Ўзбекистон республикаси ёшларининг


- БОБ ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИГИГА РАҲБАРЛИК



Download 0,67 Mb.
bet5/9
Sana26.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#707053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Чакирувга кадар бошлангич тайёргарлик Низом

6- БОБ
ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИГИГА РАҲБАРЛИК


40. Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, шу жумладан, ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг умумий раҳбарлиги остида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман, шаҳар ҳокимиятлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишларини молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тадбирларини амалга оширади, соҳага доир ўқув-моддий базани барпо этади, бундай тайёргарликнинг ташкиллаштирилиши учун жавобгар бўлади.
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишларини ташкиллаштириш, амалга ошириш ва натижалари устидан назорат олиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.
41. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда:
олий таълим муассасаларининг «Чақирувгача ҳарбий таълим» факультетларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг тайёрланишини ташкиллаштиради;
ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияси ва уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тадбирлари сифатли ташкиллаштирилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури, ушбу фанга оид дарсликлар, тавсиялар, ўқув-методик ва кўргазмали қуроллар, ўқув видео-, кино- ва диафильмлар тайёрлаб, таълим муассасаларини таъминлайди;
ёшларнинг мардлик, жасурлик, саботлилик, чаққонлик, кучлилик ва чидамлилик сифатлари ривожланишига омил бўладиган жисмоний тарбиянинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик билан чамбарчас боғлаб борилишини таъминлайди;
жисмоний тарбиянинг амалдаги дастурлари ҳамда умумтаълим мактаблар, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаётган битирувчи-ўсмирлар учун жисмоний тарбия бўйича жорий этилган меъёрларни ҳарбий хизматга янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчилар учун жисмоний тайёргарлик бўйича жорий этилган меъёрларга яқинлаштиради;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, тиббий билим асослари ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг чамбарчас ҳамкорлиги, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги хизматга тайёрлаш масалаларида биргаликда иш олиб боришларини таъминлайди;
таълим муассасаларида ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясини ташкиллаштириш ва олиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларини тайёрлаш, соҳага оид ўқув-моддий базани тайёрлаш масалаларида ўз тасарруфидаги ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими бошқармаларига (бўлимларига) бевосита ёрдам кўрсатади.
42. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тайёрланадиган Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури ишлаб чиқилишида иштирок этади;
қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва топширишга оид йўриқномалар ишлаб чиқиб, соҳага доир тавсия ва кўрсатмалар тайёрлайди;
жанговар қурол ва патронлар қўлланиладиган тарзда ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган ўт очиш машғулотларини (бошланғич ўқув-отиш машқларини) ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисидаги буйруқ чиқаради;
ўқув қурол-яроғлар ва ҳарбий-техник мулк билан таъминлашга доир таълим муассасалари штатларига илова қилинадиган жадвалларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этиб, ушбу муассасаларни тегишли ўқув қурол-яроғлар ва ҳарбий-техник мулк билан таъминлайди;
ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатини текшириш тадбирларини амалга оширади;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарликка доир ижобий тажрибаларни умумлаштириб, оммалаштиради;
мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари) орқали ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тадбирларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган талабномаларга биноан, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликдан ўтаётган ёшларга намойиш этилиши учун таълим муассасаларига, улардан ижара ҳақи ундирилмаган тарзда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги мавзуларга бағишланган ўқув, хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп видео- ва кинофильмлар беради.
43. Мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими):
энг намунали таълим муассасаси рағбатлантирилган ва янги ўқув йили давомида амалга ошириладиган асосий тадбирлар режаси илова қилинган чақирувга қадар бошланғич тайёргарликнинг тегишли йил якунлари тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимиятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимияти қарорининг (кўрсатмасининг) лойиҳасини ишлаб чиқади;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарликка доир буйруқлар чиқаради;
ўқув йили бошланишидан олдин таълим муассасалари ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерининг мансабдор шахслари иштирокидаги йиғинларни ташкиллаштириб, ўтказади;
ҳарбий-оталиқ ишларини олиб бориш мақсадларида ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларини таълим муассасаларига бириктириш тўғрисидаги гарнизон бошлиғи буйруғининг лойиҳасини ишлаб чиқади;
ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолати ҳақида давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари ва бошқармаларини хабардор қилиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган ҳисоб юритиш ва ҳисобот бериш ишларини амалга оширади.
Мудофаа ишлари бошқармаси ўз тасарруфидаги мудофаа ишлари бўлимлари орқали ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тадбирларини амалга оширади.
44. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
фуқаро муҳофазаси мавзуларига оид машғулотларни ўтказиш масалаларида таълим муассасаларига бевосита ёрдам беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тайёрланадиган Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури, ушбу фан дарслиги ҳамда фуқаро муҳофазасига оид ўқув ва методик қўлланмалар, плакатлар ишлаб чиқиб, таълим муассасаларини таъминлаш ишларида иштирок этади;
таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари билан фуқаро муҳофазасига оид методик ишлар ўтказиш масалаларида мудофаа ишлари бўлимлари, халқ таълими, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими органларига яқиндан ёрдам беради;
фуқаро муҳофазаси, ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги ва жисмоний тарбиясига оид ўқув-моддий базани такомиллаштириш ишларида иштирок этади;
таълим муассасаларини, улар томонидан тақдим этилган талабномаларга биноан фуқаро муҳофазасига оид, ўқув дастурида кўзда тутилган мол-мулк ва асбоблар билан таъминлаб боради.
45. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
тиббий билим асослари фани ўқитувчиларини саралаш ва тайёрлаш масалаларида таълим муассасаларига яқиндан ёрдам беради;
даволаш-профилактика муассасаларини ўқувчилари билан амалий машғулотлар олиб бориладиган ўқув база сифатида таълим муассасаларига бириктиради;
чақирувга тайёрланаётган ўсмирлар ва чақирилувчилар билан даволаш-соғломлаштириш тадбирларини олиб боради;
таълим муассасаларини, улар томонидан тақдим этилган талабномаларга биноан тиббий билим асослари фанига оид, ўқув дастурида кўзда тутилган тиббий мол-мулк, дори-дармон ва боғлаш воситалари билан, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига таъминлаб боради.
46. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимиятлари:
ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатини ўрганиб бориб, тегишли қарорлар қабул қилади (кўрсатмалар беради);
корхона, муассаса ва ташкилотлар билан таълим муассасалари орасида оталиқ муносабатлари ўрнатилишини ташкиллаштиради;
ўқувчиларни муддатли ҳарбий хизматчилар ва курсантларнинг кундалик фаолияти ва маиший таъминоти, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника намуналари билан таништириб бориш мақсадида таълим муассасалари билан ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасалари орасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳал этиб боради;
мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари), олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғликни сақлаш, маданият ва спорт ишлари бошқармалари (бўлимлари), Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти кенгашлари, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон оқсоқоллар кенгаши «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси органлари томонидан соҳага доир амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириб, бирлаштиради;
ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларга оид ўқув-моддий базани яратиш ва янада такомиллаштиришга доир тадбирлар режасини ҳар йили ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайди;
ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларга оид ўқув-моддий базани яратиш ва янада такомиллаштириш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳамда ўқув-дала йиғинларини ташкиллаштириб, олиб бориш, энг намунали таълим муассасаларини рағбатлантириш, шу жумладан, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг кундалик ҳарбий кийими учун белгиланган нархнинг 50 фоизини тўлашга қаратилган маблағлар ажратади;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарликка ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларга оид идора ҳужжатлари, ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларнинг пухта ташкиллаштирилиши ва сифатли олиб борилиши устидан олиб борилган текширув ишларининг натижалари, бундай ишлар давомида аниқланган муаммоли масалалар ва камчиликларни ўрганиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилиб боради.
47. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бош бошқармалари:
ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларга оид ўқув-моддий базани яратиб, янада такомиллаштириб боради;
мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари билан ҳамкорликда таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимига тайинланадиган номзодлар сараланиб олинишини таъминлайди, ушбу фан ўқитувчиларининг методик ва касбий тайёргарлигини ташкиллаштиради;
олий таълим муассасасининг «Чақирувгача ҳарбий таълим» факультетида таҳсил кўриб, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси касбини эгаллаши учун ўқишга кирадиган номзодларни саралаб бориб, ушбу факультет битирувчиларини ўз ихтисослигига оид иш билан таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоят, туман ва шаҳар ҳудудидаги таълим муассасалари ихтиёрига топширилган ўқув қурол-яроғлар, кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронлар бут сақланиши таъминланаётганлиги устидан назорат олиб боради;
ёшлар билан олиб борилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик таълимотининг якуний босқичида ўқувчилар иштирокидаги уч кунлик ўқув-дала машғулотларини ташкиллаштириб, ўтказади.
48. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
чақирувга тайёрланаётган ўсмир ва чақирилувчи ёшидаги ёшларнинг жисмоний тарбиясига раҳбарлик қилиб, соҳага доир ишлар устидан назорат олиб боради;
ёшларнинг жисмоний тарбиясига оид ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқиб, уларнинг мазмунини чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик таълимоти билан боғлаб боради;
таълим муассасаларига жисмоний тарбия дарсларини ўтказиш масаласида бевосита ёрдам бериб боради.
49. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгаши:
ёшлар билан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар олиб бориш масалаларида таълим муассасаларига ёрдам бериб боради;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбияга оид ўқув ва методик қўлланмалар, плакатлар ишлаб чиқиб, тайёрлаш ишларида иштирок этади;
ўқувчилар иштирокида кичик калибрли ва пневматик милтиқлардан ўт очиш машқлари ўтказилиши учун таълим муассасаларини сунъий нишонлар билан таъминлаб боради;
зарурат бўлса, таълим муассасаларига чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотлари ўтказилиши учун ўз тасарруфидаги ўқув-моддий база объектларини ҳавола этади.
50. Гарнизон бошлиғи ёшлар билан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларни ташкиллаштириш ва олиб бориш масалаларида оталиқ ёрдами кўрсатиб борилиши учун ўз буйруғи билан тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларини таълим муассасаларига бириктиради.
51. Ҳарбий қисм командири, ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи ва олий таълим муассасаси қошидаги ҳарбий кафедра (факультет) бошлиғи:
ҳарбий қисмнинг энг ибратли муддатли ҳарбий хизматчилари, ҳарбий таълим муассасасининг курсантлари (тингловчилари) билан таълим муассасаси ўқувчилари ўртасидаги учрашувларни ташкиллаштиради;
таълим муассасаси ўқувчиларини шахсий таркиб ҳаёти, маиший таъминоти, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намуналари билан таништириб боради;
ўқувчилар билан машғулотлар ўтказилиши учун ўз тасарруфидаги тир, қўшинларнинг ўт очиш майдони, ўқув майдонлари ва спорт шаҳарчасини таълим муассасаларига ҳавола этади;
автоматдан жанговар патронлар қўлланиладиган тарзда ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган ўт очиш машғулотларини оталиқ ёрдами сифатида ташкиллаштириш ва ўтказиш учун тажрибали офицер ва сержантларни тайинлаб, жанговар қурол, ўқ-дори ва сунъий нишонлар ажратади.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish