Ўзбекистон республикаси ёшларининг



Download 0,67 Mb.
bet3/9
Sana26.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#707053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Чакирувга кадар бошлангич тайёргарлик Низом

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТИББИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲАМДА МУДОФАА-СПОРТ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЛАГЕРИ БОШЛИҚЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


24. Таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва тиббий билим асослари фани ўқитувчилари ҳамда мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиқларининг малакасини ошириш тадбирлари:
ушбу муассасалардаги таълим-тарбия жараёнини ташкиллаштириш ва олиб бориш сифатини янада ошириш;
методик маҳоратни такомиллаштириш борасида тўпланган тажрибалар билан ўзаро ўртоқлашиш;
ёшлар таълимоти ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясининг илғор усулларини тасарруф этиб, амалиётда қўллаш масалаларига ягона тарзда ёндашилишини шакллантириш мақсадларида амалга оширилади.
25. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш тадбирлари ўз ичига, ушбу ўқитувчиларнинг педагогларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш институтлари қошидаги курсларда таҳсил кўришлари, шунингдек, ҳар йили 15 кунлик йўл-йўриқ бериладиган йиғинлар, 5 кунлик ўқув-методик йиғинлар, ҳар ойда бир кун ўтказиладиган методик машғулотлар, ўқувчилар таътили давомида олиб бориладиган 3 кунлик семинарда, шу жумладан, фан методикасини такомиллаштириш ишларида шахсан иштирок этишлари ҳамда мустақил равишда олиб бориладиган методик тайёргарликларини қамраб олади.
26. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш курслари тегишли дастурга мувофиқ, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда фавқулодда вазиятлар органлари томонидан Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш институти, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг раҳбарият таркибини тайёрлаш марказлари, давлат педагогик университетлар ва институтлар, марказий ва минтақавий курсларда ташкиллаштирилади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари малака ошириш курсларида таҳсил кўришга ҳар 3 йилда бир маротаба жалб этилади.
Бундай курсларидаги машғулотлар қуйидагича ташкиллаштирилади:
педагогларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш институтлари (университетлар қошидаги курслар) фаолият юритадиган шаҳардаги таълим муассасаларида ишлайдиган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун – ишдан узилмаган тарзда, ўқувчилар билан машғулотлар ўтказилмайдиган ҳафта кунида;
педагогларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш институтлари (университетлар қошидаги курслар) фаолият юритмайдиган шаҳар ва қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларида ишлайдиган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун – ўқувчилар таътили давомида, бошқа ўқитувчилар билан биргаликда умумий белгиланган тартибда.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш курсларидаги машғулотлар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш институтлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг раҳбарият таркибини тайёрлаш институти ва марказларининг штат бўйича тайинланган ўқитувчилари, педагогик университетларнинг ўқитувчилари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик мутахассислари ва тажрибали машғулот раҳбарлари томонидан ўтказилади. Алоҳида мавзуларга оид машғулотлар ўтказилиши учун тегишли гарнизон (ҳарбий қисм) бошлиғи (командири) билан мувофиқлаштирилган тарзда ҳарбий қисм, ҳарбий таълим муассасаси ва мудофаа ишлари бошқармаси офицерлари жалб этилишлари мумкин.
27. Йўл-йўриқ бериладиган йиғинлар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимига янги тайинланган бўлиб, бундай йиғинларда иштирок этмаган ўқитувчилар билан соҳага дахлдор вазирлик ва идоралар томонидан биргаликда ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бирлашган штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ, ҳар йилнинг август ойида ўтказилади. Ушбу йиғинларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари соҳага доир бошқарма ҳужжатларда баён этилган талаблар, фан дастури, педагогика ва психология асосларини ўзлаштириб, ҳарбий билим ва методик кўникмаларини такомиллаштиради, таълим муассасасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларни ташкиллаштириш ва олиб бориш усуллари билан танишади. Йиғиннинг якуний босқичида ўқитувчилар тайёргарлигининг савияси текширувдан ўтказилади. Йўл-йўриқ бериладиган йиғинлар ҳарбий қисм, ҳарбий таълим муассасаси ва олий таълим муассасасининг ҳарбий кафедраси (факультети) негизида ташкиллаштирилиб, ўтказилади.
Йиғинларни ташкиллаштириш ва ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг буйруқномаси билан йиғин ўтказиладиган жойлар белгиланади, ҳарбий қисм, ҳарбий таълим муассасаси ва олий таълим муассасаси ҳарбий кафедрасининг (факультетининг) машғулот ўтказадиган тажрибали офицерлари тайинланади, йиғин давомида қўлланиладиган қурол-яроғ, ўқ-дори, ҳарбий техника, қўшинларнинг ўт очиш майдони (тири) ва автомобиль транспорти ажратилади. Йиғин давомида машғулот ўтказишлари учун педагогика, психология ва фуқаро муҳофазаси мутахассислари жалб этилади. Йиғин иштирокчилари учун пулли овқатланиш ва жойлашиш тадбирлари ташкиллаштирилади.
28. Беш кунлик ўқув-методик йиғинлар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг барча ўқитувчилари билан ўқув йили бошланишидан олдин ўтказилади. Бундай йиғинлар дастури халқ таълими органлари ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари томонидан биргаликда ишлаб чиқилиб, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади. Ушбу йиғинлар давомида ўтган ўқув йили жараёнида олиб борилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик якунлари чиқарилиб, янги ўқув йилига оид вазифалар қўйилади, ташкилий-методик ҳужжатлар ўзлаштирилади, кўргазмали, йўл-йўриқ бериладиган методик, амалий ва шу каби бошқа машғулотлар ўтказилади. Йиғин иштирокчилари ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкиллаштириш ва олиб бориш соҳасида тўплаган ўз тажрибалари билан ўзаро ўртоқлашади. Йиғиннинг якуний босқичида ўқитувчилар тайёргарлигининг савияси текширувдан ўтказилади.
Ўқув-методик йиғинлар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ҳарбий қисм ёки намунали таълим муассасаси негизида ташкиллаштирилиб, ўтказилади.
29. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари билан ҳар ойда бир кун ўтказиладиган методик машғулотлар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўлимлари ва таълим муассасаси директорлари (раҳбарлари) билан ҳамкорликда ташкиллаштирилиб, ўтказилади. Бундай машғулотлар ўтказиладиган жой ва сана мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи томонидан халқ таълими органлари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари билан мувофиқлаштирган ҳолда белгиланади. Ушбу куни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига йўл-йўриқ бериладиган методик машғулотлар, амалий ва кўргазмали машғулотлар, очиқ дарслар ва семинар ўтказилиб, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастурига киритилган мавзуларга оид маърузалар ўқиб эшиттирилади. Бундай машғулотларга захирадаги (истеъфодаги) офицер ва генераллар, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг тажрибали ўқитувчилари, ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларининг офицерлари жалб этилади.
30. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг уч кунлик семинари ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларида таълим муассасаси негизида ўтказилади. Ушбу машғулотларда ўқитувчилар ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясини ташкиллаштириш масаласида тўплаган шахсий тажрибалари билан ўзаро ўртоқлашадилар. Бундай семинар тасарруфида таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, давлат қўмиталари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилиб, ўтказилади.
31. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари таълим муассасасининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, жисмоний тарбия ва тиббий билим асослари фанлари методикасини такомиллаштириш комиссиясининг ишларида шахсан иштирок этишади.
Таълим муассасасининг ушбу комиссияси олдида турган асосий вазифа чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, жисмоний тарбия ва тиббий билим асослари фани ўқитувчиларининг маънавий-маърифий тайёргарлик савиясини ошириб бориш, методик маҳоратларини янада такомиллаштириш, ўқувчилар билан олиб борилаётган таълим-тарбия ишларидаги илғор тажрибаларни ўзлаштириб, соҳа амалиётига жорий этиш саналади.
32. Таълим муассасасининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчисига методик ишлар ва фанга оид ўқув-моддий базани такомиллаштириш учун иш ҳафтасининг бир куни ажратилади. Ушбу кун методик ишларга оид шахсий топшириқни бажариш, соҳага доир тўплаган шахсий тажрибани умумлаштириш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликнинг алоҳида масалаларини ишлаб чиқиш, навбатдаги мавзуга оид машғулот ўтишга ҳозирлик кўриш, методик ишланмалар яратиш ишларига сарф этилади.
33. Тиббий билим асослари фани ўқитувчилари билан ўқув йили бошланишидан олдин ва ўқувчиларнинг қишки ёки баҳорги таътиллари даврида бир кунлик методик машғулотлар ўтказилади. Ушбу куни тиббий билим асослари фани ўқитувчиларига методик йўл-йўриқлар берилиб, улар билан амалий, кўргазмали ва семинар машғулотлар ўтказилади, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастурига киритилган мавзуларга оид маърузалар ўқиб эшиттирилади. Бундай машғулотлар туман (шаҳар) соғликни сақлаш бўлими томонидан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими органлари ва мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда ўтказилади.
34. Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари билан ўтказиладиган бир кунлик машғулотларга жалб этилиши мумкин.
35. Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи ва унинг ўринбосарлари билан ўтказиладиган методик тайёргарлик туман (шаҳар) ҳокимиятининг қарорига биноан таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари билан биргаликда олиб борилиши мумкин.
36. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими органлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, тиббий билим асослари фани ўқитувчилари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи, унинг ўринбосарлари билан олиб бориладиган методик ишларни ташкиллаштириш ва олиб бориш масалаларида ёрдам бериш учун мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) қошида штатдан ташқари методик ишлар кенгаши яратилади. Бундай кенгаш фаолиятига мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) бошлиғи раҳбарлик қилади.
Штатдан ташқари методик ишлар кенгашининг таркибига мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) офицерлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг раҳбарият таркибини тайёрлаш маркази, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғликни сақлаш, маданият ва спорт ишлари органлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон оқсоқоллар кенгаши «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасида фаолият юритадиган ходимлар, таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари – моҳир методистлар, резервдаги (захира ва истеъфодаги) генерал ва офицерлар, ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларининг офицерлари киритилади.
Штатдан ташқари методик ишлар кенгашининг таркиби мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) бошлиғи томонидан гарнизон, фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими органлари ҳамда тасарруфида таълим муассасаси бўлган бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштирилган ҳолда тасдиқланади. Штатдан ташқари методик ишлар кенгашининг раиси этиб мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) офицери тайинланади.
Мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) қошида яратилган штатдан ташқари методик ишлар кенгаши зиммасига:
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва тиббий билим асослари фани ўқитувчилари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи, унинг ўринбосарлари билан ўқув-методик йиғинлар ва методик машғулотлар ўтказилишини ташкиллаштириш ва олиб бориш;
таълим муассасалари ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлиги ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясини ташкиллаштириш ва олиб бориш ишларида шаклланиб бораётган илғор тажрибаларни ўрганиб бориш, умумлаштириш ва оммалаштириш вазифалари юкланади.
Штатдан ташқари методик ишлар кенгашининг фаолияти бир йилга режалаштирилади. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва тиббий билим асослари фани ўқитувчилари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи, унинг ўринбосарлари билан ўқув-методик йиғинлар ва методик машғулотлар ўтказилиши учун машғулотлар жадвали тузилади. Штатдан ташқари методик ишлар кенгаши фаолиятининг режаси, ўқув-методик йиғинлар ва методик машғулотлар жадвали мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимида таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва тиббий билим асослари фани ўқитувчилари билан олиб борилган методик тайёргарликнинг ҳисобини юритиш журнали юритилади.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish