Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги фарғона давлат университети


Илк деҳқон жамоалари турмуш тарзининг вужудга келиши уларнинг маданиятларини тиклаш



Download 101,57 Kb.
bet19/22
Sana11.04.2022
Hajmi101,57 Kb.
#542707
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Tarixiy rekonstruktsiya masalalari fanidan ma\'ruzalar

1.Илк деҳқон жамоалари турмуш тарзининг вужудга келиши уларнинг маданиятларини тиклаш.
2.Қадимги миграцияларнинг археологик манбалардаги акси.
9-мавзу: Илк шаҳарлар ва давлатларнинг археологик белгилари.
Режа:

  1. Илк шаҳарларнинг археологик белгилари.

  2. Шаҳар-давлатлар ва уларнинг археологик белгилари.

  3. Антик ва ўрта аср шаҳарлари ва давлатчилигининг археологик манбаларда акс этиши.

1). Илк шаҳарларнинг археологик белгилари.
Қадимги Шарқ цивилизацияси ҳудудларидаги энг қадимги шаҳарларни пайдо бўлиши жараёнида параллел равишда Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида ҳам илк шаҳар-давлатлар пайдо бўлабошлайди. Албатта, энг қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ривожланиш босқичлари тўғрисида бир қатор олимларнинг назариялари мавжуд. Бу қадимги шаҳарларни бирқанча археологик белгиларига қараб шаҳарни бўлган ёки бўлмагани тўғрисида хулоса чиқаришади. 1. Агарда шаҳар ҳудуди катта бўлсаю, унинг мудофаа девори бўлмаса, ҳеч ким уни “шаҳар” деб айтмайди. 2. Атрофи мудофаа деворлари билан ўраб олинган шаҳарни албатта “эгаси”, яъни ҳокими бўлади. 3. Агарда ўша шаҳар бирон-бир давлатнинг сиёсий маркази бўладиган бўлса, ўша давлатнинг ҳукмдорини қароргоҳи оддий шаҳар ҳукмдорининг қароргоҳидан кўра ҳашаматлироқ бўлади. Шунинг учун археологлар шаҳар харобаларини топгандан кейин албатта шаҳар ҳокимининг қароргоҳини, ёки давлат ҳукмдорининг қароргоҳини топишга ҳаракат қилишади. 4. Қадимги давлатчилик ва энг қадимги шаҳарсозлик бошланган пайтда албатта ўша шаҳар ҳудудидаги аҳолининг маънавий дунёси, уларнинг эътиқодини акс эттирган ибодатхонаси бўлган. 5. Ҳар қандай шаҳарни ўзига яраша ҳунармандлари, бўлган. Яъни шаҳарлар йирик ҳунармадчилик марказлари бўлган. 6. Шаҳарлар йирик савдо марказлари бўлиши билан алоҳида ажралиб туради. Шунинг учун уларда албатта бозорлари ҳам бўлган. Бу бозорларда нафақат шаҳар аҳли, балки яқин атрофдан, ҳатто чет мамлакатлардан келган савдогарлар ҳам ўзларининг савдо-сотиқларини қилиб яна ўз юртларига қайтиб кетишган. 7. Шаҳар аҳли ўлса, олиб бориб кўмадиган қабристони бўлган.
Биз санаб ўтган шаҳар белгилари бронза ва илк темир даврига оид шаҳарларнинг белгилари бўлиб, кейинги даврлардаги шаҳарлар учун албатта шаҳристонни ажралиши, ёзувнинг бўлиши, шаҳарларда танга зарб қилиниши каби белгилар ҳам қўшиладики, бу белгилар ҳам нафақат шаҳар бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлайдиган белгилар, балки қадимги давлатчиликни ҳам бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлайдиган белгилар қаторига қўшса бўлади.
Ўрта Осиё ҳудудларидаги энг қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши милоддан илгариги III минг йилликнинг иккинчи ярми II минг йилликнинг бошларига тўғри келади. Бу шаҳарларнинг энг қадимгиси Туркманистоннинг Марв воҳасидаги Гонуртепа харобаларини ўрганган В.И.Сарианидининг фикрига кўра, милоддан илгариги XXV асрда Қадимги Шарқ ҳудудларида бўлган ксеротермик (жуда иссиқ ҳаво) ҳавонинг таъсири остида аҳоли кўчиши юз берган. Иссиқ ҳарорат туфайли аҳоли миграцияси кузатилган. Аҳолининг катта қисми Мессопотамия (Икки дарё оралиги) ва жануби-ғарбий Эрон ҳудудларидан шимол ва шимоли-шарқий ҳудудлар томон йўналдилар. Милоддан илгариги XXV асрда ҳозирги Марв воҳасига кириб келган янги аҳоли Гонуртепа ибодатхонасини қурдилар. Туркманистонлик археологларнинг фикрига кўра, Авестода номи тилга олинган Маурунинг илк акси Жанубий Туркманистон ҳудудидаги Гонурдепа, Номозгоҳдепа, Алтиндепа каби шаҳар харобаларда акс этган.
Ер юзида бўлиб турадиган иссиқ ксеротермик температура доимий бўлмай, даврий бўлиши билан ажралиб туради. Ксеротермик температура туфайли Мессопотамия ва Жануби-ғарбий Эрон ҳудудларидан Марв воҳасига томон келган аҳоли Гонурдепада очилган ибодатхонани қуришган. Бу ибодатхонани В.И.Сарианиди очган бўлиб, уни жануб томондан ксеротермик иссиқ ҳаводан қочиб келган деҳқон жамоалари қуришган, деган маълумотларни берган. Агарда бундай ксеротермик иссиқ иқлим даврий бўладиган бўлса, унинг даврийлиги неча йилда қайтарилган? деган савол туғилиши табиий. Кўп йиллик иқлимни ўзгариши жараёнини кузатган олимлар ҳар 1200-1300 йилда худди шундай иқлимий ўзгаришлар бўлиб турганлигини қайд этишган. Бундан шу нарса келиб чиқадики, агар милоддан илгариги XXV асрда жанубдан келган аҳоли Гонурдепа ибодатхонасини қурилганлигини аниқлаган бўлишса, ундан илгариги ксеротермик ўта иссиқ иқлимий шароит милоддан илгариги XXXVII аср атрофларида бўлган бўлиши керак. Худди шу даврда саразм маданияти бободеҳқонлари Анау IБ даврида12 шимоли-шарқий томонларга, тўғрироғи Зарафшон ва Фарғона водийлари томонга йўлга тушишган эди.
Жанубий Туркманистон ҳудудларидан шимоли-шарқий ҳудудлар томон йўлга тушган аҳолининг дастлабки тўхтаган жойи Самарқанд шаҳридан 60 км шарқда, Зарафшон дарёсининг бўйидаги Саразм қишлоғининг ўрни эди. Нима сабабдан айнан шу жой жанубдан келган деҳқон жамоалари учун макон сифатида танланди? Ҳамма гап шундаки, Зарафшон дарёсининг юқори оқими, жанубий Туркманистон ёки шимолий Эрон ҳудудларига нисбатан анча салқин ва яна муҳим жиҳати Зарафшон тоғларидан баҳорги ёки кузги ёмғирли кунларда сув келадиган тоғ сойининг этаги уларнинг деҳқончилиги учун жуда қулай жой эди.
Айнан шундай табиий-иқлимий жиҳатдан қулай жойга жойлашган деҳқон жамоалари бу ерда жуда кўп йиллар давомида яшадилар. Тожикистонлик археологлардан Абдулла ака Исақов бу ёдгорликни ўрганиб, уни 4 та қурилиш давридан иборат эканлигини, ҳамда унинг биринчи қурилиш даври энеолит даврига тўғри келса, қолган даврлари илк ва ривожланган бронза даврига тўғри келишини исботлаб берди.
Ҳозирга келиб айнан шу ёдгорликни 5500 йиллиги муносабати билан халқаро миқёсда конференция ўтказилиб, бу маданиятни Амударё цивилизациясини вужудга келишида катта роль ўйнаганлигини кўрсатиб ўтиш керак. Француз олими Анри-Поль Франкфор нуқтаи-назари бўйича Саразм ёдгорлиги Марказий Осиёнинг Окс цивилизациясини келиб чиқишида асосий роль ўйнайди. Саразмнинг шимолдаги чорвадорлар дунёси билан жанубдаги протошаҳар марказлари ўртасида асосий “бешик” вазифасини ўтайди.
Саразм ёдгорлигининг умумий планировкаси қадимги Суғд ҳудудида энг дастлабки шаклланаётган шаҳар бўлиши мумкин эканлигидан далолат беради. Саразм тўрт қурилиш босқичидан иборат бўладиган бўлса, унинг биринчи қурилиш босқичи энеолит даврига оид бўлса, қолган учта қурилиш босқичлари илк ва ривожланган бронза даврига тўғри келган бўлиши керак. Ҳар ҳолда қазишма ўтказган муаллифлар Саразмнинг энг охирги ёки юқори қурилиш даврини милоддан илгариги II минг йилликка яқин даврларга оид эканлигини таъкидламоқдалар.
Жанубий Туркманистон ҳудудида вужудга келган шаҳарлашиш жараёнларининг энг йирикларидан ва қадимгиларидан бири Номозгоҳдепадир. Бу ёдгорликда қазишмалар ўтказган археологлар ёдгорликнинг стратиграфиясини ўрганиш жараёнида уни 6-та босқичдан иборат эканлиги аниқланганлар. Яъни Номозгоҳдепанинг қуйи қисмидаги 3-та қатлам (Номозгоҳ-I-III) - энеолит даврига, Номозгоҳ-IV бронза даврининг илк босқичларига ва қолган қатламлар - Номозгоҳ -V-VI қатламлари ривожланган бронза даврига тўғри келиши аниқланган. Бу дегани Номозгоҳдепа ўрнидаги аҳоли пункти аслида йирик деҳқончилик марказида пайдо бўлган бўлиб, унинг атрофлари милоддан илгариги XXV асрларда мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Яъни бу аҳоли пункти ҳам Гонуртепа билан бир даврда, ксеротермик иқлимий ўзгаришлар даврида пайдо бўлган бўлиши мумкин.
Милоддан илгариги II минг йилликнинг бошларидан бошлаб жанубий Туркманистон, жанубий Тожикистон ва жанубий Ўзбекистон ҳудудларида энг дастлабки шаҳарлашиш жараёнлари вужудга келганлиги кузатилади. ва Ўзбекистон ҳудудидаги Жарқўтон ёдгорлиги энг дастлабки шаҳар-давлат харобасидир. Номозгоҳдепа стратиграфиясини кўрсатишича, Номозгоҳ -V-VI давридан бошлаб Жанубий Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар-давлат Жарқўтон ёдгорлигидан бошланган. Энг муҳими бу шаҳар харобаларида археологик қазишмалар ўтказган археологлар ундан қадимги шаҳар ҳокимининг саройини ўрни, йирик шаҳар ибодатхонаси, шаҳар ҳунармандларининг маҳаллалари ҳамда шаҳар қабристонини очишга муваффақ бўлишган. Жарқўтон ибодатхонасини ўрганган А.Асқаров ва Т.Шириновлар уни протозардўштийлик ибодатхонаси эканлигини таъкидлаганлар. Чунки, бу ибодатхонага кираверишда олов билан боғлиқ оташгоҳнинг борлиги, оташгоҳнинг орқа томонидаги ҳовлининг бурчагида қудуқ сақланиб қолганлиги, зардўштийликдаги ўт билан сувнинг нақадар эъзозланганлигидан далолат бериш билан бирга, уларнинг илоҳий дунёсида нақадар буюк роль ўйнаганлигини ҳам кўрсатади. Шунинг учун ҳам бу ёдгорликни батафсил ўрганган А.А.Асқаров ва Т.Ш.Шириновлар Жарқўтон ибодатхонасини “протозардўштийлик”, яъни “зардўштийликнинг илк босқичи” деб айтишди.
Нима бўлганда ҳам Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичидан бошлаб бу ёдгорлик ҳудудида юртимиздаги энг қадимги шаҳарлардан бири қад кўтарган ва шу маданиятнинг Мўлали босқичларида шаҳар ўзининг ривожланишининг юқори босқичларига чиқади.

Download 101,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish