Iv-семестр мавзулари ХI-ХV асрларда Англия



Download 163,34 Kb.
bet13/22
Sana23.06.2022
Hajmi163,34 Kb.
#695293
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
урта аср 2 ярим маърузалари

Назорат топшириклари:

  1. Чингизхон хукмронлиги даврида мугул давлатининг ижтимоий ва иктисодий ахволини айтиб беринг?

  2. Чингизхоннинг давлатни идора килиш усулларини айтиб беринг?

  3. Чингизхон истилолари нечанчи йилларини курсатинг?

А) 1206-1227 йиллар
В) 1205-1225 йиллар
С) 1204-1224 йиллар
Д) 1207-1227 йиллар
Е) 1203-1222 йиллар

  1. Чингизхон «Улуг хон» номини каерда ва качон олди?

А) Амур дарёси водийсида, 1202 йилда
В) Шаркий Сибирда, 1204 йилда.
С) Хитойда, 1206 йилда.
Д) Анон дарёси водийсида, 1206 йилда.
Е) Самаркандда 125 йилда.
Асосий савол:
3. Мугулларнинг Чингизхон вафотидан кейинги истилоларининг Европа ва Осиёдаги ахамияти.
Максад: Чингизхоннинг вафотидан кейинги мугулларнинг ижтимоий ахволини тушунтириш, мугулларнинг истилоларининг максад ва окибалтларини очиб бериш. Мугул истилоларининг Европа ва Осиёда тутган ахамиятига бахо бериш.
Идентив укув максадлари:

    1. Чингизхон вафотидан кейинги мугулларнинг ижтимоий ахволини билади.

    2. Чингизхон истило килган жойларни харитадан курсатади.

    3. Мугуллар истилоларининг максад ва окибатларини очиб беради.

    4. Мугул истилоларининг Европа ва Осиёда тутган урнига бахо беради.

3 – асосий саволнинг баёни:
1227 йилда Чингизхон Мугул давлатини узининг туртта угли уртасида таксимлади. Улуг хон унвонини, асл Мугилистонни ва Шимолий Хитойни Чингизхоннинг учинчи угли Угадай олди. Чигатой номли иккинчи угли Амударёнинг шаркидаги Урта Осиё ерларини олди. Урта Осиёнинг гарбий кисми, шу жумладан, Шаркий Эрон ва шимолий Хиндистон Чингизхонинг туртинчи угли Тулуйга тегди. Чингизхоннинг катта угли Жужи мамлакатлар таксимоти вактида казо килган эди. Жужининг угли Ботухонга Иртиш дарёсидан тортиб Урал тогларигача чузилиб кетган Гарбий Сибирь ва сунгра Шимолдан Каспий ва Орол денгизларига туташган территория, шу жумладан, Жанубий урал тоги этаклари берилди.
Чингизхоннинг ворислари унинг истилоларини давом эттирдилар. 1235-1242 йилларда Ботухон Шаркий Европада жуда катта истилолар килди. У Русни, Волга билан Дон дарёлари этакларидаги Кама болгарларини, кипчоклар ва бошка халкларни узига буйсундирди. Мугуллар Венгрия, Чехия (Моравия) ва Польшага утиб кирдилар. Уларнинг кушинлари кисман Сербия ва Болгария территорияси оркали утдилар. Урта Осиёни истило килган вактдаги сингари, татар-мугуллар Европада хам узларининг кейин хамма жойни дахшатли вайронага ва харобазорга айлантидилар. Юз минглаб кишилар халок булди, гуллаб-яшнаб турган шахарлар вайронага айланди. Ахоли урмонларга кочиб жон саклади. Ахолининг колган кисмини огир хирож солинди.
Русларнинг кахрамонона каршилик курсатиши мугулларни холдан тойдирди ва Гарбий Европани вайронликдан куткариб колди. Шаркий Европадаги бошка халклардан чехлар билан поляклар татар-мугулларга карши курашда жуда активлик курсатдилар. 1241 йил апрелда Силезияга бостириб кирган мугуллар Лигниц шахарига якин жойда бирлашган поляк ва немис рицарь отрядларини янчиб ташлади. Мугуллар Моравия терристориясига кирдилар. Бирок чех-моравия рицарлари Оломоуц шахари якинида (1241 й. июнь) Ботухон кушинларининг бир кисмини енгди. Ана шундай тахлика остида колган пайтда герман императори Фридрих II Штауфен жуда пассивлик курсатди. Агар герман императори мугуллар хужумига карши курашда Венгрия киролиги ёрдам бергудай булса, у (венг кироли) Германия империясига хатто (ленник) вассал булишга розиман дейишга карамай, Фридрих II Штауфен венгрларга хам, полякларга хам хеч канака ёрдам курсатмади. Император Европага куркув солган мугул хавф-хатарига карши ёрдам курсатишнинг бирон-бир амалий тадбирларини куриш урнига Европаликларнинг христиан киролларига ва герман князларига биргина «циркулятор ёзиш» билангина чекланди.
30 ва 40 йилларда мугуллар бутун Закавказъени – Грузия, Рмения ва Озарбайжонни истило килдилар. Урта Осиёда мугулларнинг истилолари Чингизхоннинг бошка невараси – Тулуйнинг угли Хулагу давом эттирди. Хулагу 50-60 йилларда Эронни, Месопатамияни ва Сурияни босиб олди. 1258 йил бошларида Хулагу Богдодни олди. Бу вактга келиб Богдоднинг сиёсий ахамияти купдан тушиб кетган эди, аммо бу охир энг катта савдо-саноат ва маданият маркази булиб колаверди. Богдодда купдан-куп мухташам бинолар бор эди. Араб ва бошка шарк адабиётининг киммабахо тупламлари сакланадиган катта-катта кутубхоналар, шунингдек, бадиий хунармандчилик асарларининг энг бой коллекциялари Богдод шахрига хакикий шухрат багишлаган эди.
Мугулларнинг XIII асрдаги истилолари Европа ва Осиё тарихида жуда катта ахамиятга эга булди. Бу истилолар Европа тарихида аввало Россиянинг ахволига таъсир килди. Татар-мугуллар хужуми натижасида Россиянинг тараккиёти тухталиб колди, аммо унинг сон-саноксиз курбонлари эвазига Гарбий Европа мамлакатларининг осойишта ривожланиши таъминланди. Бирок мугуллар истилоси натижасида Русь элининг иктисодий ва маданий хаётида юз берган тушкунлик окибатда йукотилади, руслар мугуллар истибдодини агдардилар. Татар-мугулларга карши курашда рус миллий хаётининг мустахкам маркази – Москва вужудга келди. Аммо кураш халк оммасидан жуда куп курбонлар талаб килди. Мугуллар хукмрон килган даврда Руснинг кадимги маданий марказларидан - Византиядан ва жанубий славянлардан алокаси узилиб колди.
Холбуки, Русь куп асрлар давомида Византия ва жанубий славянлар билан алока килиб келар эди. шу билан бир вактда, мугуллар хукмронлик килган даврда Русь Гарбий Европа мамлакатлари билан хам нормал иктисодий ва бошка хил муносабатларни ривожлантира олмади, урта асрларнинг сунги асрларида Гарбий Европа мамлакатлари уз ишлаб чикарувчи кучларини бирмунча тез ривожлантирмокда эди.
Татар-мугуллар хужуми Венгрия ва Польшанинг ривожланишига хам ёмон таъсир килди. Бу мамлакатлар мугулларнинг хужумидан Русга караганда бекиёс даражада кам зарар курган булсалар-да, лекин улар хам заифлашган эди. Бунинг натижасида Венгрия билан Польша герман феодаларига жуда карам булиб колди, герман феодаллари Венгрия билан Польшанинг миллий давлат булиб яшашига жиддий хавф солдилар. Мугуллар истилоси Осиё мамлакатлари бошига хам хаддан ташкари огир мусибатлар солди. Кадимги иктисодий ва маданий марказлар вайрон килинди, ирригация системаси-бузилиб, яроксиз холда келтирилди, жуда катта мугуллар давлати вужудга келтирган булса хам кадимий савдо йуллари хувиллаб колди.
Чингизхон ворислари бир династияга мансуб булса хам. Улар бир-бирларига карши шиддатли урушлар олиб борди. Чингизхонинг угли Угадай авлодларини Хулагулар батамом кириб битирди. Феодал муносабатлар тобора авж олиши муносабати билан Урта Осиёнинг узида тамомила феодал таркоклик вужудга келди.



Download 163,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish