Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet3/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

^ rrflfelerne^ 242
10.2.^hf давлати. 252
^анг давлатининг идора-тартиб усули 259
Канишка I тасвири туширилган тангалар. 268
Кушонлар даври кулолчилигидан намуналар 272

VJ
Узбекистон тарихи чукур илдизларга ва бой маданий утмишга эга. Куп минг йиллар давомида ривож топган бу тарих, аждодларимиз ва халкимиз тарихи сифатида урганилади. Истиклол узбек халки хаётида туб маънавий янгиланиш жабхасини бошлаб берди. Узбекистон ижтимоий-иктисодий хаётининг барча сохаларида амалга оширилаётган кенг камровли ислохотлар боис мамлакатимиз XXI асрга замонавий тараккиёт йули билан кириб келди.
VJ
Мустакиллик туфайли Узбекистонда тарих ва маданий меросга муносабат янги даражага кутарилди. Тарихни холис, хакконий яратиш ва урганиш имконияти юзага келди. Бу борада мамлакатимизда муайян максадларга йуналтирилган тарихий таълимий сиёсатининг амалга оширилиши алохида ахамият касб этади. Узбекистон тарихи муаммоларини тадкик этиш, тарихни урганишга янгича ёндашув бу фанни укитиш услубиятини ва Узбекистон тарихи буйича ян^л дарсликларни яра иш масаласини сифат жихатдан тамоман янги ва жиддий погонага кутаришга хизмат килди.
Президент И.А.Каримов яратган “Тарихий хотирасиз келажак йук”, “юксак маънавият - енгилмас куч”, “Узбекистон мустакилликка эришиш остонасида” каби ва бошка мухим асарлари Узбекистон тарихини замонавий талаб тарзда урганишнинг назарий-услубий асосини шакллантиришга назарий пойдевор булиб хизмат килди. Тарихий-маданий жараёнларни холислик, янги илмий ёндашувлар ва карашлар тамойиллари оркали таърифлаш, бирламчи манбаларга таянган холда масалани тахлил этиш, ушбу концепциянинг асоси сифатида хизмат килмокда.
Узбекистон мустакил, суверен давлат сифатида жахон тарихидан абадий урин олди. Биз хозирги даврдаги тинчлик, баркарорлик ва тотувлик, миллий тараккиёт шароитида мустакиллик мохиятини чукур англаш, уни кадрлаш ва мустахкамлаш учун истиклол манзиллари сари босиб утган йулларимизга ва хурликнинг дастлабки йиллардаги мураккаб сиёсий ва ижтимоий-иктисодий вазиятда, баъзан огир шароитда Узбекистон тараккиёт йулини ишлаб чикиш ва боскичма-боскич мувафакиятли амалга ошириш жараёнини доимий равишда ёдда

тутишимиз лозим. Мустакиллик осон ва уз-узидан кулга киритилмаган, у Президент Ислом Каримов рахбарлигидаги сермашаккат курашларнинг натижасидир.
Президент И.А.Каримов халкимизнинг тарихий-маданий анъаналари ва инсонпарварлик кадриятлари асосида таркиб топаётган миллий гояга булган заруриятни асослаб, унинг мазмун- мохиятини очиб берди. Узбекистоннинг барча фукаролари манфаатларига хизмат киладиган миллий гоя мамлакатимизнинг тараккиёти, унинг ривожи ва гуллаб яшнаши билан узвий богланади. Миллий гоя эркин жамият куришнинг маънавий асосларини курсатиб берди. Бундай эркин жамият барча фукароларнинг орзу-истагидир. Кишилар онгидаги бундай интилишнинг шаклланишини хам миллий гоянинг интеграция - бирлаштирувчи вазифаси белгилайди. Олдимизда турган муаммоларни муваффакиятли хал этилишига кумак берувчи йулларни тадкик этиш, кидириш жуда мухимдир. Бу борада тарихий онгни шакллантиришнинг ахамияти бекиёсдир.
Президент И.А.Каримов ташаббуси билан Ватанимиз тарихини ва халкимизнинг бой маданий меросини холисона урганиш ва янгича тадкик этиш долзарб вазифага айланди. Утмишдаги аждодларимиз томонидан яратилган кадриятларга содиклик, маданий ва маънавий мероснинг тикланиши борасидаги бунёдкорлик ишларнинг мазмун - мохиятини хамда фан ютукларини таълим жараёни, янги дарслик ва укув адабиётларига татбик этиш мухим ахамият касб этди.
Узбекистон тарихи ва аждодларимиз маданий мероси, уларнинг жахон цивилизацияси тараккиётига кушган хиссасини урганиш ва таргиб этиш, таълим-тарбия сохасида ундан кенг фойдаланиш, ёш авлодни тарбиялашда мухим ахамиятга эга. Зеро, маънавиятнинг асоси булмиш тарих, утмиш вокелиги миллий гурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйгуларини юксалтиришда, тарихий хотира эса инсонни узлигини танитишга ва иродасини мустахкамлашга, унинг дунёкарашини кенгайтиришга кумак берувчи катта куч хисобланади.
VJ
Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий университети тарих факультетининг профессор-укитвучилари илм-фан сохасида кечаётган янгиликлар, фан ва таълим уйгунлиги, замонавий укитиш тизимини кенг тадбик этиш масалалари туб мохиятини тушунган ва тахлил этган холда, нафакат университет, балки республика олий укув юртларида юкорида кайд этилган масалаларнинг ечими ижроси буйича бир катор ишларни амалга ошириб келмокда.
Мамлакатимизда кабул килинган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури доирасида таълим тизими тубдан ислох килинди. Унинг натижасида юксак билимли, маънавий баркамол авлодни юзага келтириш давлат сиёсатининг устувор йуналишига айланди. Мазкур сохада эришилган ютуклар хозирги кунда халкаро хамжамият томонидан хакли тарзда эътироф этилмокда.
Шубхасиз, янги авлод укув адабиётлари хам юкорида таъкидланган мулохазаларга хамоханг равишда замонавий талабларга жавоб бериши даркор. Таълим тизимини сифат жихатидан такомиллашуви учун унга аввало илм-фан янгиликлари, инновацияларни жо этиши лозим.
Китобхон эътиборига хавола этилаётган мазкур дарслик кайд этиб утилган фикр-мулохазаларда илгари сурилган масалаларни инобатга олинган холда, Узбекистон тарихи дарсликларнинг I- жилдини ташкил этиб, у энг кадимги давридан то XIV асрнинг урталарига кадар булган тарихий даврини камраб олади. Дарсликни тайёрлаш жараёнида ёзма манбалар ва археология, антропология, нумизматика хамда эпиграфика материаллари, Узбекистон тарихининг турли даврларига оид сунгги илмий тадкикотлар натижаларидан кенг фойдаланилди.
Дарслик Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг “Олий ва урта махсус, касб-хунар таълими тизими учун укув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси”да илгари сурилган талабларга мос равишда тайёрланган. Бу концепцияда баён этилганидек, укув адабиётларининг мазмуни билим олувчиларда мустакил ва эркин фикрлаш, узлаштириб олинган билимларни боскичма-боскич бойитиш ва мукаммаллаштириб бориш, мустакил таълим олиш хамда янги билимларни укув адабиётларидан излаб топиш куникмаларини хосил килишни таъминлаши керак.
Ушбу дарслик шу вактгача республика профессор- укитувчилари, тарихчи олимлар томонидан яратилган дарсликлардан фаркли уларок куйидаги жихатларни узида акс эттирган:

  • дарсликда манбашунослик ва тарихшунослик маълумотлари хамда мустакиллик йилларида амалга оширилган илмий

тадкикотлар натижалари, Узбекистон тарихи фанида юзага келган инновациялардан кенг фойдаланилди;

  • фаннинг мазмунига маълум янгиликлар киритилган холда мазкур дарсликда даврлаштириш буйича мавжуд назариялар ва илмий карашлар куриб чикилди;

  • Марказий Осиёда тарихий-маданий меросга муносабат. замонавий муаммолар ва ёндашувлар таърифланди;

  • Узбекистон давлатчилиги, унинг шаклланиши, шахарсозлик маданияти хусусида катор янги маълумотлар тегишли мавзуларга жорий этилди;

  • «Авесто» хусусидаги маълумотлар (географик, худудий номлар, ижтимоий-иктисодий маълумотлар, сиёсий тарих) кенгайтирилиб, унинг маънавий хаётдаги ахамиятига алохида эътибор каратилди;

  • «Буюк ипак йули» мавзуси энг кадимги ва урта асрларда мавжуд алока ва савдо йуллари билан узвий богланган холда янги материаллар билан бойитилди;

  • IX -XII асрларда хукмронлик килган сулолалар, давлатлар хусусида бирламчи тарихий манбаларга таяниб, давр тарихий вокелиги асносида курсатилди;

  • маълум тарихий шахсларнинг фаолиятига Узбекистонда янгича бахо берилиши инобатга олинди;

  • ривожланган урта асрлар давлатчилиги мавзуларида унвонлар ва мансаблар, бошкарув, соликлар ва ислохотлар масалаларига катта эътибор каратилиб, маданият тарихи алохида булимда ёритилди;

  • мавзуларда масала мохиятини акс эттирувчи манбалар ва тарихий адабиётлар, шу мавзу юзасидан олиб борилган илмий тадкикотлар алохида кайд этилди.

Х,ар бир мавзу сунгида фойдаланилган адабиётлар руйхати, таянч тушунчалар хамда уз-узини назорат савол ва топшириклар берилди.
Мазкур дарсликнинг I - жилди икки китобдан иборат булиб, муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган. Алохида мавзулар ва параграфларни куйидаги муаллифлар ёзган: 1.3, 1.6, 3.1, 3.2, 3.3, 4.2 ва 5, 6, 7, 8 - мавзулар, 10.1, 16.2 - А.Сагдуллаев; кириш, 2.1, 2.3, 2.4 - А.Сагдуллаев, Б.Эшов; 1.1, 1.2, 1.4, 1.5, 2.2, 4.1, 4.3, 9-мавзу,

  1. 10.3, 10.4, 16.1, 16.3 - Б.Эшов; 11.1 - Б.Эшов, А.Холикулов;

  1. 12.2 - А.Одилов; 12.3, 12.4 - А.Одилов, А.Холикулов; 12.5,

7
13.1- А.Одилов, А.Хидиров; 13.2 - А.Одилов; 13.3, 13.4 -
А.Одилов, А.Хидиров; 14.1, 14.2, 14.3, 14.4, 14.5 - А.Одилов; 15- мавзу -Б.Эшов.
Дарслик юзасидан билдирилган фикр-мулохазалар муаллифлар жамоаси томонидан миннатдорчилик билан кабул килинади.
pdfelement

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish