Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини


Узбекистон тарихи фанининг долзарб масалалари



Download 3,05 Mb.
bet6/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

Узбекистон тарихи фанининг долзарб масалалари. Узбекистон тарихини урганиш хамда укитиш борасида бугунги кундаги илмий-тадкикотларининг кулами нихоятда кенг ва ранг- барангдир. Чунончи, давр такозоси, замонавий шарт-шароит, талаб ва эхтиёжлардан келиб чикиб бугунги тарихий изланиш ва тадкикотлар янги асосларда жадал ривожланиб бормокда. Ушбу тадкикотларнинг натижаси уларок, Узбекистон жахон цивилизацияси учокларидан бири эканлиги жахон жамиятчилиги томонидан тан олинган холда эътироф этилди. Тарихнинг турли даврларига оид инновациялар ва кашфиётлар, диссертациялар, илмий ишланмалар, фундаментал асарлар - монографиялар, дарсликлар, укув кулланмалари куринишида укув жараёнига жорий этилмокда.
Тарихий муаммолар буйича илмий тадкикотлар олиб бораётган олимларнинг фидокорона мехнатларини инкор этмаган холда, “Узбекистон тарихи” фанининг долзарб муаммолари, ечимини кутаётган мавзулар, бахс-мунозарали масалалар хам мавжуд эканлигини таъкидлаш максадга мувофикдир. Бугунги кунга кадар олиб борилган тарихий тадкикотлар хакида куп
VJ
гапириш мумкин. Аммо, Узбекистон тарихининг таркибий хамда ёрдамчи кисмлари булган археология, этнология, нумизматика ва санъатшунослик, тарихшунослик, манбашунослик ва музейшунослик, тарихий демография, тарихий география, фан тарихи каби сохаларда тадкикотларга мухтож булган мавзулар, бахс-мунозараларга сабаб булаётган муаммолар хам талайгина.
Бу уринда фаннинг ха*' кандай йуналишида тадкикотлар кулами канчалик кенгайса, муаммоли масалалар хам шунчалик купайишини таъкидлаш лозимдир. Дарслик яратиш нуктаи назаридан барча долзарб муаммоларни санаб утишнинг имконияти йук. Шунга карамасдан, укувчилар эътибор беришлари керак булган айрим масалаларга кискача тухталиб утишни лозим топдик. Мутахассис талаблар, яъни тарих йуналиши буйича таълим олаётган республика олий укув юртлари талабалари учун тавсия этилаётган “Узбекистон тарихи” дасрлиги ханузгача яратилмаган.
Узбекистон тарихи фанининг таркибий кисмлари булган археология, нумизматика, музейшунослик, санъатшунослик, тарихшунослик каби фанлардан хам мутахассис талабалар учун тавсия этиладиган дарсликлар ва укув кулланмалари яратиш Узбекистон тарихини укитиш самарадорлигига жуда катта ижобий таъсир курсатиш шубхасиздир.
Юртимиз тарихининг даврлари, тараккиёт боскичлари ва маданий юксалиш жараёнлари ранг-барангдир. Х,ар бир муайян тарихий давр уз навбатида куплаб тарихий-маданий жараёнлар билан боглик холда кечган. Хусусан, кадимги даврдан бошлаб юз берган илк давлатчилик ва шахарсозлик маданиятининг тараккиёт боскичлари, ижтимоий-сиёсий тизим ва давлат бошкаруви этномаданий ва иктисодий алокалар, миграция жараёнлари, кучманчи ва утрок ахоли уртасидаги муносабатлар, моддий ва маънавий мааниятнинг ривожланиши каби куплаб жараёнлар бевосита бир-бири билан боглик холда булиб утган. Улардаги узаро богликлик ва узига хосликни курсатиб бериш хам фандаги муаммолардан бири хисобланади.
Узбекистон тарихи фанининг кадимги ва урта асрлар даври буйича - илк давлатчиликнинг шакллари ва турлари, бошкарув шакллари, унвонлар ва мансаблар, этногенез масалалари, турли даврлардаги миграция жараёнлари, урта асрлар шахарлари ва бошка масалалар хали куплаб тадкикотлар талаб этади.
Масаланинг эътиборли томони шундаки, тарихнинг турли даврлари буйича мавжуд булган долзарб муаммолар юзасидан тадкикот ишлари олиб борилиб, уларнинг натижаларини дарсликлар ва укув кулланмалар оркали укув жараёнига жорий
VJ
этиш “Узбекистон тарихи” буйича таълим олаётган мутахассис талабаларнинг бу фанни янада чукуррок ва терангрок узлаштиришлари учун катта имкониятлар яратиши шубхасиздир.

  1. Узбекистоннинг кадимги ва урта асрлар тарихини даврлаштириш. Жа^он тарихини даврлаштириш тугрисидаги назариялар.

Урта Осиё халкларининг тарихий такдири кадимги даврлардан бошлаб бир-бирига узвий богланган булиб, Узбекистон тарихи минтака ва жахон тарихининг ажралмас кисмидир.
Сунгги йилларда Урта Осиёнинг турли худудларида археология, антропология, тарихий этнография, эпиграфика ва нумизматикага оид кашфиётлар туфайли тарихни холисона ёритишга хизмат киладиган мухим маълумотлар тупланди. Улар улка тарихининг кадимги боскичларидаги иктисодий, маданий ва ижтимоий-сиёсий жараёнлари хакида янада туларок тасаввурлар хосил килиш имконини беради. Янги илмий маълумотлар энг кадимги хужаликлар ва мехнат куроллари, хужаликнинг ишлаб чикарувчи шаклларига утилиши, ишлаб чикаришда металлнинг ишлатила бошланиши, айирбошлаш ва савдо-сотик, илк шахарлар ва давлатларнинг ташкил топиши ва бошка тарихий-маданий жараёнлар билан богланади. Даврлаштириш - инсоният тарихини

уз хусусиятларга эга, турли белгиларга кура, бир-биридан ажралиб турган катта даврларга булишдир.
Урта Осиё, жумладан Узбекистон тарихини замон талабларига асосланиб даврлаштириш масаласида олимлар орасида бахс- мунозаралар давом этмокда. Мазкур мавзу турли йилларда тадкикотчилар томонидан куриб чикилди (С.П.Толстов,
В.М.Массон, Э.В.Ртвеладзе, А.А.Аскаров, Р.Х.Сулаймонов ва бошк.). Бу муаммо юзасидан, хусусан, кадимги даврлар ва урта асрлар тарихини даврлаштиришга оид турли фикр-мулохазалар билдирилган. Шу билан бирга жахон тарихшунослигида тарихий даврлаштириш масаласига доир тупланган тажриба, унинг ижобий ва салбий томонлари деярли тахлил килинмади. Айникса, утган асрнинг 90-йилларида, тарихий илдизларни билишга табиий интилишдан келиб чиккан айрим муаллифларнинг китобларида тарихни даврлаштириш оркали таърифлаш мезони унутилди.
Мустакиллик йилларида хакконий тарихни яратиш борасида олиб борилган тадкикотлар туфайли собик совет даври тарихшунослигида устунлик килган марксча назарияга таянган жамиятни ижтимоий-иктисодий белгиларга кура, тарихни даврлаштириш инкор этилди.
Маълумки, марксча гояларига асосланган жахон тарихини тизимли англаш ёндашуви XIX—XX асрлар тарих фани тараккиётига кучли таъсир килди. Бу гоя турли халкларнинг бир хил, умумий конуниятлар таъсиридаги тобора усиб борадиган ривожланиши назариясидан келиб чиккан. Инсоният тарихи марксча карашларида юксалган ижтимоий-иктисодий формацияларнинг тадрижий алмашуви сифатида баён этилди. Мазкур гоя, куп жихатдан Европа мамлакатлари тарихига мос келади. Мисол учун, кулдорлик тузуми ^адимги Юнонистон ва Римда, феодализм - Францияда, капитализм - Англияда классик тарзда намоён булди. Бирок, совет даври тарихшунослигида, бу назария жахоннинг турли минтакаларида уз хусусиятларига ва ривожланиш конуниятига эга тарихий жараёнларни инобатга олинмаган холда, бошка мамлакатлар ва халклар тарихига нисбатан умумий конун тарзда кулланилди.
Маълумки, ер юзида хаёт ва инсониятнинг вужудга келиши хакидаги илк тасаввурлар ^адимги Шарк ва Юнонистон асотирларида уз аксини топди. Юнон тарихчиси Геродот (мил.авв.484 йилда Кичик Осиёдаги Галикарнасс шахрида
20
тугилган, мил.авв.431-425 йиллар уртасида вафот этган) ^адимги Шарк халклари ва юнон-форс урушлари тарихини ёритиб, ахамонийлар сулоласи подшолари (Кир II, Камбиз, Доро I, Ксеркс) хукмронлиги йиллари санасининг изчилигида вокеаларни баён этган. Муаллиф дунёда машхур тарихий асарлардан бири “Тарих” китобини ёзишда, тарихий, географик ва этнография материалларидан кенг фойдаланган. Геродот 10 йил давомида Олд Осиё, Миср, Оссурия, Бобил, Эрон ва ^ора денгизнингг шимолий сохилларига саёхат килиб купдан-куп тарихий маълумотлар туплаган. Юнон-рим тарихчилари ва файласуфлари тарихий вокеалар ва далилларни тизимли баён этиш услубини яратдилар. ^адимги Рим файласуфи ва шоири Лукреций Кар (мил.авв.99—55 йиллар) инсоният тарихини илк бор уч даврга ажратди - бу тош, мис ва темир даврлардир.
XV—XVI асрларда Италияда medium aevum, яъни “урта асрлар” атамаси пайдо булиб, XVII—XVIII асрлар тарихшунослигида “кадимги дунё”, “урта асрлар ” ва “янги давр” тарихи тушунчалари урин топди. Мазкур давр ' арихчилари кадимги -антик даври тарихини маданий юксщрш сифатида таърифладилар. Шунингдек тарихни “кадимги дунё”, “урта асрлар” ва “янги давр”га ажратиб урганиш, муайян маънога эга эмас, бу даврлаштириш тарихий материалларнинг фаркланишини акс эттиради холос, деган гоя илгари сурилди.

  1. асрда шотланд олими А.Фергюсон жахон тарихини “ёввойилик”, “варварлик” ва “цивилизация” боскичларига ажратди. Римлик Лукреций Кар гояси изидан борган даниялик кадимшунос К.Ю.Томсен XIX асрнинг 30-йилларида турли ёдгорликларда топилган археологик материалларни тош, бронза ва темир даврларга ажратиб берди. Бу “уч асрлик” даврлаштириш тизимидан фойдаланган швед олими С.Нильсон археология ва этнография маълумотларини киёслаб, инсоният тарихида “ёввойи” босчкичи, номадизм (кучманчи чорвачилик), зироатчилик даври ва цивилизация боскичи намоён булган деб уз нуктаи назарини баён этган.

1870-йилларда америкалик этнограф-олим Л.Г.Морган асарларида ижтимоий-иктисодий белгиларга асосланган даврлаштириш тизими таклиф килинди. Л.Морган инсоният тарихидаги ёввойилик, варварлик ва цивилизация даврларини алохида боскичларга булади: узлаштирувчи хужаликлар -
21
термачилик, овчилик ва баликчиликнинг ривожланиши, ишлаб чикарувчи хужаликлар - дехкончилик ва чорвачиликнинг тараккий этиши, темирни кашф килишини - даврлаштиришнинг юкори нуктаси сифатида эътироф этилди. Морган ибтидоий жамоа тузуми асосини уруг ташкил этган, у матриархат ва патриархат даврларидан иборат булган, ибтидоий жамият иктисодиётни жамоатчилик мулкчилигига таянган ва бу холат (жамоатчилик тамойиллари) инсоннинг ижтимоий хаёти томонларини белгилаб берган деган фикр-хулосаларни уртага ташлаган. Тадкикотчи уругчилик жамоаси даврида умумий турмуш тарзи, мехнат куроллари ва хужалиги хамда умумий манфаатлар жихатдан одамлар гурухларининг бирлашгани хакидаги карашларни биринчи бор фанга киритган.

  1. асрда инсоният тарихини хар томонлама ривожланган ижтимоий ва маданий комплекслар (мажмуалар) - цивилизациялар белгилаб бериши тугрисида концепция шаклланган. Шунингдек, турли минтакалардаги жамиятлар тараккиётига географик мухитнинг таъсири, табиат шароитининг хилма-хиллиги туфайли инсон маданияти умумий тарихи!' конуният асосида тараккий топмагани каби гоялар пайдо булди.

Собик совет даври тарихшунослигида умумжахон-тарихий жараёнларнинг бирёклама ривожланиши тан олиниб, маданий- тарихий концепция, цивилизация ёндашувидан фойдаланишга марксча назария тусик булиб турди. Бу назария мазмунида ижтимоий синфларнинг вужудга келиши, хукмрон синфларнинг манфаатларини химоя килиш зарурияти, карама-карши синфлар уртасидаги доимий зиддиятлар ва курашлар хакидаги гоялар катта урин топган эди.
Бир неча юз минг йилларни уз ичига олган энг кадимги тарихни даврлаштириш хакида фанда ягона фикр йук. Европа ва Осиё худудларида тарихий ва маданий жараёнлар ривожланишнинг нотексилиги, айникса, турли даврларда моддий маданиятдаги узгаришларнинг бир-бирига мос келмаслиги сабабли, айрим худудларга тегишли сана ва даврлаштириш бир-биридан фаркланади.
Мехнат куроллари ва хунармандчилик буюмлари ишлаб чикаришнинг ривожланиши ва уларнинг хом ашё хамда ишлаб чикариш техникаси изчил узгаришига асосланган кадимги тарихнинг даврларга булиниши ва санаси тизимидан, яъни
22
археологик даврлаштиришдан фойдаланиш кенг кулланилади. Умумий куринишда булар тош даври (палеолит, мезолит, неолит), мистош даври (энеолит), бронза асри ва темир давридир.
Археологик даврлаштириш Ер тарихининг геологик даврлари билан солиштирган холда, плейстоцен—музлик даври арафаси ва музлик даври, голоцен—музлик чекинишидан сунг даврлар ажратилиб, улар ^адимги Шаркда мил. авв. IV минг йиликка кадар ибтидоий жамият тарихига тугри келади. Совет даврида Л.Г.Морган даврлаштириш тизими рад этилди деб эълон килинган булса-да, унинг куп жихатларидан фойдаланилди. Ибтидоий тарихининг илк боскичи “ибтидоий туда”, иккинчи боскичи - “ибтидоий уруг жамоаси” ва сунгги боскичи - “харбий демократия” даври деб аташ расм булди (С.П.Толстов, М.О.Косвен, А.М.Хазанов ва бошк.).

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish