Август -2015 она тили фанидан август кенгашлари шўъба йиғилишларини ўтказиш юзасидан тавсиялар


Таълим сифати мониторинги, “Билимлар беллашуви”. Муаммо ва ечимлар



Download 45,95 Kb.
bet6/9
Sana03.01.2023
Hajmi45,95 Kb.
#897447
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Она-тили-тавсия

Таълим сифати мониторинги, “Билимлар беллашуви”. Муаммо ва ечимлар.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда жорий ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактабларининг 4-8-9-синф ўқувчилари ўртасида 16 та (4-синфларда она тили, табиатшунослик, математика, рус тили, ўқиш, 8 ва 9-синфларда она тили, тарих, чет тили, математика, биология, иқтисод, кимё, информатика, хуқуқ, физика, география) фанлари бўйича таълим сифати мониторинги амалга оширилди.
2014-2015 ўқув йили якуни бўйича ўтказилган таълим сифати мониторинги жараёни қамров кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:




Республика

Тошкент шаҳар

Қамраб олинган туман(шаҳар)лар сони



28

Олмазор тумани


Учтепа тумани

Қамраб олинган мактаблар сони



84

4

2

Жалб этилган ўқувчилар сони



11880 нафар


640 нафар



420 нафар



Жалб этилган ўқитувчилар сони



2520 нафар


70 нафар



58 нафар



Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 52.4% бўлиб (биринчи ярим йилликка нисбатан -13.4 %га пасайган, ўтган ўқув йил якунига нисбатан -8%) пасайган.
Тошкент шаҳрида ўтказилган мониторинг натижаларининг мактаблар таҳлили бўйича юқори натижани Олмазор туманидаги 191-мактаб (61.9%), паст натижани Учтепа туманидаги 251-мактаб (37%) кўрсатди.
Таълим тизимида амалга оширилган ишларнинг натижаларини ўқувчилар билимини баҳоловчи Билимлар беллашувининг Республика босқичидаги иштирокида ҳам кўриш мумкин. Жорий йилда Билимлар беллашувида Тошкент шаҳридан совринли(1-2-3-) ўринларни эгаллаган ўқувчилар сони 13 нафарни ташкил этиб, 85,29 % кўрсаткич билан Республикада 4-ўринни эгаллаган.
Ўтказилган мониторинг натижалари ва билимлар беллашуви натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги бўшлиқлар аниқланган:
Кўмакчиларнинг турлари”, “Вазифадош кўмакчилар”, “Боғловчиларнинг вазифасига кўра турлари”, “Феъл нисбатлари”, “Юкламалар”, “Сўз бирикмаларининг турлари” кабилар. Бундай мавзулар бўйича бўшлиқларни тўлдириш юзасидан тавсиялар ҳам берилиши мақсадга мувофиқ.
Юқорида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ҳамда таълим сифати мониторинги ва билимлар беллашувининг натижалари таҳлили асосида йўл қўйилган камчиликларни олдини олиш мақсадида Янги ўқув йилида таълим мазмунини ва сифат самарадорлигини ошириш юзасидан қуйидаги вазифаларни белгиланади:
1. Халқ таълими ходимларининг 2015-2016 ўқув йили олдидан ўтказиладиган анъанавий Август кенгашлари ялпи ва шўъба йиғилишларидан кутилаётган асосий мақсад - таълим тизимларида ўқитиш мазмунини такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш бўйича Хукуматимиз ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан чиқарилган қарор ва буйруқларнинг ижросини таъминлашга қаратилган вазифаларни белгилаб олиш.
Республика таълим маркази томонидан берилган тавсиялар асосида маҳаллий хусусиятлардан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларида «Мустақиллик дарси»ни ўтишда ҳар бир ўкитувчини кўргазмали материаллардан фойдаланиши ва дарсларни самарали ўтказилишини назоратга олиш.
2. Таълим-тарбия жараёнининг сифат даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар (давомат, ўқитувчининг дарсга тайёрлиги, дарс таҳлили ва ҳ.к.) асосида жойларда таълим-тарбия жараёнини таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича раҳбар ва ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш.
3. Ўқитишнинг замонавий усуллари ва илғор педагогик технологияларни ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш, таълим жараёнига янги педагогик технологияларни олиб кириш, бу соҳадаги тажрибаларни оммалаштириш.
4. Масофавий методик хизмат кўрсатиш бўйича тақдим этилган видеосеминар, видеодарслар ва таълим порталлари, РТМ сайтига қўйилган материаллардан унумли фойдаланиш.
5. Ўқитувчиларнинг Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази интернет сайтларига жойлаштирилган Ахборот ресурслардан самарали фойдаланишлари, “Яхши муаллим – сифатли таълим” методик тавсияларига мувофиқ ўз устида мустақил ишлашлари, ижодий изланишлари, ўзаро тажриба алмашишлари, дарс кузатишлари ҳамда таҳлил қилишлари учун зарурий шароит яратиш чораларини белгилаш.
6. Педагогларнинг малакаси ва касбий маҳоратини ошириш, умумтаълим фанларининг мактабларда сифатли ўқитилишини таъминлаш мақсадида “Маҳорат мактаб”лари фаолиятини такомиллаштириш, олий таълим муассасаси профессор ўқитувчилари билан ҳамкорликда ишларни тубдан қайта кўриб чиқиш.
7.Олий таълим муассасаси профессор ўқитувчиларини кенг жалб этган ҳолда ташкил этиладиган “Маҳорат мактаблари”, “Методист мактаблари” ўқувларини изчил ва мунтазам равишда олиб бориш орқали умумтаълим мактаб ўқитувчиларини, методистларни таълимдаги янгиликлар билан таништириш ва методик маҳсулотларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш бўйича малакасини ошириб бориш.
8.Ўқув муассасаларида мавжуд бўлган ахборот коммуникация воситаларидан самарали фойдаланиш, барча педагог ходимларнинг интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда, ўз билим ва малакаларини оширишлари учун шароит яратиш.
9. Бошланғич синфларда ўқитиш самарадорлигини ошириш, бошланғич таълим сифатини яхшилаш юзасидан, 2015-2016 ўқув йилида 2-синф ўқитувчилари учун 7 номдаги методик ва мультимедияли иловаларидан фойдаланиш бўйича ҳаракатдаги семинарларни тизимли ташкил этиш.
10. Таълим муасссасалари фаолиятини такомиллаштириш, сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг маҳоратларини ошириб бориш, берилган жиҳозлардан унумли фойдаланиш.
11.Методик кенгаш, методбирлашма фаолияти самарадорлигини ошириш ва таълим сифатини оширишга оид педагогларга амалий ёрдам кўрсатиш, илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганиш ҳамда оммалаштиришга эътиборни қаратиш.
12. Ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган дарс бераётган фани бўйича зарурий билимга, етарли тажрибага эга бўлмаган ўқитувчилар рўйхатини тузиш, улар учун доимий ҳаракатдаги махсус ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш ва улар фаолиятини ўқув йили давомида таҳлил қилиб бориш ва ўқув фанлар бўйича ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар устида ишлаш, методикасини ўқитувчиларга ўргатишга доир мавзулар киритиш ва уларни ўқитишни ташкил этиш.
Август кенгашларининг шўъба йиғилишлари амалиётчи ва методистлар учун асосий методик ёрдам ва йўлланма беришини ҳисобга олиб, йиғилишларни имкон даражасида ноанъанавий усулларда қизиқарли, ўқитувчи ва методистларни ҳар жиҳатдан пухта қуроллантирадиган тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.


Илова:
БЕТАКРОРИМСАН, ЯГОНАСАН, ОНА-ВАТАНИМ ЎЗБЕКИСТОНИМ!



Download 45,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish