5-7 синфларда:
1. Ўзинг менинг улуғлардан улуғимсан, Ватаним
2.“Юртим , сенга шеър битдим бу кун...”
3. Мустақиллигинг боқий бўлсин, она диёрим!
4.Янгидан чирой очган, дурдонамсан, шаҳарим (қишлоғим)
5. “Водийларни яёв кезганда...”
6. Жаннатмакон гўшаларинг жонимга пайванд!
7. “Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон ўзбегим...”
8. Мадҳингни куйлайди ҳар бир ўғил-қиз!
Ўқитувчилар ўз ўқувчиларининг билим савияси, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юқоридаги мавзулардан бирини танлайдилар. Мавзуларни ёритишда Истиқлолнинг илк кунлариданоқ Президентимиз ташаббуси билан фарзандлар камолини ўйлаб таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар ва ривожланишлар уларни халқаро миқёсда тан олинаётганлиги қувончли ҳол эканлиги ўқувчилар томонидан англаниши керак. “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарида берилган “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, авваламбор фарзандларимизнинг ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир” деган ҳикмат ёшлар шуурига сингдирилиши улар қалбида Ватанига бўлган меҳрни янада орттиради. Шунингдек, миллат фарзандларининг бугунги кунда ҳар соҳада: спорт, мусиқа ва санъат касб-ҳунар, амалий қўл ҳунармандлиги, дизайнерлик ва ҳ.к. йўналишларда эришаётган ютуқлари, қизиқарли суҳбатлар, шеърхонлик, баҳс-мунозара ташкил этилиши ҳамда миллат улуғлари ҳақида ҳикоялар, лавҳалар ўқитилиб, таҳлил қилинса, мавзуга доир видеороликлар намойиш этилса ўқувчилар қалбида юртга меҳр, шу миллатга мансубликдан ифтихор, ғурур туйғулари юксалади.
8-9- синфларда:
1. “Айтгил, дўстим, нима қилдик, Ватан учун”
2. “Широқларни кўрган чўпон чўлиғимсан, Ватаним”.
3. Буюклар бешигисан, она-Ўзбекистоним!
4. Юртимнинг порлоқ келажагиман.
5. Ватан остонадан бошланади.
6. “Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга...”
7. “Мен дунёни нима қилдим, ўзинг ёруғ жаҳоним”
8. Мен буюк юрт фарзандиман.
Ўқувчиларни жонажон диёримиз мустақиллиги йилларида ҳар бир соҳада эришилган ютуқ ва ғалабалар қуруқ маълумот сифатида эмас, далиллар, аниқ фактлар билан асосли тарзда (видеороликлар ёрдамида) англатилса ҳамда миллат улуғларининг Ватан равнақи, Халқ озодлиги ва фаровонлиги йўлидаги курашлари ҳақидаги ҳикоялар ва ҳаётий воқеалар ўқитилиб, муҳокама уюштирилиши машғулотлар самарадорлигини оширади. Мн: “Юксак маънавият- енгилмас куч” асаридаги қуйидаги қизиқарли лавҳалар: Япония, Москва, Литва, Белгия, Қоҳира, Франция каби хориж шаҳарларида буюк алломаларимизнинг ҳайкаллари ўрнатилган, Ян Говелийнинг “Селенография” асарида ёзилишича, Ойдаги кратерлардан 2 тасига Аҳмад Фарғоний ва Мирзо Улуғбек номи берилган, XI асрни Америка олими “Беруний асри” деб атаган ва ҳ.к. Ҳ. Ҳомидийнинг “Паҳлавон ва шоир” асарида паҳлавон Маҳмуднинг жавонмардлик (эл-улус, муҳтожларга яхшилик қилиб, таъма қилмаслик) тариқати, Ватан меҳри ва ватандошларини ҳар қандай мол-мулк, мансаб ва бойликка алмаштирмаганлиги сабаби, С.Мелининг “Жалолиддин Мангуберди” асарида босқинчи Чингизхон Жалолиддинни ўз ўғилларидан устун кўрганлигига сабаб бўлган омиллар, Н.Кубронинг шу жангда шаҳид бўлишини била туриб, халқ ва Ватан ҳимоясига қурол кўтариб чиқишига қандай қудрат етаклаганлиги каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, мунозарага чорланса, машғулотлар кўтаринки руҳда бошланиб, шу тарзда якунланади, ўқувчилар қалбидан ўчмас ўрин олади ва уларда миллат, халқ, Ватанга меҳр, бурч, масъулият, шаън туйғуларини уйғотади.
Филология фанлари бўлими
бош методисти Гулсара Зиёдуллаева
2015 йил, 13 август.
Do'stlaringiz bilan baham: |