Август -2015 она тили фанидан август кенгашлари шўъба йиғилишларини ўтказиш юзасидан тавсиялар



Download 45,95 Kb.
bet7/9
Sana03.01.2023
Hajmi45,95 Kb.
#897447
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Она-тили-тавсия

( Она тили ва адабиёт ўқитувчилари учун “Мустақиллик дарслари”ни ўтказиш бўйича тавсиялар)
Юртимиз мустақилликка эришиб, халқимиз ўз эрки, озодлигини қўлга киритганига 24 йил йил тўлди. Шу қисқа вақт ичида Ватанимиз ўз тараққиёт йўлини ўзи танлаб, ҳар томонлама: сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ривожланиб, кундан-кунга обод бўлиб, гуллаб яшнамоқда.
Гўзал ва кўркам Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, давлатимизнинг ҳалқаро майдонда обрў-эътибори ортиб бораётганлиги барчамизни бирдай қувонтиради.
Республикамиз таълим муассасаларида ҳар ўқув йилининг дастлабки машғулоти анъанавий тарзда “Мустақиллик дарслари” билан бошланади. Бу йил ўтадиган машғулотлар Бетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним Ўзбекистоним!” шиори остида Ватанимиз истиқлолнинг 24 йиллик байрами тантаналари ўтказилаётган даврга тўғри келади. Машғулотлар ҳар йилгидан фарқ қилиб, кўтаринки руҳда байрам шукуҳида ўтказилиши керак.
Машғулотлар мавзусига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асари мазмунини сингдириш, ундаги маънавият, инсон, унинг камоли ҳақидаги, жамият аъзолари маънавиятини соғломлаштириш, уларни турли таҳдидларга нисбатан огоҳликка даъват этувчи жиҳатлар, жасоратга йўлловчи омилларга алоҳида эътибор қаратиш - ўқувчиларда кўҳна тарихимиз, муқаддас қадриятларимиз, миллатимизнинг қадр-қиммати, шаъни, ор-номуси, эрки, дини, эътиқоди каби пок инсоний туйғулар руҳида тарбиялайди. Юртбошимизнинг “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” асаридаги адабиёт ўқиш, ўқитиш, китобхонлик ҳақида билдирган фикрлари ўқувчиларга англатилиши, 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” этиб белгиланганлиги, мамлакатимизнинг тинчлиги, тотувлиги ва барқарор муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида, ёшлар олдида турган вазифалар, уларнинг Ватан, миллат келажаги, эл-юрт равнақи учун масъулликлари, шу билан бирга, машғулотларда орадан ўтган йигирма тўрт йил ичида мамлакатимиз қиёфаси тубдан ўзгарганлиги, маънавий ва миллий қадриятларни тиклаш борасида жаҳоншумул ишлар амалга оширилгани, ижтимоий- иқтисодий соҳада асрларга татигулик ютуқлар қўлга киритилганлиги, шаҳар ва қишлоқларнинг чирой очаётганлиги, ёшларининг илм-фан, ижодда эришаётган ютуқларига оид материаллардан фойдаланган ҳолда ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Мазкур машғулот ўқув йилининг дастлабки дарси бўлганлиги боис ўқувчиларнинг ўқиганлари, билганлари, ёд олганлари ҳамда қўшимча адабиётлардан фойдаланиш асосида ташкил этилади.
“Мустақиллик дарслари” бошқа машғулотлардан тубдан фарқ қилиб, жонли, қизиқарли, ёдда қоладиган тарзда, анъанавий ҳамда интерфаол усуллардан ўринли ва самарали фойдаланган ҳолда ташкил этилади.
Машғулотлар самарали ўтиши учун аввалдан пухта тайёргарлик кўрилиши ва қуйидаги воситалар тайёрланиши керак: Президент И.Каримовнинг “Юксак маънавият­­ - енгилмас куч”, “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” ва бошқа рисолалари, Ватан меҳри, унинг муқаддаслигини тараннум этувчи асарлар (Ҳ.Ҳомидийнинг “Шарқнинг буюк дарғалари”, Н.Комиловнинг “Нажмиддин Кубро”, С.Мелининг “Жалолиддин Мангуберди” асарлари ва ҳ.к.), шунингдек, машғулот мавзусига мос жиҳозлар, қўшимча адабиётлар ва Ўзбекистоннинг 24 йил мобайнида эришган ютуқларини акс эттирувчи плакат, расм ва слайд ва видеороликлар, техника воситалари тайёрланади.
“Мустақиллик дарслари” машғулоти бўйича ҳар бир синф учун танланган мавзулар осон мураккаблиги жиҳатидан фарқ қилиши керак. Чунки мазкур сабоқ ўқувчиларнинг мустақиллик, эрк, озодлик ҳақида айни пайтгача эгаллаган билим ва тушунчаларини янада бойитишга, тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Мустақиллик дарслари қуйидаги мавзуларда ўтказилиши мумкин:

Download 45,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish