Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги фарғона давлат университети


) Озиқ-овқат, ҳунармандчилик буюмлари, хомашёни айрбошлаш ва уларни кейинги жамиятлардаги ривожи



Download 101,57 Kb.
bet12/22
Sana11.04.2022
Hajmi101,57 Kb.
#542707
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Tarixiy rekonstruktsiya masalalari fanidan ma\'ruzalar

2) Озиқ-овқат, ҳунармандчилик буюмлари, хомашёни айрбошлаш ва уларни кейинги жамиятлардаги ривожи.
Деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида хўжаликдан ортиб қолган бир қисм маҳсулотни чорва молларига озуқа қилиб беришга имкон яратди. Айниқса ерни омоч билан ағдариб ишлайдиган деҳқонларга ҳўкизларни боқиш учун ҳам деҳқончилик маҳсулотларини озуқа сифатида ишлатиш имконини берди.
Энг дастлабки синфларни ташкил бўлиши даврида ҳам ошиқча маҳсулотни алмаштиришнинг асосий эквиваленти бўлиб чорва моллари бўлган. Шунинг учун ҳам чорвачиликни ривожланишига доимо катта эътибор беришган. Ишлаб чиқаришни жуда яхши йўлга қўйган жамоалар билан бир даврда бирга юқори унумли ишлаган овчи-балиқчи ёки тўлиқ балиқчи хўжаликлари ҳам бўлган, улар ҳам имкон қадар унумли ишлашга ҳаракат қилишган. Деҳқон жамоалари билан, шунингдек чорвадорлик соҳасида ишлаб хўжалик юритаётган қабилалар билан ҳам маҳсулот алмаштириб юришган. Аммо, худди шундай табиат неъматларини тановул қилиб юрган қабилалар цивилизация томон интилаётган жамиятларнинг бош йўлидан доимо четда қолиб кетганлар. Аммо, бу қабилалар жамиятларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида, қабилалараро товар алмашинувида катта роль ўйнаган ва шунинг учун ҳам жамоаларни ишлаб-чиқриш йўли билан хўжалик юритиш тизимига тезроқ ўтишига имкон яратган.
Ҳунармандчиликни келиб-чиқиши натижасида товар алмашинуви янада тараққий этди. Натижада махсулот алмашинуви нафақат жамоалар ташқарисида, балки жамоа ичида ҳам ривожланди ва тараққий этди. Махсулотларнинг қайсидир қисми фақат алмашув учун, бошқа қисми эса, маҳаллий бозорлар учун ишлаб чиқарилди. Маҳсулотларнинг алмашув учун чиқарилган қисми бу маҳсулотларни заказ учун чиқарилгани учун уни эгаларига топширилди. Махсулотларнинг иккинчи қисми эса, ҳафтанинг маълум кунларида бўладиган бозорларга чиқарилди. Этнографик маълумотларга кўра Африкада, Австралияда ва дунёнинг кўплаб ибтидоий даврлар даражасида қолиб кетган қабилаларда ҳам ҳафтанинг маълум кунлари бўладиган бозорларга минглаб одамларни келиши кузатилган.
Бронза даврига келиб тўқимачилик дастгоҳини пайдо бўлиши тўқимачиликни алоҳида йўналиш сифатида, ҳунарманчиликни алоҳида тармоғи сифатида вужудга келишига имконият яратди. Аста-секинлик билан уй ҳурармандчилиги сифатида вужудга келган соҳалар: тошга ишлов бериш, суякка, ёғочга, тўқиш каби йўналишлар ва айниқса деҳқончилик инсоният тарихидаги иккинчи меҳнат тақсимоти бўлди.
Меҳнат тақсимотининг чуқурлашиб боравериши маҳсулот алмашинувининг кучайиши билан бир пайтга тўғри келади. Сўнгги ибтидоий даврда маҳсулот алмашинувининг яна бир тури вужудга келганлигини кўрамиз. У ҳам бўлса совға-саломлар алмашиш туридир. Аммо, хўжалик-маданий типларнинг ривожланиши, нуфузли иқтисодни ривожланиши билан ҳам ҳар икки йўналишни ривожланишига катта йўл очди.
Деҳқон жамоалари ўзларида йўқ маҳсулотлар: гўшт, сут, жун, тери, сут-қатиқ ва айниқса транспорт воситаси ва қўшга қўшишда ишлатиладиган ҳайвонларни маҳсулот алмаштириш йўли билан оладиган бўлдилар. Бунинг акси ўлароқ чорвадор жамоалари кўп ҳолларда йўлда бўлганликлари, қаерда чорва моллари учун ўт бўлса ўша ерга силжиганликлари сабабли ҳам уларга доимо деҳқончилик маҳсулотлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, метал буюмлар, кулолчилик маҳсулотлари ва бошқалар доимий равишда етишмаган. Чорвадорлар учун ҳам, илк деҳқон жамоалари учун ҳам ҳали табиат неъматларидан фойдаланиб хўжалик юритаётган овчи-балиқчилар билан алоқада бўлиб, уларга ҳам ўз маҳсулотларидан бериб, овчи-балиқчиларнинг табиат “совғалари” билан маҳсулот алмаштиришга ҳаракат қилишган. Узоқ йўлларни босиб келиб маҳсулот алмаштиришга ҳаракат қилган меҳмонларга зиёфатлар бериб мезбонлик хизматини қилишган. Шунинг учун ҳам туркий халқлардаги ва Кавказ халқларидаги “қўноқ” этнографик атамасининг мазмун ва моҳияти узоқ ибтидоий тарихимиздан дарак беради.
Савдо-сотиқни, яъни махсулот алмашинувини эквиваленти турли жамоалар орасида қимматли саналган ва кенг тарқалган буюмлар бўлган. Булар итни, чўчқани, акулани тишлари, қушларнинг жуда чиройли рангли патларининг шодаси, денгиз қирғоқларидан ичкарироқдан олиб келинган чиғаноқлар, тамаки барглари, қопланган какао меваси, қамишдан ясалган бўйра, тўқимачилик матолари, тошдан ясалган узук, мўнчоқлар ва ҳ.к. айрим давлатлардаги пул бирликларининг номи ҳам ўша қадимги пул бирликлари номига бориб тақалади. Гана давлатидаги пул бирлигининг номи ашанти тилида “чиғаноқ” маъносини беради, ёки санскрит тилидаги “рупиа”, лотин тилидаги “пекуна”. Қадимги рус тилидаги “скот” ўша давлатлардаги пул бирликларининг номи билан бир хил бўлган.

Download 101,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish