Ўзбекистон республикаси ёшларининг


- БОБ ЁШЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ВА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ҲОЛАТИ УСТИДАН НАЗОРАТ



Download 0,67 Mb.
bet8/9
Sana26.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#707053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Чакирувга кадар бошлангич тайёргарлик Низом

9- БОБ
ЁШЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ВА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДАГИ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ҲОЛАТИ УСТИДАН НАЗОРАТ


62. Ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолати устидан назорат тадбирлари:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгаши томонидан тегишли ҳокимиятлар, тасарруфида таълим муассасаси бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг вакиллари билан биргаликда;
мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) томонидан мустақил равишда ёки халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими органлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан биргаликда амалга оширилади.
Текширув тадбирлари атрофлича (фаолият тўла-тўкис текширилган тарзда) ёки жузъий (алоҳида масала текширилган тарзда) амалга оширилиши мумкин.
63. Ёшлар билан олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатини атрофлича текшириш тадбирлари таълим муассасасида ҳар 3 йилда бир маротаба, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида ҳар йили амалга оширилади.
Алоҳида масала текширилган жузъий текширув тадбирлари заруратга кўра ўтказилиши мумкин. Текширув тадбирлари давомида фаолияти қониқарсиз баҳоланган таълим муассасаси бир йилдан сўнг такроран текширилади.
Таълим муассасаси ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида ўтказиладиган текширув тадбирларига икки кундан кам бўлмаган вақт ажратилади. Текширув тадбирлари давомида таълим-тарбия жараёни тўғри ташкиллаштирилганлиги, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури тўлиқ бажарилаётганлиги, ўқувчилар ўқув материалларини қай даражада ўзлаштиргани ва машғулотларга давомати, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчисининг методик тайёргарлик савияси, машғулотларни сифатли ўтказа олаётгани, олиб борилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар, жисмоний тарбия, мавжуд ўқув-моддий база ҳолати, ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги устидан олиб борилаётган раҳбарлик сифати текширилади. Текширув тадбирларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва Мудофаа вазирликлари томонида биргаликда ишлаб чиқилган «Таълим муассасасида олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ҳолатига баҳо бериш тўғрисидаги низом» билан белгиланади.
64. Ёшлар билан вилоят, туман, шаҳар миқёсида олиб борилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатини текшириш тадбирлари ниҳоясида ҳосил бўлган натижалар асосида текширув далолатномаси тузилиб, мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари), халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғликни сақлаш, маданият ва спорт ишлари органлари, жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти вакиллари, таълим муассасаси директорлари (раҳбарлари) ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиқлари иштирокида текширув тадбирларининг якуни чиқарилади.
Текширув тадбирларининг натижалари ҳақида тегишли вазирлик ва идоралар, вилоят, туман, шаҳар ҳокимиятлари, мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари), халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўлимлари хабардор қилинади.
65. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларга тааллуқли хизмат доирасидаги ёзишмалар фақат бўйсуниш поғонаси бўйича амалга оширилади. Мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими), халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими органи, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўтган ўқув йили давомида олиб борилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатига доир якуний билдирувни бўйсуниш поғонаси бўйича янги ўқув йили бошлангунга қадар тақдим этади.

«Ўзбекистон Республикаси ёшларининг чақирувга қадар


бошланғич тайёргарлиги тўғрисидаги низом» таҳрири борасида таржимон томонидан киритилаётган



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish