жойга қўяди.
Тарбиячининг буйруғи билан болалар мустақил ҳолатда байроқчалар, таёқлар,
кубиклар ва хоказоларни машқлар тугагандан кейин уларни жойига олиб бориб
қўйишади. Ката жиҳозларни кўчирганда ва бошқа жойга олинганида тарбиячи
болаларни жалб этади. Болаларга ортиқча юкни кўтартириш нохуш оқибатларга
олиб келишини унутмаслик керак, киндик ва чот грижалари пайдо бўлиши,
қаднинг бузилиши мумкин.
Ҳаракатнинг асосий турларига ўргатиш муайяндир. Машқлар «Болалар
боғчасида тарбия ва ўқитиш дастури» талабларига мос ҳолда танланади.
Болаларнинг жисмонан ҳар томонлама ривожланиши мақсадида йил давомида
ҳаракатнинг ҳар бир тури бўйича бир хил сондаги машқларни танлаш кўзда
тутилади.
Ҳар бир машғулотда ҳаракатнинг учта асосий тури берилади. Уларни
маълум кетма- кетликда мураккаблаштириб ва турлантириб, унча катта бўлмаган
вақт оралигида қайтарилади. Бунда ҳаракатларнинг биргаликда олиб борилиши
муҳим бўлиб қолмай балки турли босқичларда ҳар бир турга ўргатиш вазифалари,
машқларни ўрганаётганда ва уларни қайтараётганда ва мустаҳкамлаётгандагилари
ҳам муҳимдир. Қўйида берилаётган режалаш тизимининг ҳар бир ойининг
биринчи ҳафтасида болалар билан мувозанат машқларини ўрганиш, сакраш
машқларини қайтариш ва ирғитиш машкқларини мустаҳкамлаш; иккинчисида –
ўргатиш учун сакраш машқларидан фойдаланилади, ирғитиш ва тирмашиб
чиқишни уддалашни такрорланади ва мустаҳкамланади; учинчисида – ирғитиш
машқлари ўргатилади, тирмашиб чиқиш ва мувозанатни сақлашни
мустаҳкамланади; туртинчисида - тирмашиб чиқишга ўргатилиб, мувозанат сақлаш
ва сакраш машқлари берилади. Ҳар бир келгуси машғулотдаги ҳаракатли ўйин
олдинги ҳафтадаги асосий ҳаракатнинг элементини ўз ичига олгани учун барча
ҳаракат турларини узлуксиз ривожлантириб боради. Якунловчи қисм болани
ҳаяжонланган, тўлқинланган ҳолатидан бир мунча тинчланган ҳолатга ўтишини
таъминлаб, бошқа фаолиятга диққатини жалб этиш имкониятини яратади. «Болалар
боғчаси таълим ва тарбия дастури»даги талабларга мувофиқ болалар боғчасини
учта машғулот ўтказилиб, биттаси албатта очиқ ҳавода ўтказилиши шарт; шунинг
учун учинчи жисмоний тарбия машғулоти услубиёти ва ташкил этилишида тўлароқ
тўхталиб ўтиш керак.
Ҳар учинчи машгулотнинг структураси умумий қабул қилинган бўлиб,уша схема
буйича қурилган бўлади(кириш,асосий ва якунлов кисмлари).Аммо сайр пайтида
жисмоний машкларни ўтказишда специфик ўзига хослиги бордир.
Биринчи қисм шу мақсадга хизмат қиладики:организмни асосий,иккинчи қисмга
тайёргарлик ҳолатига киритиш-ва унча мураккаб бўлмаган юриш,югуриш машқ-
ларини турли вазифалар билан берилиб,тарбиячи сигнали билан бажарилади.
Иккинчи қисм ўз ичига ўйин кўринишидаги сакрашлар,югуришлар,осилиб чикиш
ва ҳокозоларни киритади.
Машғулотларни ташкил этишда командалар сонини кўпайтириш ҳаракат актив-
лигини оширади ва болалар ўртасида бажарилаётган машқларга бўлган қизиқишни
оширади.Очик ҳавода ўтказиладиган машгулотларнинг учинчи қисми ҳажми бўйи-
ча катта бўлмайди:унда ўйин ва ўйин машқлари паст интенсивликда ўтказилиб,
ҳаракат активлигини пасайтириб боради ва бошланғич даражасига олиб келади.
Баҳор-ёз пайтида болаларни усти боши ҳалакит бермайдиган даврда тарбиячи ўз
ҳоҳишига караб предметсиз умумривожлантирувчи характерга эга бўлган машқ-
ларни киритиши мумкин.Йилнинг совуқ пайтида эса,аксинча чана ва бошқа ин-
вентарлардан фойдаланиш мумкин.
Очиқ ҳавода машгулот ўтказилаётганда муҳими-болаларни тўғри ва аниқ ташкил
этишдадир.Турли вариантлардан фойдаланиш мумкин:
-болалар бир вақтнинг ўзида(фронтал усул)бир қатор(шеренгада) туриб ўйин
машқларини бажаради(тўпларни ирғитади,қасқонларни юмалатади),сўнгра жуфт-
ликларга бўлиниб(спорт ўйинлари элементлари-бадминтон,хоккей,баскетбол),
болалар подгруппаларга бўлинишади.Биринчилари тарбиячи назорати остида шу-
ғулланади,иккинчилари эса мустақил ҳолатда иккита ёки учта машқни бажаради,
сўнгра болалар ўринлари билан алмашади;
-болалар 3-4та подгруппага булинади,ҳар бирига вазифа топширилади,шартли
сигнал бўйича эса ўрин ва вазифалар алмашади .Ўйинлар ва эстафеталарни ўтказ
ишида эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарурдир(болаларда жароҳат булмаслиги
учун):-югуриш,сакраш пайтида болалар орасида масофани саклаш;
-жиҳозларни кўпчилик бўлиб жойдан-жойга кўчириш ва ҳокозолар.
Сайр пайтида машғулотларни ўтказиш иклим ва об-ҳаво шароитларига
боглиқдир.Жисмоний тарбия машқларини сайрдан олдин ўтказиб,сўнгра сайрга
чикиш ёки сайр охирида машғулотларни ўтказиш мумкин.



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish