Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги фарғона давлат университети


) Демографик жараёнларнинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожланиши билан боғлиқ эканлиги ва уни археологик акси



Download 101,57 Kb.
bet14/22
Sana11.04.2022
Hajmi101,57 Kb.
#542707
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Tarixiy rekonstruktsiya masalalari fanidan ma\'ruzalar

1) Демографик жараёнларнинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожланиши билан боғлиқ эканлиги ва уни археологик акси.
Қадимги иқтисодий муносабатлар жараёнларини ўрганишдаги илмий қарашлар. Ҳозирда хусусий мулкни, ижтимоий табақаланишни ва давлатларни келиб чиқишини табиий жараён сифатида кўриш. Хусусий мулкни шахсий мулк эканлиги ва уни ибтидоий даврдаги уруғларга тегишли эканлиги. Гумплович, Каутский, Кунов ва Р.Люксембург назариялари. Яқин пайтларгача инсониятни иқтисодий томондан ривожланишини ҳам марксча-ленинча назария нуқтаи-назардан ўрганилганлиги. Энг дастлабки ибтидоий жамиятнинг емирилиши даврларида ҳам ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши натижасида ошиқча маҳсулотнинг пайдо бўлганлиги. Ошиқча махсулотнинг тўпланиши албатта меҳнат тақсимоти билан боғлиқлиги. Алоҳида оилаларда ошиқча маҳсулотнинг тўпланиши ва унинг археологик белгилари. Археология маълумотлари ва палеодемография масаласи. Ўрта Осиё ҳудудларини ўрганган олимлар қадимги шаҳар ва қишлоқларнинг майдонига қараб туриб аҳоли сонини аниқлаш бўйича назариялари. Маконлар, уй жойлар ва қадимий шаҳарларни ўрганишда аҳоли тахминий миқдорини аниқлаш услублари. Иқтисод тарихини умумлаштириш, тиклаш муаммолари, асосий ёндашувлар.
2) Демографик ҳолатни ўрганиш бўйича олимларнинг нуқтаи-назарлари.
3) Шаҳардаги иқтисодий ривожланишни ўрганишда ҳунармандчилик маҳаллаларининг ўрни.
Шаҳардаги демографик ҳолат, айниқса иқтисодий ҳолатни ўрганишда Қарши воҳасидаги йирик пойтахт шаҳарларидан бири Ерқўрғон ёдгорлиги муҳим роль ўйнайди.


6-мавзу: Ижтимоий тараққиёт тарихини археология манбалари асосида реконструкцияси.
Режа:
1) Ижтимоий тараққиёт тарихини аниқлашда сақланиб қолган уй-жойларнинг аҳамияти.
2) Илк деҳқон жамоаларининг бир хонали уйларини йирик жамоа уйларига айланиши жараёнлари.
3) Жамият табақаланишининг уй-жойлар режаларидаги акси.



  1. Ижтимоий тараққиёт тарихини аниқлашда сақланиб қолган уй-жойларни аҳамияти.

Ижтимоий тараққиётни аниқлашда энг қадимги уй-жойларни археологик қолдиқлари жуда яхши тарихий манба бўлиб хизмат қилади. Илк уруғчилик жамоаларини турмуши айнан юқори палеолит давридан бошланган. Чунки, юқори палеолит даври ўзининг жуда совуқ иқлими билан ажралиб туради.
Юқори палеолит даври ҳозирги замон одами – кроманион одамини, онгли одамни пайдо бўлгани билан ажралиб туради. Онгли одамнинг қилган биринчи иши ишлаб-чиқариш билан боғлиқ бирқанча янгиликларни амалга оширишдан ташқари совуқ иқлимий шароитда уй-жойларни қуриб бутун жамоа аъзолари билан биргаликда яшаш кўникмаларига эга бўлишга ҳаракат қилди. Бундай юқори палеолит даврининг турар-жойлари Европа ҳудудларида жуда кўплаб очилган. Айниқса бундай уйларнинг энг машҳурларидан бири Костенки ёдгорлигида очилган турар-жой макони бўлиб, ярим ертўла тарзида қурилган бу уйнинг умумий узунлиги 30 м. ошиқ бўлиб, уйнинг марказий қисми бўйлаб 5 та қисмга бўлинган ва ҳар қайси қисмда биттадан жамоа фойдаланишида бўлган ўчоқ бўлган. Тарихчи олимларнинг фикрича, бу уйда бутун бошли бир қабила аъзолари яшаган бўлишса, алоҳида ўчоқлар атрофида алоҳида уруғлар тўпланиб яшаганлар. Шунинг учун ҳам уйнинг ичи 5 та йирик қисмларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бирида биттадан йирик жамоа ўчоқлари бўлган. Бу инсоният тарихидаги биринчи ижтимоий ҳолатнинг археологик материалларда акс этиши эди. Худди шу жамият қандай жамият бўлиши керак эди? деган саволни туғилиши табиий. Агар инсониятнинг ривожланиш босқичларини кўрадиган бўлсак, юқори палеолит давригача бўлган даврларда одамлар тўда бўлиб яшаган давр бўлган. Бу даврнинг одамлари ҳам жуда примитив, ҳали тараққиёт даражаси жиҳатидан ҳам паст даражадаги одамлар қаторига кирар эди. Улар ақлий жиҳатдан ҳам, шунингдек жисмоний жиҳатдан ҳам унчалик тараққий этмаган эдилар. Неандертал одамининг тўдаси бошқа ҳайвонларнинг подасидан унчалик катта фарқ қилмаслигини кўпчилик олимлар қайд этишган. Тўданинг “оқсоқоли” албатта жисмонан бақувват, ҳаммага гапини зўрлик билан ўтказадиган, бошқа тўда вакилларини ўз тўдасига яқинлаштирмайдиган зот бўлган. Бундан ташқари, имкон қадар эндигина катталар қаторига қўшилиб келаётган ўсмирларни ҳам тўдадан четлатишга ҳаракат қиладиган, бошқа маймунлардан фақатгина ўзининг тош қуролларини тайёрлай олиш қобилияти билангина ажралиб турар эди. Шунинг учун ҳам улар бирорта ҳам ижтимоий ишда ўзларини кўрсатиши мумкин эмас эди.
Фақатгина ҳозирги давр одами вужудга келгандан кейингина инсониятнинг тарихий тараққиёти давомида жуда йирик ўзгаришлар бўлди. Тош қуролларини ишлаб-чиқаришда юпқа пластиналар ажратиш усулини топганлиги учун ибтидоий қабилалар ҳаётида қанчалик катта ўзгаришлар бўлганлигини юқорида айтиб ўтган эдик.
Аммо, эндиликда ҳозирги замон одами гуруҳлари пайдо бўлгандан кейин илгариги одамларнинг тўда шаклида қолиши мумкин эмас эди. Шунинг учун жуда кўплаб олимлар инсоният тарихидаги дастлабки жамиятлар қандай жамиятлар бўлиши мумкин эди? деган саволга улар “она уруғи жамияти бўлган”, деб жавоб қайтаришди. Ҳамма гап шундаки, ўрта ва юқори палеолит даврларидаги тартибсиз никоҳ шароитида туғилган болалар ўз онасини таниган, билган ва унинг атрофида, ака укалари, тоға ва холалари билан ўсиб улғайишган. Улар жамоа бўлиб ов қилишар, табиий ўсган дарахтларнинг мева-чеваларни териб тановул қилишар, ҳамкорликда балиқ овлашар эди.
Археологлар юқори палеолитнинг музликлари даврида яшаган, ҳамда табиий шароитга мослашиш учун ўзларига илк уруғчилик тузуми жамоаларига хос бўлган ярим ертўла типидаги жуда йирик уйларни қуришган. Европанинг турли минтақаларидан топиб ўрганилган бундай уйлар ўша давр жамоаларининг ижтимоий тараққиётда қай даражага етганликларини кўрсата олади. Улар хўжаликларида чақмоқтошли ўзакдан турли пластинасимон тош қуролларини, рангли, қиматбаҳо тошлардан турли тақинчоқларни ясашган. Бу жамоаларнинг кундалик ҳаётини акс эттирувчи топилмалардан ов маҳсулотларидан қолган турли ҳайвонларнинг суякларини ва энг муҳими ўз даврининг худоси даражасига кўтарилган, тошдан ясалган она образини яққол намоён эта олган ҳайкалчаларни ҳам ясашганки, худди шу буюмлар жамоа уйларининг ичидан топилган.
Худди шундай юқори палеолит даври ижтимоий ҳаётини акс эттирган Европа буғуларини реалистик, полихром тасвири Франциядаги Фон де Гом ғорининг деворларида акс этди. Бу тасвир шу қадар яхши ва реал тарзда чизилганки, уни кўриб, бу расмни ибтидоий давр одами чизганлигига одамни ишонгиси келмайди. Она образини рангли расмдаги акси Франциядаги ўша ибтидоий давр рассомининг санъат асари – Она образи сиймосида акс этди.


  1. Download 101,57 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish