Август -2015 она тили фанидан август кенгашлари шўъба йиғилишларини ўтказиш юзасидан тавсиялар



Download 45,95 Kb.
bet1/9
Sana03.01.2023
Hajmi45,95 Kb.
#897447
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Она-тили-тавсия


Август -2015


ОНА ТИЛИ ФАНИДАН АВГУСТ КЕНГАШЛАРИ ШЎЪБА ЙИҒИЛИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯЛАР


Кириш


Ҳозирги кунда она тили таълими тилдан амалий фойдаланиш маданиятини юксалтиришни тақозо этар экан, бу ўқитувчилар олдига ўқувчиларга фақат билим бериш эмас, балки бу билимлар орқали уларнинг тил малакасини ошириш вазифасини қўяди. Зеро, ўқитувчиларга юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб зарур тавсия ва маслаҳатлар беришда Она тили фани бўйича анъанавий ўтказиладиган август кенгашларининг шўъба йиғилишлари муҳокамасига олиб чиқиладиган масалалар муҳим ва долзарблиги билан ажралиб туриши зарур.
Шундай экан, она тили таълими натижасида ўқувчиларда билим, кўникма ва малакалар билан бирга ҳаётий компетенцияларни шакллантиришни назарда тутган ДТС ва ўқув дастурлари лойиҳаларининг тажриба-синови натижалари юзасидан амалиётчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаш, шунингдек, она тили фанини ўқитишда педагогик технологияларнинг илғор усулларини қўллаш, бу бўйича амалга оширилган ижодий ишлар юзасидан илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш, билимлар беллашуви ҳамда фан олимпиадалари натижалари таҳлили, 5-9- синф Она тили дарсликлари билан ишлашдаги муаммолар, дарслик мазмуни юзасидан фикр-мулоҳазалари умумлаштирилиб, тавсиялар ишлаб чиқилиши, келгусидаги режалар белгилаб олиниши мақсадга мувофиқ.
Қуйида она тили таълими мазмуни юзасидан тавсиялар берилади.
Фандаги янгиликлар: Шўъба йиғилишларида 2015 йил қайта нашр қилиниб, педагогик технологияларнинг илғор усуллари сингдирилган , таълимий ва тарбиявий мазмуни такомиллаштирилган 5-синф Она тили (муаллифлар: Н. Маҳмудов, А. Нурмонов, А. Собиров, В. Қодиров ҳамда З. Жўрабоева) дарслиги ҳақида фикр юритиш, дарслик амалиётчи ўқитувчилар, экспертлар гуруҳи, методист олимлар томонидан ўрганилиб, уларнинг тақризлари олингач, муаллифлар билан нашриёт ҳамкорлигида дарслик қайта ишланиб, ДТС асосида мазмунан ва дизайн жиҳатдан такомиллаштирилди ва чоп этилди.
Дарсликда тил бўлимларининг барча босқичлари қамраб олинган, ўқувчиларда амалий малакаларни сингдиришга хизмат қиладиган амалий машқ ва топшириқларнинг мазмунан бойитилганлиги, ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилади. Дарсликда қуйидаги ўзгаришлар киритилганлигини таъкидлаш керак:

  • Дарсликнинг 8, 10, 11, 12, 13, 15, 18, 20, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 27, 29, 30, 32, 36, 38, 40, 42, 45, 47, 48, 50, 51, 52, 53, 54, 57, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 71, 73, 75, 76, 78, 79, 81, 85, 86, 89, 90, 92, 94, 95, 97, 100, 113, 114, 115, 119, 126, 135, 141, 143, 146, 149, 152, 157, 159, 160, 162, 169, 172, 173, 177, 178, 179, 181, 195, 196, 203, 207, 219 бетларидаги машқ ва топшириқлар, мавзулардаги равишдош оборотлар билан боғлиқ (масалан: нуқталар ўрнига х ёки ҳ ҳарфларидан мосини қўйиб кўчиринг каби) тиниш белгиларидаги баъзи нуқсонлар тузатилди

  • 86 -бет 71- дарс “Сифат даражалари” мавзусига оид сифатларда учта даража бор: оддий даража, қиёсий даража, орттирма даража деган тасниф сифатларда тўртта даража бор: оддий даража, қиёсий даража, орттирма даража, озайтирма даража деган тасниф билан алмаштирилди. Ва озайтирма даража ҳақида таъриф келтирилиб машқларда мисоллар берилди.

  • Дарсликнинг 6, 16, 44, 98, 123, 137, 145, 156, 170, 176, 202, 206-бетларидаги расмларнинг дизайни (сифати ва мазмуни) қайта ишланди.

Она тили дарсликлари билан ишлашда ўқитувчилардан ўқув дастури талабларини теран англаши, дастур материаллари асосида дарсларни режалаштириш, мавзу учун берилган амалий машқ ва топшириқлар билан ишлашга ўргатиш орқали ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, дарс жараёнида унинг босқичларини амалга оширишда педагогик ва ахборот технологияларидан ўринли фойдаланиш маҳоратига эга бўлиши талаб этилади. Дарс жараёнида қўшимча материаллардан фойдаланиш яъни 5, 6, 7-синфлар учун яратилган “Ўқитувчи китоби” (2011, 2012 йиллар), 46 номдаги плакатлар тўплами, видеодарслар, турли бадиий матнлар асосида яратилган аудио ва видеолавҳалардан ўринли фойдаланиш самарадорликни оширишга хизмат қилади. Жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 6, 7, 8, 9-синфларида Она тили фанидан амалдаги дарсликлардан фойдаланилади.
Таъкидлаш жоизки, тил таълимида ёзма нутқ устида ишлаш оғзаки нутққа қараганда анча мураккаб жараёндир. Чунончи, бу нутқ турининг мураккаб табиати у имло, тиниш белгиларини ўринли қўллаш, фикрни услуб талабига мувофиқ баён қилинишидир. Ёзма нутқ ўқувчидан грамматик ва мазмун жиҳатидан тўғри жумла қуришни ҳар бир сўзни ўз ўрнида тўғри қўлланиши фикрни ихчам, изчил, ифодали услуб жиҳатидан содда ва равон ифодалашни, баён қилинган фикр асосида хулосалар чиқаришни талаб этади. Шунинг учун тил таълимида ёзма саводхонликни ошириш, ўқувчининг ёзма нутқ малакаларини ривожлантириш учун қандай ишларни амалга ошириш кераклиги юзасидан давра суҳбатлари ҳам уюштириш лозим.
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчилардаги қобилият ва истеъдодни янада камол топтириш учун фан йўналишлари бўйича ихтисосликка йўналтирилган ўқув дастурлари оптималлаштирилиб, амалиётга татбиқ қилинган эди.

Download 45,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish