Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги фарғона давлат университети


). Цивилизация ва давлатчиликни, ижтимоий тизимнинг реконструкцияси



Download 101,57 Kb.
bet4/22
Sana11.04.2022
Hajmi101,57 Kb.
#542707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Tarixiy rekonstruktsiya masalalari fanidan ma\'ruzalar

3). Цивилизация ва давлатчиликни, ижтимоий тизимнинг реконструкцияси.
Ер юзида жуда узоқ вақт давом этган уруғчилик даврининг охирига келиб биринчи марта табиатдаги тайёр неъматларни тановул қилиб хўжалик юритиш услубидан ишлаб-чиқаришни ривожлантириш йўли билан хўжалик юритиш услубига ўтишди. Яъни, Ўрта Осиё шароитида илк бор деҳқончилик ёки чорвачилик билан шуғулланган ҳар қандай қабила аъзолари ўз хўжалиги аъзоларини қорнини тўйғазишдан ташқари ортиб қолган дон-дун маҳсулотларини сақлаш, келгуси ҳосилга қадар бемалол яшаш имконини яратди. Бу нарса аҳоли сонини қисман ўсишига олиб келди. Аммо, энеолит даврида ҳам илк деҳқон жамоаларининг қуроллари тошдан иборат эди. Уруғчилик тузуми ўзининг юқори босқичига чиқсада, ҳали она уруғи ўз ўрнини ота уруғига бўшатиб бермаган эди. Бу нарса жамиятнинг ривожига кескин тўсиқ эди. Биринчидан, ерга эгаликнинг хусусий эмаслиги, яъни уруққа қарашли эканлиги, иккинчидан, топилган деҳончилик маҳсулотларнинг ҳам ўртада бўлиниб тановул қилиниши, бутун жамиятнинг ривожига тўсиқ бўлар эди.
Ўрта Осиёнинг жанубий қисмларида неолит даврида бир хонали атрофи ўралган турар-жойлар қурилган бўлса, энеолит даврига келиб деҳқон жамоаларининг уч-тўрт хонали уйлари пайдо бўлди. Эндиликда ҳар бир уй катта турар-жойни кесиб ўтган йўлнинг ёқаларига тиклашга ҳаракат қилишган. Аммо на неолит даври деҳқон жамоалари, на энеолит (мистош) даври деҳқон жамоалари йирик шаҳарлар қуришга улгуришмади. Чунки, неолит даврида ҳам, энеолит даврида ҳам асосий кундалик турмушда ишлатиладиган қуроллар асосан тош қуроллари эди. Ижтимоий турмушда она ҳукмронлиги даври давом этар эди. Шунинг учун деҳқончилик ёки чорвачиликдан топилган даромад ҳам ўртада, уруғ аъзоларининг ўртасида тановул қилинар эди. Шунинг учун бу даврда мулкий тенгсизликни кескин ошиб кетишига, демакки, жамиятни ривожланишига имконият йўқ эди.
Илк шаҳарсозлик маданиятини ривожланишига катта ҳисса қўшган йирик омил, бу мисга қалай, қўрғошин ёки симоб аралаштириб бронза олиш ва ундан меҳнат қуроллари - пичоқ, ўроқ ёки ҳарбий қурол-аслаҳалар, аёлларнинг зеб-зийнат буюмларини ишлаб-чиқариш бошлангандан кейингина жамиятнинг ривожи олға томон силжиди. Жанубий Туркманистондаги Алтиндепе, ёки Номозгоҳдепе, сингари йирик, илк шаҳар-давлатлари пайдо бўлди. Худди шундай шаҳар-давлатлардан бири Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан топилган, сополли маданиятига тегишли Жарқўтон ёдгорлигидир. Ўрта Осиёнинг жанубий қисмлари - Туркманистон, Афғонистоннинг шимолий қисми, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида бир хил маданиятга эга бўлган аҳоли тарқалган ҳудудларда, худди юқорида айтилгани каби шаҳар-давлатлар пайдо бўлди. Шундай шаҳар-давлатларнинг ёрқин намунаси Сурхондарёнинг Шеробод туманидан топилган Жарқўтон ёдгорлиги ўрнидаги шаҳар-давлатдир. Бундай шаҳар-давлатлар милоддан аввалги иккинчи минг йилликнинг бошларидан бошлаб бутун Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларини ўраб олган илк цивилизациянинг шимолий чегаралари эди.
Илк цивилизацияларни ҳам тарихий нуқтаи-назардан таҳлил қилиш, дастлабки цивилизацияларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш катта аҳамият касб этади. Айниқса талабаларда илк цивилизациялар мамлакатимиз ҳудудларида Қадимги Шарқ ҳудудлари билан баробар вужудга келганлигини аниқлаш муҳимдир. Шунинг учун уларни тарихий нуқтаи-назардан таҳлил қилиш керак бўлади.
Булардан ташқари археологияда ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларни ўтказиш мумкин бўлган объектлар ҳам учраб туради. Жумладан, Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий ҳудудларида калтаминор маданияти анча яхши ўрганилган бўлиб, уларнинг ҳам турар-жойлари ярим ертўла ва чайлалардан иборат бўлган. Хоразмда неолит даврида яшаган овчи ва балиқчиларнинг турар-жойлари тадқиқ қилинган. Турар-жой жуда оддий усулда ёғочларни тиккалаб, атрофлари ва устки қисмлари ҳайвонларнинг териси, қамиш каби ўсимликлар ёрдамида ўралган ва ёпилган. Хона ичида битта катта ўчоқ ва яна бир нечта худди шундай майда ўчоқлар топилган. Бундан бу маконда анча катта қабила аъзолари ўзларининг алоҳида уруғлари билан яшашган. Топилган топилмаларга қараганда қўлда ясалган сопол идишлар, силлиқланган тошболталар, ўқ учлари, тошдан ва суякдан ясалган тақинчоқлар учрайди. Турли ҳайвон суякларидан тўнғиз, эчки ва қўйларнинг суяклари топилган. Бу топилмалар калтаминор маданияти аъзоларининг матриархат даври ижтимоий тузуми даврида яшаганликларидан далолат беради.
Худди шундай ижтимоий-иқтисодий тизимни тиклаш имконини берадиган яна бир топилма юқори палеолит даврига оид Триполи манзилгоҳи Дон дарёсининг бўйидан топилган. Бу ерда узунлиги яқин 30 метрга тенг келадиган ва мамонтларнинг хартумидан тиккалаб солинган уй топилган. Бу уй узунасига 5 та қисмга ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 1 тадан йирик ўчоқларнинг ўрни сақланган. Айнан юқори палеолит даврига оид бу манзилгоҳ, шу даврга оид музликнинг бўлганлигини билдирадиган жуда аниқ белгидир. Чунки, уй узунасига 5 та қисмга бўлинганлиги ва уларнинг ҳар бирида ўчоқнинг борлиги, бу ўчоқларнинг атрофларида турли қабилаларнинг 5 та уруғи совуқ кунларда умргузаронлик қилганлигидан далолат беради.
Қадимги цивилизацияларнинг ҳалокатини кўпроқ шимоли-шарқий ҳудудлардан келган чорвадорларнинг ҳужуми билан боғлиқ эканлиги тўғрисидаги назариялар бор. Ўрта Осиёдаги илк темир даври жамоаларининг келиб чиқиши бўйича келтирилган назариялардан бирида шимоли-шарқий ҳудудлардан кириб келган чорвадорларни жанубдаги деҳқон жамоаларининг таъсири остида ўтроқлашиши жараёнида илк темир даври жамоалари шаклланди, деган назария бор. Айнан шу илк темир даври деҳқон жамоалари томонидан қурилган манзилгоҳларнинг айримлари кейинчалик шаҳарларга айландилар. Худди шу давр шаҳарларининг харобалари Узунқир, Ерқўрғон, Афросиёб, Кўктепа каби ёдгорликларнинг қуйи қатламларида худди шу шаҳарларнинг мудофаа деворлари, ҳукмдорларнинг саройи ёки қалъалари, шаҳарларнинг ибодатхоналарини борлиги ҳақиқатдан ҳам шаҳар бўлганлигини билдирадиган далиллар қаторига киради. Бу шаҳарлар тўғрисидаги маълумотлар кейинги даврлардаги турли ёзма манбаларда қайд этилган.
Антик давр шаҳар харобаларининг энг яхшиси Хоразмдаги Тупроққальа ёдгорлигида сақланган бўлиб, у милодий IV-V асрларда ҳалокатга учрагандан кейин, шамол учириб келган қумли ётқизиқларнинг остида қолиб кетган. Шунинг учун бу шаҳар харобаси жуда яхши сақланиб қолган. Унинг кўринишидан шаҳарнинг деярли барча структураси – ҳоким саройи, шаҳар ибодатхонаси ва муҳими шахмат усулида жуда аниқ қилиб қурилган маҳаллалар, бир бири билан кесишган йўлларнинг борлиги шаҳар харобасининг релъефидан аниқ кўриниб турибди. Шаҳарнинг худди шундай, квадрат, шахмат услуби тарзида қурилган умумий планировкаси илк ўрта асрларга оид Панжикент харобаларида ҳам кузатилган. Яъни илк ўрта асрларга оид Панжикент харобаси қазилганда унинг йўллари Тупроқалъа ёдгорлиги каби тизимли, шахмат шаклда кесишган йўллардан иборат эди. Шунинг учун бу ёдгорлик антик даври давлатчилиги, шаҳарсозлиги тарихини ўрганишда жуда яхши манба ҳисобланади.
Кушонлар даврига оид кўплаб шаҳар ва қишлоқ харобалари жанубий Тожикистон ва Сурхондарё вилоятларида жуда кўп сақланган ва яхши ўрганилган. Бу ёдгорликларнинг энг йириги Далварзинтепа бўлиб, унинг қуйи қатламлари милоддан илгариги III-II асрларга, юқори қатламлари кушонлар даврига оид бўлган. Бу ерда ҳоким саройи харобалари, ибодатхона, турар-жойларининг қолдиқлари ва энг муҳими эллинизм ва кушонлар даврига оид кўплаб лойдан ясалган ҳайкалларнинг парчалари, терракота ҳайкалчалари, ва тангалар топилган. Археология фанида “кушонлар даври археологик комплекслари” деган аниқ тушунча бўлиб, бунга аниқ ўша даврга оид бутун бошли моддий маданият киради.
Кушонлар даври давлатчилиги, дейилганда худди шу даврга оид тангалар жуда яхши маълумотларни беради. Бу подшолик томонидан чиқарилган тангалар батафсил ўрганилган ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг барчаси чоп этилган. Аммо ўзбек давлатчилиги тарихида жуда катта роль ўйнаган бу империянинг чегаралари масаласи анча мураккаб масаладир. Чунки, кушонлар даври археологик комплекслари, айниқса унинг тангалари Хоразм, Оролбўйи томонларда жуда ҳам кўп учрайди. Фарғона водийсида, Самарқанд ва Қашқадарё воҳаларида “кушан” атамаси билан боғлиқ жой номлари Кушан, Кашан, Косон тарзида учрайди. Бу жой номларининг қадимги кушанларга қанчалик алоқаси борлигини аниқ айтиш қийин.
Аммо, шу нарса аниқки, Кушонлар давлатининг аниқ чегараси Хисор тоғларидан ўтган бўлиб, бу чегара империянинг шимол томонидан Қадимги Хитой мудофаа деворлари каби тоғнинг баланд чўққисидан тош деворлар билан ўраб олинган бўлган. Бу мудофаа деворлари Кушонлар империясини (Сурхондарё воҳасини) шимол томондаги Қанғлар мамлакатидан ажратиб турган. Кушанлар империясининг шимолдаги Қанғ билан алоқалари Темир дарвоза яқинидаги йўл ёқаларидаги қўйилган божхоналар орқали амалга оширилган. Худди шундай божхона постини Тавка қишлоғидан топилган ёдгорликни археолог Шоҳимардон Рахмонов томонидан очиб ўрганилган. Шунинг унинг учун Жанубий Тожикистон, Жанубий Ўзбекистон ҳудудларидан ташқаридаги археологик объектлар – Хоразм воҳаси, Парфия, Суғд, Чоч, Фарғона водийси Кушонлар империяси ҳудудларига кирмаган, аммо савдо-сотиқ ишлари туфайли уларнинг тангалари бу ҳудудларга, айниқса Хоразмга ва Фарғона водийсига келиб қолган бўлиши керак.
Археологияда тарихий реконструкцияга оид илмий қарашлар ва ёндашувлар.



Download 101,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish