Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини


-мавзу. “Узбекистон тарихи” фани т^рисида умумий



Download 3,05 Mb.
bet4/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

1-мавзу. “Узбекистон тарихи” фани т^рисида умумий
маълумотлар.
Режа:

    1. Узбекистон тарихи фанининг ижтимоий фанлар тизимида тутган урни. Фаннинг максади, вазифалари ва ахамияти.

    2. Узбекистон тарихи фанининг назарий-услубий асослари ва долзарб масалалари.

    3. Узбекистон кадимги ва урта асрлар тарихини даврлаштириш. Жахон тарихини даврлаштириш тугрисидаги назариялар.

    4. Манбашунослик ва тарихшунослик масалалари.

    5. Президент И.А.Каримов тарихни урганишнинг ахамияти хакида.

    6. Марказий Осиёда тарихий-маданий меросга муносабат. Замонавий муаммолар ва айрим ёндашувлар.


1.1. Узбекистон тарихи фанининг ижтимоий фанлар тизимида тутган урни. Фаннинг максади, ва зифалари


Тарих фани оркали ин и, ибтидоий


жамиятнинг ривожланиши хусусиятларни, моддий ва маънавий маданиятнинг тараккиёти, цивилизациянинг вужудга келиши, этномаданий жараёнлар, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий муносабатлардаги даврий узгаришларнинг омиллари, бошка купдан-куп вокеа-ходисаларнинг сабаблари хамда мазмун-
VJ
мохияти урганилади. Узбекистон тарихи жахон тарихининг ажралмас кисмидир. Бир умумий географик минтака - Урта Осиёда кадимдан яшаб келган кушни кабила ва элатларни бир-бирига якин булган маданий, ижтимоий-иктисодий жараёнлар, узаро алокалар, умумий маданий ва этник илдизлар бирлаштириб турган. Урта Осиё жахон цивилизацияси ва инсоният маданияти тарихининг масканларидан биридир.
Тарихни урганиш нафакат илмий, маърифий, балки чукур маънавий-рухий ахамиятга эга булиб, хар биримизда узимиз тугилган ва яшаётган она замин билан мустахкам алокадорлик хисини ривожлантиради. Ватан тушунчаси тарихий хотира, тарихий онг асосида шаклланади. Олий таълим тизимида «Узбекистон тарихи» фанини хар томонлама хамда чукур укитиш
максадида бир катор янги авлод укув дастурлари, укув кулланмалар ва дарсликлар яратилиб, бу борадаги илмий тадкикотлар натижалари укув жараёнига боскичма-боскич жорий этилмокда.
Мазкур дарсликларни синовдан утказиш жараёни уларнинг айримлари “Узбекистон тарихи” фанини урганиш-ургатишда сифат жихатдан янги даражага кутарилганини курсатмокда.
Тарихий хакикат тула руёбга чикиши ва хакконий тарих ёзилишида тарих фанининг предмети ва объектини тугри белгиланиши долзарб ахамиятга эга. Зеро, фаннинг урганиш предмети ва объекти аник булмаса, унинг олдидаги вазифа ноаник булиб, максадга эришиш мушкул. Бундай холат укув жараёни самарадорлигига хам салбий таъсир курсатади.
Узбекистон тарихи фани бошка ижтимой фанларидан фаркли уларок мустакил фан. Шунингдек, у фанлар орасида алохида уз урни ва мавкега эга. У барча фанлар тарихини хам уз ичига олган холда, уларнинг ривожига катта таъсир этади. Бу холат фаннинг урганиш вазифасида тула намоён булмоги керак. Тарих фани уз хусусиятига кура, узининг диккат эътиборини утмишга ва замонавий жараёнларга карат^ди, ундан саб^к беришга ва хулоса чикаришга хизмат килади.
Тарихий вокеа ва ходисалар катъий аникликда, даврий кетма- кетлик - хронологик асосда урганилади. Шунингдек, тарихий вокеа ва ходисалар, хужжат ва далилларнинг хакикийлиги ва хакикий эмаслиги, улар качон ва каерда, кандай тарихий мухит ва шароитларда тарихан вокеъ булганлиги аникланади. Ва нихоят, утмиш вокеликларининг муайян сабаб ва окибатлари, уларнинг аник шакл-тамойиллари ва холати аникланади.
Узбекистон тарихи фани утмишдаги иктисодий-ижтимоий хаётнинг ахволи, ривожланиши хусусиятлари ва таназзулининг сабаблари хамда окибатларини урганади, улардан келажак учун сабок ва хулоса чикаради. Бу эса келажак авлодлар учун дастуриламал булади.
Узбекистон тарихи фани куп кирралик ва хилма-хиллик хусусиятига эга. У жамият тараккиёти ва инкирозларининг факат бир томонинигина эмас, балки жамиятнинг барча томонларини узвий узаро богликликда, бир бутунликда урганади. Узбекистон тарихи фани, мамлакатимизнинг худудида энг кадимги даврлардан то хозиргача кечган вокеликлар, инсоният хаёти ва жамиятнинг асосий хусусиятларини тахлил килади. Унинг урганиш предметига
10
эса, мана шу макондаги турли вокеа ва ходисалар, улардаги умумий алокадорлик ва яхлит бирлик хамда конуниятлар ходисаси ва жараёнлар, умуман, инсоннинг яратувчанлик фаолияти киради.
Утган тарихий-маданий жараёнлар, вокеалар ва ходисаларни халк хамда тарихий шахслар фаолиятисиз тасаввур этиш мушкул. Тарих фанининг асосий максади - утмиш вокеликларни англаш, улардан тегишли сабоклар чикариш, хушёрлик ва огохликка, вайронкор гояларга карши туришга ундовчи, миллий бирлик, хамкорлик ва багрикенгликка чакирувчи гояларни таргиб этишдир. Эзгулик ва бунёдкорликка интилган утмиш аждодларимиз билан бугунги авлод уртасидаги богликликни унутмасдан инсонпарварлик кадриятларни янада мустахкамлаш миллий тараккиётнинг асосий кафолати хисобланади.
Тарихнинг ибтидоий боскичи жараёнлари, цивилизация, давлат ва жамият тараккиёти натижаси эканлигини, урбанизация ва маданият, турли-туман узаро алокалар, мухим вокеалар хисобланишини, тарихнинг тараккиёт боскичида фан, техника ва маданият, ахборотлар узлаштира боришини хамда уларнинг жамият ривожига богликлигини ва нихоят, узбек халкига мос булган мустакил тараккиёт йули тамойилларини англаш хам Узбекистон тарихи фанининг асосий максадлари хисобланади.
Х,ар кандай фанда булгани каби, Узбекистон тарихи фанининг вазифаларини куйидагича белгилаш мумкин:

  1. Тарихни манбалар асосида урганиб, холислик ва хакконийлик мезонларига таяниб укитувчи ва талабларга тарихий ривожланиш конуниятларини етказиш.

  2. Фандаги далиллар ва уларнинг умумлашмасига асосий эътибор каратиб, киёсий тахлилни амалга ошириш.

  3. Замон талабларидан келиб чикиб имконият даражасида фандаги инновацияларни доимий равишда жалб этиш.

  4. Турли даврлардаги жамият тараккиётининг тургунлик, инкироз ва тараккиёт боскичлари сабабларини очиб бериш.

  5. Фандаги илмий асосланган янги назарияларни тахлил ва умумлаштириш услуби асосида укув жараёнига жорий этиш.

  6. Тарихнинг харакатланувчи омилларини талабаларга курсатиб бериш.

  7. Давлат ва жамият тараккиётида мустакилликни мустахкамлаш хамда саклаш омили булган комил инсонни тарбиялашда тарихнинг ролини асослаб бериш.

  8. Талабалар ва булажак мутахассис кадрларга чукур миллий ва умуминсоний тарихий, илмий-назарий дунёкарашни сингдириш.

  9. Ёшларда миллий тафаккур, гурур ва узликни англаш, виждон ва умуминсоний баркамолликни тарбиялаш.

  10. Ёш авлодда ватанпарварлик ва миллий жасоратни, миллат ва Ватанга садокатликни ривожлантириш.

  11. Талабаларга миллий ва тарихий кадриятларни эъзозлаш, асраб-авайлаш рухини сингдириш, уларда юксак ахлокий фазилатлар (халоллик, поклик, одиллик, ростгуйлик, мехнатсеварлик, камтаринлик, имон ва эътикодлик)ни тарбиялаш.

  12. Ёшларни Ватан ва халк, миллат, ота-она ва фарзанд, табиат ва жамият олдидаги мукаддас бурчларни чукур хис этиш ва уларга садокатлик рухида камол топтириш.

Элатлар ва халклар, миллатлар ва давлатларга таалукли мураккаб ижтимоий-сиёсий иктисодий ва маданий жараёнлар тарихда уз аксини топади. Х,ар бир вокеа ва ходиса инсон (ёки унинг бир гурухи) хатти-харакати, унинг кузлаган маълум максадга интилиши жараёнида содир булади. Узбекистон тарихи фанининг урганиш макон-объекти юртимиз "арихи ва
tli \
маданиятидир. Тарихий объектга нисбатан Узбекистон тарихи фанининг максади, вазифаси, йуналиши ва харакат доираси ёки чегараси белгиланади. Маълум бир маънода объект билан предмет бир-бирига жуда якин тушунча булса-да, улар тарих фанида тутган урни ва вазифаси билан фаркланади.
Объект аник тарихий давр, макон, замон ва географик минтакавий чегаралар, маълум бир халк, миллат ва мамлакат тарихи билан боглик булиб, маълум худуд доирасидаги вокеа ва ходисаларнинг бир яхлитликда уз ичига олади. Предмет эса мана шу бир бутун объект ичидаги аник сиёсий, тарихий-маданий ва ижтимоий-иктисодий жараёнлардан иборат булади.
Узбекистон тарихи фани ижтимоий-сиёсий, умуминсоний фан булиб, инсон ва миллат уз утмишини билиши, узлигини англаши хамда келажагини белгилашида асосий дастуриламал хисобланади. Шу билан бирга, у ижтимоий-сиёсий хаёт сохасидаги ягона фан хам эмас. Жамият, инсоният ва табиатнинг утмишини урганувчи бошка соха фанлари хам бор. Масалан, археология, этнология, антропология, демография, маданият, иктисодиёт ва бошка фанлар шулар жумласидандир. Аммо бу фанларнинг хаммаси хам, табиат, жамият хам аввало, катта тарихда акс этади. Соха тарихи фанлари хам тарих фанининг урганиш объекти ва предмети хисобланади.
Тарих фани бошка, айникса, ижтимоий-гуманитар фанлари билан мустахкам ва узвий алока бирлигида ривожланади. Шунинг учун хам, тарихчилар фалсафани, адабиёт ва тилни, диншуносликни ва бошка фанларни, айникса уларнинг тарихий жихатларини билмай туриб, хакконий тарихни тула ёритиб беролмайдилар.
Тарих билан бошка ижтимоий-гуманитар фанларнинг урганиш объекти битта, яъни жамиятдир. Предмети эса инсон ва жамиятдир. Шунинг учун хам бошка фанлар тарих фани тараккиётига, тарихий хакикатнинг руёбга чикишига бевосита ёрдам беради. Шунингдек, тарих фани хам бошка соха фанлари ривожига катта таъсир этади. Аммо, тарих уларни, шунингдек ижтимоий-гуманитар фанларнинг хам тарихидир.
Тарих фани, яъни Ватан тарихи-миллат ва она юрт келажагининг равнак топишида мухим ахамиятга эга. Масаланинг мохияти шундаки, биринчидан, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланиши хар жихатдан тарих фанининг нцадар хакконий булишига богликдир. Иккинчидан, тарих фалсафаси канчалик тула ва равон юзага чикса, бошка ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмун ва мохияти хамда таъсирчанлиги хам шунча юксак даражада булади.
Тарих фалсафаси деганда, тарих яъни, утмиш тажрибаси ва сабогидан тугри хулоса чикара олиш тушунилади. Бошкача айтганда, утмиш-тарихга караб, келажакни хис этиш, кура билиш ва тугри белгилай олиш хам тарих фалсафасини англашни билдиради.
Инсоннинг шахсий манфаат ва эхтиёжлари, колаверса, унинг кобилияти ва истеъдоди, вокеаларни теран идрок этиши тарих фалсафасини англаб етишда мухим ахамият касб этади. Айнан шу нуктаи назардан олиб караганда, инсон акл-идроки, унинг тафаккур даражаси, хаётий фалсафаси, жамият тараккиёти йулидаги барча сайъи-харакатлари ва интилишлари маълум миллат ва жамият менталитетини белгилаб беради. Мана шу менталитет миллат ёки халкнинг умуммаданий-маънавий даражаси, акл- идроки ва тафаккур майдонининг салохиятига караб узига хос мазмун-мохият касб этади. Тарих эса, ана шу ута мураккаб, ута зиддиятли, шу билан бирга нихоятда кудратли рухият ва фаолият оркали хотирага айланади.

  1. Узбекистон тарихи фанининг назарий-услубий асослари, усуллари ва долзарб масалалари.

Х,ар кандай фан каби Узбекистон тарихи фани хам узининг методологик илмий-назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар Узбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, унинг ривожланиши, жамият ва халк манфаати йулидаги нуфузини ортиб бориши учун ута мухим ахамиятга эга. Илмий-назарий тамойиллар Ватан тарихининг хакконий ёзилиши, тарихий хакикатни юзага чикишига хизмат киладилар.
Агар тарих инсоният яшаб ривожланиши учун ижтимоий зарурият ва маънавий-маърифий эхтиёж булса, тарих фани эса, бу эхтиёжларни руёбга чикиши учун маъсул булган юксак интеллектуал, илмий-амалий фаолиятдир. Бунинг самарали булиши яъни, тарих фани ривожланишида услубий илмий гоя ва назарияларнинг тамойиллари тарихнинг мазмун ва мохияти хамда фалсафасини чукуррок очиб беришга, шунингдек, тарих фанининг максад ва вазифасини туларок руёбга чикишига бевосита ёрдам беради.
Узбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари, гоя ва таълимотлари нималардан иборат булиши ута мухим масала хисобланади. Юртбошимиз Ислом Каримов тарихнинг энг мукаддас миллий ва умуминсоний хотира хамда кадрият эканлигини таъкидлаб, “Тарихий хотирасиз келажак йук“, “Узликни англаш тарихни билишдан бошланади”, “Тарих халк- маънавиятининг асосидир” каби куплаб тарихий хакикатни тугри англатувчи ута теран фикрларни олга сурди.
«Тарих» мозийни урганиш хакидаги фан булиб, илмий атама сифатида икки узаро алокадорликдаги тушунчани ифодалайди. Биринчидан, тарих жамият тараккиёти тугрисидаги фан. Унинг мавзуи кишилик жамияти утмишининг, турли-туман сохалардаги тараккиёти ва узгариб бориш жараёнини урганадиган фандир. Иккинчидан, тарих бу инсоният тугрисидаги фан булиб, жамиятнинг утмишини тадкикот йули билан аниклаб, утмишда инсон томонидан яратилган, унинг заковати натижалари булган
жараёнларини тадкик этиш ва бизгача булган даврни урганиб, келажак авлодга етказадиган фандир.
Тарихшуносликдан маълумки, тарихий жараён тарих конунлари билан асосланади. Тарих фанининг асосий таянч тушунчасини тарихий асос ва тарихий манба, тарихий макон ва тарихий замон ташкил этади. Тарих фанини урганишдаги энг долзарб муаммо — бу тарихий вокелик ва тарихий манбалар булиб, мана шу икки муаммога том маънода илмий ёндашиш тарих фанининг назарияси ва методологиясини аниклашда мухим ахамият касб этади. Чунончи, хар бир фанда булганидек, тарих, жумладан Узбекистон тарихи фанида хам узининг назарияси ва методологияси мавжуд. Назария - бу илмий билимлар йигиндиси ва бошка фанлар билан мавжуд булган алокадорликни билиш жараёнидир.
Тарихчи олимлар тарихни урганиш объекти (маълум мавзу) хамда эволюциясини, унинг маъно ва мазмунини тугри билиши, тахлил кила олиши керак. Агар тарих фалсафаси тарихий вокеаликлар тахлилидан келиб чикадиган хакикат (хулоса) ларнинг суздаги аник ифодаси булса, арих фани методологияси мана шу тарихий хакикатларни руёбга чикиши - тарих хакикий ёзилиши учун бирдан-бир тугри йул курсатувчи дастурдир.
Аввало, методология хакида тухталсак, унинг лугавий маъноси юнонча «metodos» ва «logos» деган икки суз бирикмасидан иборат булиб, метод, яъни, усул - тадкикот олиб бориш усули (йули), назария ва таълимот, логия эса фан деганидир. Методология, яъни услубият илмий тадкикот олиб бориш ёки бирор бир масалани илмий урганишнинг энг кулай усуллари, энг тугри ва мукаммал гояси, назарияси ва таълимотлари мажмуидан иборат бир бутун фандир. Бошка маънода эса, методология илмий билиш ёки маълум бир илмий фаолиятни ташкил этиш ва амалга оширишда кулланиладиган усуллар хакидаги фандир. Демак, тарих фани методологияси тарихни урганувчи ва укитувчиларни аник максад сари тугри етаклайди, яъни тарих хакконий ёзилиши ва урганилишига йул-йурик курсатади.
Тарих фанини укитиш услубияти деганда бу йуналишдаги илмий билимларнинг тузилиши ва ривожланиши, уларнинг натижаларини асослаш йулларини амалиётда мазкур фанга хос булган илмий билимлар механизмини самарали тадбик этилиши тушунилади. Тарих фани методологияси деганда тарих фанлари
15
доирасидаги илмий билимларнинг тузилиши тамойилларига, шакли ва илмий жихатдан тарих фани доирасида кулланиладиган таълимотига айтилади. Узбекистон тарихи фанининг назарий- методологик асослари узида мазкур фаннинг конуниятлари ва тамойилларини, шу фанга хос булган катъий тушунчалар мажмуи ва билиш услубларини уз ичига олади.
Тарих фанининг ривожи даражасини, унинг назарий-услубий холати белгилаб беради. Бу холдаги узвий ва икки томонлама богликлик умумий конуниятидир. Мана шу узаро алокадорлик конуниятини, мумтоз тарихшунослик талаблари ва хозирги замон цивилизацион ёндашувларга асосланган холда Узбекистон тарихи фани методологиясини куйидаги икки кисмга булиш тавсия этилади:


  1. Download 3,05 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish