11 маъруза. Хужалик маблагларини ва мажбуриятларини


– мавзу. Бухгалтерия хисоби регистрлари ва шакллари хакида тушунча



Download 0,87 Mb.
bet3/30
Sana13.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#792055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Бух-хис назарияси

11 – мавзу. Бухгалтерия хисоби регистрлари ва шакллари хакида тушунча

11.1. Бухгалтерия хисоби регистрлари.

11.2. Бухгалтерия хисоби шакллари.

1 – мавзу. Бозор иктисодиётга утиш шароитида бухгалтерия хисобининг урни, унинг мохияти ва ахамияти.


1.1. Бозор иктисодиётида хисобнинг роли, хисоб хакида умумий тушунча.
1.2. Хисобда кулланиладиган улчов бирликлари.
1.3. Хисоб турлари; бухгалтерия хисоби.
1.4. Бухгалтерия хисобининг вазифалари, объекти ва хисобга олишнинг тамойиллари.

    1. Молиявий ва бошкарув хисоб тизимларининг мохияти


    1. Бозор иктисодиётида хисобнинг роли, хисоб хакида умумий тушунча.

Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сунг иктисодиётни ислох килиш ва бозор тизимига утказиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Узок йиллар давлат тасарруфида булган мулк хусусийлаштирилди. Натижада давлат хам бошка мулк эгалари катори хужалик юритувчи субъектлар таркибига кирди.


Эндиликда махсулот ишлаб чикариш ва уни кимга, качон, канчадан сотишни корхоналарнинг узи хал кила бошлади. Бозорда ракобит вужудга кела бошлади. Кайси ишлаб чикарувчи бозорга арзон, сифатли ва кенг ассортиментли товарни чикарса уша ишлаб чикарувчининг мавкеи бозорда ортиб боради. Шунинг учун бозорда кандай товар ва махсулотларга харидорларда талаб юкори булса, уша товар ва махсулотлар уз харидорини тезрок топибкорхонага фойда келитириши мумкин. Бунинг учун хар бир хужалик юритувчи субъект узининг иш фаолиятини шундай ташкил килиши лозимки, уни бошкариш учун зарур булган ахборотлар доимо мавжуд булиши керак.
Бунинг учун бозордаги нарх, ишлаб чикарилаётган махсулот таннархи ва махсулотни сотишдан олинадиган даромад тугрисида, исталган пайт учун, маълумот олиш имкони яратилган булиши лозим.
Бу вазифани бажариш бухгалтерия хисобини ёрдамисиз жуда хам кийин. Шунинг учун бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда бухгалтерия хисобини «Бизнес тили» деб бекорга айтилмаган.
Бозор иктисодиёти шароитида бухгалтерия хисоби факат хисоб тафтиш ва статистика вазифасини бажарибгина колмай, бакли манфаатдор томонлар, масалан, улар тасарруфида мавжуд булган молиявий ресурслардан кандай килиб яхширок, самаралирок фойдаланиш тугрисида холис ва асосланган карор кабул кила олиш учун хужалик юритувчи субъектнинг фаолияти тугрисида ахборот туплаш, уни кайта ишлаш ва узатиш воситасига айланади.
Хозирги бозор иктисодиёти шароитида бухгалтерлар ишига куйиладиган талаблар тубдан узгарди. Бухгалтер хужалик операцияларини кайд этувчи вазифасидан воз кечиш ва куп даражада тахлилчи, таъминловчи хам булиши шарт. У корхона менеджерига корхона молиявий ахволининг баркарорлигини оширишга имкон берадиган йулларни курсатиб бериш, иктисодий тахлил ва корхона молиясини бошкариш билан шугулланиши керак.
Бухгалтерия хисоби хар бир содир этилган вокейликни ялпи ва узлуксиз кузатиб, микдор жихатдан улчаб, хужжатларда кайд килиш ва ахборот туплаш вазифасини бажаради. Содир этилган хужалик операциясини канчалик уз вактида ва тугри хисобга олиниши бошкарув учун зарур булган ахборотларни сифатини оширади, хамда кабул килинган карор самараси юкори булади.
Бозор иктисодиёти шароитида бухгалтерия хисоби маълумотларидан бевосита еки билвосита фойдаланувчилар турлари жуда купдир. Уларни умумлаштириб куйидаги икки гурухга ажратамиз: ташки фойдаланувчилар ва ички фойдаланувчилар.
Ташки фойдаланувчилар уз навбатида яна икки гурухга булинади:

  • корхона фаолиятидан бевосита манфаатдор булган;

  • корхона фаолиятидан билвосита манфаатдор булган.

Корхона фаолиятидан бевосита манфаатдор булганларга куйидагилар киради:

  • корхона маблаглари эгалари яъни мулкдорлар, улар корхона уз маблаглари хиссасини купайтириш ёки камайтиришини белгилашлари ва корхона рахбарияти томонидан русурслардан фойдаланиш самарадорлигини бахолашлари зарур;

  • кредиторлар, берилган кредитларини кайтариб олиш, улар юзасидан фоиз туланиш эхтимолини бахолашлари учун;

  • таъминотчи ва пудратчилар;

  • солик органлари тимсолида давлат;

  • компания ишчи ва хизматчилари;

Корхона фаолиятидан билвосита манфаатдор булганларга куйидагилар киради:

  • аудиторлик фирмалари;

  • молиявий маслахатчилар;

  • фонд биржасининг маклер ва брокерлари;

  • конун чикарувчи органлар;

  • хукукшунослар;

  • матбуот ва ахборот агентликлари;

  • касаба уюшмалари;

Ички фойдаланувчиларга куйидагилар киради:

  • корхона менежерлари;

  • корхона мутахассислари;

Хисоб маблагларни ишлаб чикариш ва таксимлаш жараёнида моддий ишлаб чикаришни уюштириш, бошкариш ва рахбарлик килиш учун зарурдир.
Хисоб кишилик жамиятининг барча ижтимоий - иктисодий формацияларида мавжуд булган. Аммо бу хисоб узининг мазмуни, ахамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари билан турли формацияларда турлича булиб, уша формациянинг ишлаб чикариш усули билан белгиланган. Шунинг учун хам хисоб хар бир формацияда шу формациянинг узига хос хусусиятларини акс эттирган.
Жамият тараккиётининг асоси моддий неъматлар ишлаб чикариш булгани учун хам кишиларнинг ижтимоий хаётида содир булаетган ходисаларни кузатиш, жамиятда бор булган мехнат куроллари ва мехнат буюмларини, шунингдек мехнат жараёнларини хисобга олиш максадида хисобдан фойдаланилган.
Хисобга булган талаб айникса товар айирбошлаш даврига келиб кучайди. Чунки бу жараённинг узи товар алмаштириш ва уни хисо килиш учун умумий эквивалент булишини талаб киларди. Бундан алмаштиришнинг тенг бахоланиши учун алмаштириш максадида ишлаб чикарилган товарга сарфланган ижтимоий зарурий мехнат микдорини билиш талаб килинган. Бундай маълумотни эса факат хисобни юритиш йули билангина олиш мумкин булган. Шундай килиб, ишлаб чикариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш жараёни микесининг усиши натижасида хужалик фаолиятига рахбарлик килишнинг мураккаблашиши билан моддий ишлаб чикариш асосида пайдо булган хисобнинг роли ошиб, жамиятнинг хамма сохаларидаги мулкларни хисобга олиш вазифалари кенгайиб борган.
Хисоб моддий ишлаб чикариш тараккиётининг хамма боскичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган.
Хисоб хужалик жараёнини хисобга олиш билан бирга унга фаол таъсир килади ва тугри йуналишда ривожланишга имкон яратиб беради. Шундай килиб, жамиятда хисоб асосан куйидаги функцияларни бажаради:
а) корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хужалик фаолиятида содир булаетган жараёнларни кузатиб бориш;
б) кузатиш натижасида олинган маълумотларни микдорий курсаткичларда ифодалаш;
в) корхона, ташкилот ва муассасалар хужалик фаолиятини кузатиш натижаларини махсус хужжатларда кайд килиш;
г) махсус хужжатларда кайд килинган хужалик операцияларини умумлаштириш ва гурухлаш;
д) корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хужалик жараёни ва операциялари устидан назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш.
Юкорида санаб утилган хисоб функциялари айрим корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ва бутун халк хужалигининг иктисодий жихатдан асосланган жорий ва истикбол режаларини тузишда, уларнинг бажарилишини назорат килишда мухим ахамиятга эгадир.
Шундай килиб, хисоб кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш жараёнини микдорий акс эттириш ва унга сифат жихатдан тавсифнома беришга мулжаллангандир.


    1. Download 0,87 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish