Ўзбекистон республикаси ёшларининг


- БОБ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 0,67 Mb.
bet4/9
Sana26.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#707053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Чакирувга кадар бошлангич тайёргарлик Низом

5- БОБ
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


37. Таълим муассасаси директори ва негизида мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери яратилган корхона (муассаса) раҳбари ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбияси пухта ташкиллаштирилиши, сифатли ўтказилиши, соҳага доир ижобий натижаларга эришилиши, муассаса (корхона) ихтиёрига топширилган ўқув қурол-яроғлар, кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронлар бут сақланиши учун жавоб беради.
Унинг зиммасига юкланган мажбуриятлар жумласига:
ўқув-тарбиявий жараён ўз вақтида режалаштирилиб, ташкиллаштирилиши, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури тўла-тўкис ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик учун хона, ушбу тайёргарлик турининг амалий масалалари ҳал этиб борилиши учун жой ва майдонлар ажратиш, ушбу фанга оид ўқув-моддий база мазкур Низом ва Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастурида баён этилган талабларга мувофиқ мунтазам такомиллаштирилиб борилишига доир чоралар кўриш;
педагоглар жамоаси билан биргаликда ёшларнинг фанга оид ўқув материалларини ўзлаштириш борасидаги шахсий масъулиятини ошириб бориш, ўқувчиларни ўқув-моддий база яратиш ва мавжуд базани янада такомиллаштириш ишларига жалб этиш;
таълим муассасаси (лагерь) штатига илова қилинган жадвалда кўзда тутилган ўқув қурол-яроғлар (кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронлар) ҳисоби тегишли Йўриқнома талабларига мувофиқ юритилиши, сақланиши, таъмирланиши ва ҳисобдан чиқарилишини ташкиллаштириш ҳамда ҳар уч ойда бир маротабадан кам бўлмаган тарзда уларнинг мавжудлиги, ҳисоби тўғри юритилаётгани, талаб даражасида сақланаётгани ва техник ҳолатини шахсан текшириб бориш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчисига ўқув-методик жиҳатдан ёрдам бериб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг бошқа фанлар билан алоқасини, тўгарак ишлари (факультатив фаолият) ташкиллаштирилиши ва олиб борилишини таъминлаш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси томонидан ўтказилаётган дарслар ва ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштириш сифатини мунтазам текшириб бориш, ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатини ўқув чораги (семестр) давомида ўтказиладиган педагоглар кенгашида (йиғилишлари ва мажлисларида) бир маротабадан кам бўлмаган тарзда муҳокама қилиб бориш;
шаклан ва мазмунан турли-туман ҳарбий-спорт мусобақаларини мунтазам уюштириб, ўтказиш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича таълимот бошланиши; чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича таълимот якунлари; чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик гуруҳларини тузиш; гуруҳ ва секция командирларини тайинлаш; кичик калибрли ва пневматик милтиқлардан ўт очиш машғулотларини ташкиллаштириш ва ўтказиш; ўқув-дала машғулотларини тайёрлаш ва ўтказиш; ўқув-дала машғулотларининг якунлари; чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, жисмоний тарбия ва тиббий билим асослари фанларининг методикасини такомиллаштириш комиссиясини тузиш тўғрисидаги буйруқларни ўз вақтида чиқариш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, жисмоний тарбия ва тиббий билим асослари фанлари методикасини такомиллаштириш комиссияси фаолиятини ташкиллаштириш ва ушбу фаолият устидан шахсан назорат олиб бориш
шаҳар (туман) мудофаа ишлари бўлими ва ҳисобот бериладиган органларга чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳақида ҳисобот бериш киради.
38. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси таълим муассасаси директорига (раҳбарига) бўйсуниб, ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги, таълим муассасаси штатига илова қилинган жадвалда кўзда тутилган ўқув қурол-яроғлар (кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронлар) ҳисоби тўлиқ юритилиши, тўғри сақланиши ва топширилиши, қурол-яроғ ва ўқ-дори қўлланилган тарзда ўтказиладиган машғулотлар давомида амал қилиниши шарт бўлган ўт очиш қоидалари ва хавфсизлик чораларига сўзсиз риоя этилиши учун бевосита жавоб беради.
Унинг зиммасига юкланган мажбуриятлар жумласига:
ўқув соатлари ва дарсдан ташқари соатлар давомида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотларини шахсан ташкиллаштириш ва олиб бориш, ҳарбий иш асосларини ўзлаштириш тўгараклари ва ҳарбий-амалий спорт турлари секцияларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
ўзининг маънавий-маърифий, ҳарбий ва педагогик билимларини мунтазам ошириб, методик кўникмаларини такомиллаштириб бориш;
ҳарбий ва фуқаро муҳофазаси кабинетлари, қурол сақлаш хонаси, милтиқдан отиш тири каби хона ва жойларга мудирлик қилиш;
таълим муассасаси штатига илова қилинган жадвалда кўзда тутилган ўқув қурол-яроғлар (кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронлар) ҳисобини тегишли Йўриқнома талабларига мувофиқ юритиш, сақлаш, ҳар ойда бир маротабадан кам бўлмаган тарзда уларнинг мавжудлиги ва техник ҳолатини шахсан текшириб бориш, таъмирланиши ва ҳисобдан чиқарилишини ўз вақтида, белгиланган тартибда ташкиллаштириш;
ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларини таълим муассасасининг педагоглар жамоаси билан ҳамкорликда олиб бориш;
жисмоний тарбия фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда таълим муассасаси миқёсида шаклан ва мазмунан турли-туман ҳарбий-спорт мусобақаларини мунтазам тайёрлаб, ўтказиш;
мерганлик, ҳарбий-амалий спорт турлари ва фуқаро муҳофазаси бўйича туман (шаҳар) миқёсида ўтказиладиган мусобақаларни ташкиллаштириш ишларида иштирок этиш;
ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясининг сифатини ошириш мақсадларида оталиққа олган ҳарбий қисм, ҳарбий таълим муассасаси, корхона, жамоат ташкилоти томонидан кўрсатиладиган ёрдамдан максимал фойдаланиш;
Ватан ҳимоячиси касбини тарғиб қилиб, ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчиларни саралаш ва тайёрлаш ишларида мудофаа ишлари бўлимига яқиндан ёрдам бериш, гуруҳ раҳбарлари билан ҳамкорликда чақирувга тайёрланиш ёшидаги, номлари чақирув участкасида қайд этилиши керак бўлган ўсмирларнинг тавсифномаларини тайёрлаш ва имзолаш киради.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси дарсдан ташқари вақтда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясини ташкиллаштириш борасида ўқувчилар тарбиясининг ташкилотчиси (директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари), жисмоний тарбия ўқитувчиси, гуруҳ раҳбарлари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва таълим муассасасининг педагоглар жамоаси билан ҳамкорликдаги иш олиб боради.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчисининг меҳнат фаолияти дарслар жадвали, дарсдан ташқари вақтда амалга ошириладиган асосий тадбирлар режаси ва таълим муассасаси директори (раҳбари) томонидан тасдиқланадиган шахсий иш режаси билан йўлга қўйилади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси таълим муассасасида жорий этилган навбатчилик хизматига жалб этилиши мумкин. Унинг зиммасига мазкур Низомда кўзда тутилмаган бошқа мажбуриятлар юкланмайди.
39. Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи ўз тасарруфидаги лагерда таҳсил кўраётган ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич ва жисмоний тайёргарлиги, лагерь штатига илова қилинган жадвалда кўзда тутилган ўқув қурол-яроғлар (кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронлар), ўқув асбоблар ва бошқа мол-мулк бут сақланиши учун жавоб беради.
Унинг зиммасига юкланган мажбуриятлар жумласига:
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўқувчилар билан олиб бориладиган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар жараёнини режалаштириш ва амалга ошириш;
мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерининг раҳбарият таркибига йўл-йўриқ бериладиган ва методик машғулотларни ўтказиш;
лагер ихтиёридаги ўқув-моддий базани такомиллаштириб бориш;
ўқувчилар билан ўтказилаётган машғулотлар сифати ва ўқувчиларнинг ўқув материалларини қай даражада ўзлаштираётгани устидан назорат олиб бориш;
халқ хўжалиги корхоналарининг раҳбарларига чақирувга тайёрланиш ёшидаги ходимларининг мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида ўтказилган ўқув-дала йиғинлари давомидаги интизоми, ўқув материалларини қай даражада ўзлаштираётгани ва машғулотларга давомати ҳақида маълумот бериш киради.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish