Ўзбекистон республикаси ёшларининг


- БОБ ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ



Download 0,67 Mb.
bet7/9
Sana26.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#707053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Чакирувга кадар бошлангич тайёргарлик Низом

8- БОБ
ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ
МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ


57. Ёшларни ҳақиқий ҳарбий хизматга тайёрлаш тадбирлари амалдаги ўқув режалар, дастурлар, таълимотнинг замонавий шакл ва методикасига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун мўлжалланган моддий, ўқув ва техник воситалар комплекси чақирувга қадар бошланғич тайёргарликнинг ўқув-моддий базаси саналади.
Ушбу база Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастурига асосан шаклланиб, ундан ўқув машғулотлари, машқлари ва ҳарбий-спорт мусобақалари (ўйинлари) сифатли ўтказилишини таъминлаш манфаатларида фойдаланилади.
Ўқув-моддий база таркибига кирадиган элементлар, ушбу элементларнинг вазифалари, мазмуни ва улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган тавсияномалар, йўриқномалар ва методик қўлланмаларда баён этилади.
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларни ташкиллаштириб, олиб бориш учун мўлжалланган ўқув қурол-яроғлар, асбоблар, спорт анжомлари, кимёвий моддалар ва радиация таъсиридан сақланиш учун мўлжалланган шахсий ҳимоя воситалари, қурол-яроғ макетлари, ҳарбий-ўқув мол-мулк ва тренажёрларнинг турлари, ўқув адабиётлар, шу жумладан, санаб ўтилган моддий воситалар билан таъминлайдиган вазирлик ва идоралар мазкур Низом ва Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури билан белгиланади.
58. Таълим муассасалари ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларига ўқув қурол-яроғ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари) орқали топширилади.
Ўқувчилар иштирокидаги ўт очиш машқлари бажарилиши учун кичик калибрли ва пневматик милтиқлардан қўлланиладиган патронлар, шу жумладан, сунъий нишонлар Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан, тасарруфида таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар маблағи ҳисобидан таъминланади.
59. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар ва мудофаа вазирликлари таълим муассасаларини фуқаро муҳофазасига оид мол-мулк билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари, тасарруфида таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган талабномаларга биноан мудофаа ишлари бошқармалари орқали ҳокимият маблағлари ҳисобига таъминлайди.
60. Таълим муассасаси ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери штатларига илова қилинган жадвалларда кўзда тутилган ўқув қурол-яроғларни таъмирлаш тадбирлари мудофаа ишлари бошқармалари орқали, тегишли таъминот хизматлари томонидан расмийлаштирилган нарядларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги қурол таъмирлаш устахоналарида амалга оширилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари маблағлари ҳисобидан харид қилинган кичик калибрли ва пневматик милтиқлар, шу каби бошқа воситаларни таъмирлаш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги қурол таъмирлаш устахоналарида, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
61. Таълим муассасаси ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида ўқув қурол-яроғлар ва уларда фойдаланиладиган ўқув ўқ-дорилар, кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронларни қабул қилиб олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Таълим муассасаси ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида ўқув қурол-яроғлар ва уларда фойдаланиладиган ўқув ўқ-дорилар, кичик калибрли ва пневматик милтиқлар ва ушбу қуроллардан қўлланиладиган патронларни қабул қилиб олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тадбирларига оид йўриқнома»га асосан ташкиллаштирилиб, амалга оширилади.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish