Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги фарғона давлат университети


-мавзу. Қадимги жамиятлар хўжалигини ўрганиш муаммолари



Download 101,57 Kb.
bet5/22
Sana11.04.2022
Hajmi101,57 Kb.
#542707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Tarixiy rekonstruktsiya masalalari fanidan ma\'ruzalar

2-мавзу. Қадимги жамиятлар хўжалигини ўрганиш муаммолари.
Режа;
1) Қадимги жамиятлар хўжалигини ўрганишдаги тизимли ёндашув.
2) Ишлаб чиқариш билан боғлиқ хўжаликларни ўрганиш усуллари.
3) Илк темир даври жамиятларини ўрганиш ва рекострукцияси масалалари.
1) Қадимги жамиятлар хўжалигини ўрганишдаги тизимли ёндашув.
Энг қадимги жамиятларни яшаш тарзи, кундалик турмуш тарзи, хўжалигини ўрганиш учун фақат археологик усулнинг ўзи камлик қилади. Археология фанига албатта геология, палеозоология, палеоботаника, палеоантропология фанларини ҳаммасини жалб қилган ҳолда комплекс тарзда, тизимли ёндашган тақдирдагина масалага тўғри ёндашган бўлади.
Ҳозирда “Ўрта Осиё ҳудудида қуйи палеолит даври маданиятларини ўрганиш даражаси мукаммал ўрганилган”, дейишга бироз эрта бўлса керак, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда Сўх водийсининг юқори қисмидан Селунгур ғори ва ўша давр одамининг бўлакларини топилиши катта аҳамиятга эга. Айнан шу топилмалар туфайли Ўзбекистон археологиясида анча яхши ва янги хулосалар олинди. Биринчи маротаба фанда “фергантроп”, “Фарғона ҳомо эректуси”, “бир ярим миллион йил аввал яшаган одам”, “синантроп даврида яшаган одам”, деган атама ва тушунчалар пайдо бўлди.
Аммо, ўрта палеолит давридан бошлаб манзилгоҳларнинг, айниқса ғорларни ўзлаштирилиши жараёнлари анча тезлашиб кетди. Бундай ғорларнинг яшаш маконларига айланишининг асосий сабабларидан бири ўрта палеолит даврига келиб музлик даврининг бошланиши бўлди. Шунинг учун неандертал одамлари бошпана сифатида ғорларни танлашди. Неандертал одами ҳозирги замон одамининг бош миясининг ҳажмига яқин, кўп ҳолларда у билан тенг ҳажмга эга бўлсада, аммо уларнинг яхши ишлаш даражаси мутлақо талабга жавоб берадиган даражада эмас эди. Неандертал одамининг бош миясининг тормози деярли йўқ эди. Бу одам бор жойда доимий тарзда жанжал чиқиши шарт эди. Шунинг учун ҳам С.П.Толстов “неандертал одами бирон-бир жамоа тузиб яшаш имкониятига эга бўлмаган одам, чунки, унинг бош миясини тормози бўлмаганлиги сабабли бу одамлар таркиби жамоа бўлиб яшаш имконияти йўқ эди. Неандертал одами пайдо бўлган жамоаларда доимий равишда жанжаллар бўлиб турган”, деган тушунчани берган. Шунинг учун фанда “илк уруғчилик тузуми биринчи бўлиб юқори палеолит даврида, фақат ҳозирги замон одамлари пайдо бўлган даврдан бошланган”, деган назария пайдо бўлган. Бу фикрни тасдиқлайдиган материаллар Дон дарёсининг бўйидаги Костенки манзилгоҳидан топилган археологик материаллар билан ҳам тасдиқланади. Айниқса юқори палеолит даврида тошдан ясалган “Венера”ларнинг жуда кўплаб топилиши, айнан шу давр жамияти Она уруғи жамоаларидан иборат бўлганлигини кўрсатади.
Олтиариқ яқинидаги Қапчиғай тош қуролларини тайёрлаш бўйича ўрта палеолит даврига оид устахона топилган. Бу устахона энг қадимги чақмоқтошлардан турли тош қуролларини тайёрлайдиган устахона сифатида фаолият олиб борган. Ҳаммага маълумки, дунёнинг турли қисмларида тош давридаги қабилалар, шу жумладан бизнинг ҳудудларимизда ҳам асосан чақмоқтошлардан турли қуроллар тайёрлашган. Шундай чақмоқтош конларидан бири Олтиариқ яқинидаги “Қапчиғай устахонаси” бўлиб, бу қишлоқ яқинидаги тоғларда айнан чақмоқтош захиралари кўп бўлган ва шунинг учун ҳам Қапчиғайда ўрта палеолит даврида тош қуролларини тайёрлайдиган устахоналар бўлган. Шунинг учун ҳам бу ерда тайёрланган тош қуроллари водийнинг бошқа ҳудудларига, шу жумладан бошқа қўшни ҳудудларга ҳам олиб кетилган. Ўз даврида бу манзилгоҳни ўрганган олимлар манзилгоҳдаги тош қуролларини тайёрлаш давридан қолган жуда кўплаб тугалланмай қолган тош қуроллари билан бирга юзлаб нуклеусларнинг қолиб кетганлигини кузатишган. Бундай чақмоқтош захираларининг кўплиги, тошга ишлов бериш пайтида учган учриндиларнинг, айниқса нуклеусларнинг кўплиги, ўз пайтида бу ерда йирик устахоналар ишлаганидан далолат беради.
Ўтган асрнинг 50 йилларида жуда кўплаб Фарғона водийсидаги тош даври манзилгоҳларини топиб ўрганган археологлар қаторига П.К.Конопля ҳам киради. У Сўх водийсидаги қуйи ва ўрта тош даврига оид ёдгорликларни, ҳамда Марказий Фарғона қумликларини ичидан ҳам жуда кўплаб мезолит ва неолит даври манзилгоҳларини топган. Ҳатто Олой тоғлари этагидаги Ўхна қишлоғи яқинидаги манзилгоҳни топиб, уни А.П.Окладниковга кўрсатиш учун Москвага ўз ҳисобидан боради ва тош қуролларини намунасини А.П.Окладниковга кўрсатганда бу ёдгорликни Ўрта Осиёнинг тош даври маданиятини ўрганишда жуда ҳам аҳамиятини катталигини айтган. С.П.Канопля асли келиб чиқиши жиҳатидан ҳаваскор археолог бўлиб, ўз ишини Фарғона ўлкашунослик музейидан бошлаган. Айнан С.П.Канопля ва бир қатор палеолитшунос археологларнинг хизматлари эвазига Марказий Фарғона ҳудудларидан кўплаб мезолит ва неолит даври жамоаларининг кўплаб манзилгоҳлари топилган. Нима сабабдан Марказий Фарғонадан ва нима сабабдан айнан шу қумли ва шўр босган ҳудудлардан бундай топилмалар топилган?
Буни билиш ва ўша даврнинг мазмун-моҳиятига етиш учун палеогеография, палеоиқлим, палеоботаника фанларининг ёрдамига таянишимиз керак бўлади. Бу фанларнинг маълумотларига қараганда ўрта палеолит даврининг иккинчи ярмидан бошлаб, юқори палеолит даврининг биринчи ярми музликлар даврига тўғри келади. Аммо юқори палеолитнинг охирларидан бошлаб ер юзи бўйлаб тарқалган музликнинг эриши бошланади ва айнан шу даврдан мезолит даври жамоаларининг музликдан бўшаган жойларни эгаллай бошлаганликлари маълум. Мезолит даври учун 2 хил иқлим характерлидир: арктик ва субарктик иқлим бўлиб, арктик иқлим жуда ҳам совуқ иқлимдир. Бу мезолит даврининг бошланғич даврига тўғри келади ва бу давр жуда совуқ иқлимдир. Бундан фарқли ўлароқ субарктик иқлим мезолитнинг иккинчи ярмига тўғри келиб, иқлимни исиб дунёдаги океан ва денгиз сатҳларининг кўтарилганлигини характерлидир. Ер сатҳидаги ҳозирги географик ландшафтни пайдо бўлишига айнан шу музликларни Ернинг юза қисмини силлиқлашига таъсири натижасида жуда кўп жойлар силлиқ ҳолга ўтишига таъсир кўрсатган. Айниқса музликнинг эриши ва чекиниш жараёнида ҳосил бўлган кўплаб кўлларнинг остида жуда кўплаб лойқа қатламлари ҳосил бўлганки, бу қатламлар ўша даврнинг аниқ хронологиясини аниқлашда ёрдам беради.
Атрофи тоғлар билан ўралган Фарғона водийсининг марказий қисмидаги ҳозирги барханли қумликлар ўрнида жуда кўплаб кўллар ҳосил бўлган эди. Аслида Сўх водийсининг Обишир маданияти жамоаларига ўхшаган қабилалар Марказий Фарғонанинг балиқларга бой кўлларининг атрофларини эгаллашди. Кўлларнинг атрофлари бўталар, қамишзорлар, тўқайзорлардан иборат бўлганлиги учун ҳам, бу ерлар турли ов қилишга ярайдиган ҳайвонларга жуда бой жойлар эди. Бундай ов қилишга қулай бўлган табиий географик ҳудудлар албатта овчилар ва балиқчиларнинг маконларига айланиши керак эди ва шундай ҳам бўлди. Чунки, мезолит даврида ҳам, неолит даври жамоаларининг хўжалик юритишининг бирдан-бир йўли бу овчилик, балиқчилик ва термачилик эди. Бундай овчи ва балиқчиларнинг яшаш маконларидан бири Хоразмнинг Жонбосқалъа 4 маконида топиб ўрганилган. Бу ерда овал шаклдаги ернинг устки қисмига ёғоч устунларни тиккалаб қамиш билан ўраб қурилган уй топилган ва бу уй тўлиқ рекострукция қилинган.
Ўрта Осиё ҳудудларидаги тоғларнинг деярли барчасида қоятошларга ўйиб, ёки чизиб солинган суратлар мавжуд. Масалан, Фарғонадаги Саймалитош қоятош суратлари, Ўшдаги Сулаймонтоғ ва унинг атрофларидаги қоятош суратлари ўзларининг аҳамияти жиҳатидан жуда юқори ўринда туради. Аммо жуда кўплаб тоғлардаги қоятош суратлари туширилган даври кейинги даврларга оидлиги билан ажралиб туради. Бундай кейинги даврлардан қолган қоятош суратларига чекиш ёки чизиш йўли билан солинган суратлар киради. Аммо, жуда қадимги даврларга – неолит, энеолит ва ҳаттоки мезолит даврларига оид қоятош суратлари борки, бу суратлар ранг билан туширилган. Бундай суратлар ҳақиқатдан ҳам кам бўлиб, улар фақат Зараутсойдан топилган ва бу тасвирлардан тарихимизнинг энг қадимги даврлари тўғрисидаги маълумотларни олишимиз мумкин. Бу ердаги суратларда ёввойи буқаларни овлаш манзараси тасвирланган. Овчилар овланаётган ҳайвонларга максимал даражада яқинлашиш учун бели жуда тор, остки қисми кенг қилиб тикилган, яъни аёлларнинг юбкасига ўхшаш устибошлардан фойдаланишган. Чунки, бу суратлардаги овчилар ўша устибошларни кийиб олишган ҳолатда тасвирланишган. Худди шундай усти-бошларни қушга, тўнғизга ёки айиққа ўхшатиб тикилганларидан кийиб олиб овчилар максимал даражада ов қилинадиган объектга яқинлашишган ва овлари муваффақиятли амалга ошган. Помир тоғларининг денгиз сатхидан 4,2 минг метр баландда жойлашган Шахта деб аталган ғорнинг деворларига икки хил рангда қоятошга солинган суратлар Марказий Осиёдаги энг қадимги қоятош суратлари қаторига киради. Бу ерда ҳам ов саҳнаси ва овчиларни қуш, тўнғиз ва айиқ шаклидаги устибошларни кийиб олганликларини, овчиларни камонидан отилган ўқлар ҳайвонларга тегиб, уларни майиб қилгани тасвирланган.



Download 101,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish